I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet46/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Халқ маорифи тизимига қайси муассасалар киради?
2. Режалаштиришнинг аҳамиятини нималарда биламиз?
3. Режалаштиришнинг турларини аниқланг
4. Режалаштиришнинг ақидалари ҳақида маълумот беринг.


VII. МАКТАБНИНГ ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ, СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ИШЛАРИГА РАҲБАРЛИК
12. Мавзу: Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларида синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар


РЕЖА:
1. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг ўзига хос ҳусусиятлари.
2. Тарбиявий ишларни ташкил қилишда раҳбарнинг вазифалари.
3. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Бўш вақт, бўйсундирилиш, ватанпарварлик, дунёқараш, савия, садоқат, методология, экскурсия, майллар, санъат, таяниш, чамбарчас, агробиология, маиший. ва б.

АДАБИЁТЛАР:


1. И.А. Каримов. “Баркамол авлод-Ўзбекистон тарақиётининг пойдевори” Т.1997й. 29 август.
2. Ф.Т.Фролов. “Ёш директор мактаби” Ўқитувчи 1991 й.
3. М. Мирқосимов. “”Педагогик тизимни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари” Тошкент 1995 й.
4. Ж. ЙЎлдошев. Ўқувчи маънавиятининг шакиллантириш Тошкент 2000 й.
5. А.Алълитов. “Педагогика” (саволлар-жавоблар) АлматЎ 2001 й.
6. Таълим тараққиёти журнали №2.2000 й.
7. Б.З.Вулъфов. “Организация внеклассной и внешкольний воспитательной работ” Москва 1978 й.
8. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепсияси.

Эркин, озод фуқаро–ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсон тарбияси ишимизнинг энг муҳим натижаси бўлмоғи керак.


И. Каримов



  1. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг ўзига хос ҳусусиятлари.

Бугунги кунда ёш авлодни тарбияси куннинг энг долзарб мавзуларидан бирига айланиб, фарзандларимизни тўлақонли жамият аъзоси этиб тарбиялаш учун барча куч-қувватни сарфлаб, нафақат мактабда, балки синфдан ва мактабдан ташқари ишларни тўғри ташкил этишни тақозо этмоқда. Жамиятимиз ёш авлодни тарбиялаш ва унга билим бериш вазифасини ўқиш жараёнида амалга оширади. Ўқувчилар ўқиш давомида табиат ва жамият тўғрисидаги илмий билимларнинг асослари билан танишадилар, илмий билимларнинг асослари эса болаларда дунёқараш ва келажакка ишонч руҳида тарбиялаш учун, жамиятнинг онгли ва фаол қурувчиларига зарур бўлган сифатларни тарбиялаш учун бой материал беради. Лекин мактаб фақат дарс вақтида олиб бориладиган ишлар билангина чегараланиб қола олмайди.
Ўқувчилар ўқишдан бўш вақтида улар орасида олиб бориладиган турли машғулотлар: экскурсиялар, кечалар, суҳбатлар, спорт мусобақалари. Ёш техниклар тўгараклари, ёш табиатшунослар тўгарагида олиб бориладиган машғулотлар ва бошқа шу кабилар мактабнинг таълим тарбия ишлари мажмуида катта ўрин тутади.
Мактабнинг асосий ўқув машғулотларидан бўлак, дарсдан ташқари вақтларида ўқувчилар ўртасидаги йўлга қўйиладиган ва олиб бориладиган муайян, бир мақсадга қаратилган ўқувчиларга билим беришга хизмат қиладиган, турли хил ишлар деб аталади.
Болаларга ўқишдан бўш вақтларида билим ва тарбия бериш ишларини, мактаб билан бир қаторда болаларнинг синфдан ва мактабдан ташқари махсус муассасалари (Ўқувчилар саройлари, ёш техниклар станциялари, ёш табиатшунослар клуби, болалар кутубхоналари ва бошқа шу кабилар) “Камолот” ЁИҲ ташкилотлари, спорт ташкилотлари (музейлар, клублар, болалар кинотеатрлари ва бошқалар) ҳам олиб борилади.
Мактабдан ташқари муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг мактабдаги машғулотлардан ташқари вақтларида ўқувчилар ўртасида олиб бориладиган, муайян бир мақсадга қаратилган, ўқувчиларга билим ва тарбия беришга хизмат қиладиган турли ишларни мактабдан ташқари ишлар деб аталади. Республикамиз ҳукумати синфдан ва мактабдан ташқари ишларга ҳамма вақт катта аҳамият бериб келади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги чиқарган қарорида ўқувчилар ўртасида онгли интизомни кучайтиришни таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини яхши ўтказишга ҳизмат қиладиган синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйиш зарурлигини кўрсатиб берилган эди. Бу қарорда ўқувчиларнинг мактабдан ташқари ишлари мактабнинг таълим-тарбия вазифаларига бўйсундирилиши мактаб ўқувчиларининг муваффақият билан ўқишларига кўмаклашувчи ва жамиятнинг ҳар томонлама маълумоти ҳамда фаол ўқувчилари қилиб тарбиялашга ёрдам бериш керак деб айтилган.
Педагогик технология асосида таълим беришни кенг йўлга қўйиш ва мактабларда таълим-тарбия ишларини юқори даражага кўтариш шаҳар ва қишлоқларда болаларнинг мактаблардан ташқари муассасалари сонини кўпайтириш тўғрисидаги директивалари муносабати билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлар янада катта аҳамиятга эга бЎлди.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар соҳасидаги вазифалар қуйидагилардан иборат.
а) Ўқувчиларда ватанпарварлик дунёқарашини тарбиялашда сиёсий савиясини ошириш;
б) Ўқувчиларни миллий ғоя асосида ватанга муҳаббат, миллатга садоқат руҳида тарбиялаш;
в) Ўқувчиларни ижтимоий-сиёсий фаолиятини, ташаббускорлигини ўстириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида онгли равишда иштирок этишини таъминлаш;
г) Ўқувчиларнинг олган билимларини кенгайтириш, чуқурлаштириш ва амалда қўлланиш вазифасини тўғри ҳал қилишга ва ўқувчиларни мактабни битириб чиққандан кейин эркин равишда бирон касб танлашга тайёрлашга ёрдам бериш.
д) болаларнинг индивидуал ижодий қобилиятини, майл ва истеъдодларини аниқлаш ва ўстириш, болаларнинг маданий, фан, техника, санъат, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда бошқа соҳаларга бўлган қизиқиш ва ҳавасларини қондириш, янада ошириш.
е) Ўқувчиларнинг бўш вақтларини ҳушчақчақлик ва хурсандчилик билан ўтказишларига ва уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўйин кулгилар ва бошқа хил ўйинларини йўлга қўйиш.
Ўқув йилининг бошида синфдан ташқари ишларнинг режаси тузилади.
Синфдан ташқари ишларнинг асосий мақсади ўқитувчининг таълим жараёнида олган билимларини амалиётга тадбиқ этиш, ҳуқуқий-демократик жамиятга муносиб, ўз фикрини эркин баён эта оладиган инсонни тарбиялаш, уни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишиши жамиятимиз тараққиётига ўз улушини қўшишга тайёрлашдан иборатдир.
Синфдан ташқари ишларни ўтказишда: биринчидан, ўқув йилининг бошида тасдиқланган иш режа, маънавият ва маърифат ишлар бўйича директор ўринбосари йиғилишида бир ойлик иш режасидаги мавзулар баён этилиб, ҳар бир ходимга аниқ вазифалар топширилиб, ўтказиш жойи,, тартиби, шароити, мақсади, масъул ходимлари аниқлаб олинади. Ҳар бир ойнинг режасида кўрсатилган муҳим ва долзарб мавзуларга мактаб ўқитувчилари бириктирилади. Иккинчидан, тадбир ўтказилишини ойнинг биринчи кунларида болалар умумий йиғилишида иш режасидаги мавзу эълон қилиниб, тадбир ўтказишга тайёргарлик кЎрилади.
Синфдан ташқари бир ойлик режасининг 2 ҳафталик қисмини намуна сифатида келтирамиз.
Мавзу: “Вояга етмаганлар Ўртасида гиёҳвандликнинг зарари ва уларнинг оқибатлари”.






Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish