I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet47/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Ҳафта кунлари

Ҳафтанинг
бош мавзуси

Ҳар кунлик мавзу

Ўткази-ладиган жойи

Ўтказиш
вақти

Масъул шахс

1

Душанба

Вояга
етмаганлар
ўртасида
гиёҳванд-ликнинг
зарари
ва
уларнинг
оқибатлари

“Гиёҳвандликка қандай курашиш керак?”
тарбиявий соатлар

Синф-хоналар

Жадвал
асосида

Синф
раҳбарлари
ва
тарбиячилар

2

Сешанба

“Гиёҳвандлик ва унинг оқибатлари” мавзусида энг чиройли ва мазмунли иншо кўрик-танлови

Синф-хоналар

Дарсдан
ташқари

Она тили
ва
адабиёти ўқитувчи-лари

3

Чоршанба

“Гиёхвандликнинг зарари – менинг нигоҳимда”

Мактаб ҳовлисида

Дарсдан
ташқари

“Камолот” ташкилоти, болалар
етакчиси

4

Пайшанба

“Биз – соғлом авлод болаларимиз”
(100 м.
югуриш
ва эстафета ўйинлари)

Мактаб
спорт
майдони

Ўқитувчи-нинг
бўш
вақтида

Синф
Раҳбарлари,
Мураббий-лар,
спорт
мактаби тренерлари

5

Жума

ИИБ ва медицина ҳодимлари билан суҳбат ўтказиш

Мактаб ҳовлисида

Дарсдан
ташқари

“Камолот” ташкилоти,
синф
раҳбарлари, болалар
етакчиси

6

Шанба

Якуний йиғилиш

Мактаб
клуби

Машғулотлар тугагандан сўнг

Мактаб маъмурияти
ва синф раҳбарлари



2. Тарбиявий ишларни ташкил қилишда раҳбарнинг вазифалари.

Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар методологиясининг ўзига хос ҳусусиятлари яна шундаки, бу ишларнинг мажбурий режаси йўқ. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги турли тўгарак учун дастурлар нашр қилади, лекин улар намунавий ҳисобланиб, мактаблар ва мактабдан ташқари муассасалар, тегишли тўгаракларнинг раҳбарлари, маҳаллий шароитни ва имкониятларини ҳисобга олиб, ўзлари учун аниқ режа тузадилар. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг дастур ва режаси одатда ҳар бир тўгарак, ҳар бир суҳбат, маъруза ва экскурсия учун алоҳида-алоҳида тузилади. Бироқ бунда машғулот ўтказиш мўлжалланган болаларнинг ҳавас-майллари, талаблари эътиборга олинади. Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларнинг мазмуни техника, биология, санъат, жисмоний тарбия каби билимларнинг тегишли синфлар учун мактаб праграммасида кўрсатилган доирадан ташқари чиқадиган соҳаларни ўз ичига олиши мумкин, аммо бу машғулотлар болаларнинг мактабда олган билимларига таяниши шарт ва бу билимларини чуқурлаштириш ҳамда кенгайтиришга ўқувчиларнинг бу билимларини амалда ва ижтимоий фойдали фаолиятида қўллашларига ёрдам бериш лозим. Мактабдан ва синфдан ташқари ишлар мактабнинг ўқув ишлари билан чамбарчас боғлангандир, аммо машғулотга қўшимча, ўқув жарёнининг давоми деб ҳисоблаш хатодир.


Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар болаларнинг ташаббуслари ва ҳаваскорликлари асосида йўлга қўйилади ва олиб борилади. Муассаса ўқувчилари тўгараклар ва турли оммавий ишларда фаол қатнашишлари ва ташкилий ишлар соҳасида малака ва кўникма орттиришлари, интизом сақлашга одатланишлари керак.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни олиб борганда болаларнинг ёш индивидуал ҳусусиятлари ва билим даражаларини, албатта, эътиборга олиш лозим. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг мазмуни ўқувчиларнинг билим ва ҳаётининг турли соҳаларига бўлган қизиқишлари, талаблари ва майлларини қондириш керак. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олиши керак.
а) сиёсий масалалар;
б) илмий билимлар бериш масалалари;
в) техника масалалари;
г) агробиология масалалари;
д) жисмоний тарбия масалалари;
е) адабиёт-санъат масалалари;
ж) умуммаданий ва маиший масалалар;
и) оммавий ишлар масалалари.
Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда муассаса болаларидаги мавжуд ҳавасларгина кўзда тутиб қолмай, балки шу билан бирга уларда янги-янги ҳаваслар уйғотиш ва ўстириш керак. Бунда шуни назарда тутиш керакки, кичик ёшдаги болалар кўпроқ ўйнашга қизиқадилар. Ўрта ва катта ёшдаги болалар эса, кўп ҳолларда меҳнатга ва ижтимоий фойдали ишларга қизиқадилар. Ўқувчи болаларнинг, айниқса, ўрта ёшдаги болаларнинг қизиқиши ниҳоятда беқарор ва ноаниқ бўлади. Улар гоҳ у, гоҳ бу ишга қизиқиб кетадилар. Бир ишни охирига етказмасдан иккинчи бир ишга уриниб кетадилар. Шунинг учун синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар бирон мақсадни кўзловчи, амалий натижага олиб келадиган ҳавасларни тарбиялашга ёрдам бериши керак.
Ана шундай ҳавас болаларни шуғулланадиган ишларига ижобий таъсир кўрсатади, уларда ирода ва характерларни тарбиялайди. Шунингдек, матонат билан бошланган ишини охиригача етказиш қобилиятини ўстиради. Болаларнинг ҳаммаси шахснинг ҳар тарафлама камол топишига ҳамда ўғил ва қиз болаларни амалий ишга тайёрлашда жуда муҳимдир.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг шакллари қуйидагича:
а) оммавий ишлар (мусабақа, кўргазмали кечалар, эртаклар, эксурсиялар, спартакиада ва бошқалар);
б) тўгараклар ишлари (ёш физиклар, мамавзутиклар, табиатшунослар драма ва ҳоказо тўгараклар).
Ўқувчиларнинг мустақил индивидуал машғулотларини йўлга қўйиш (бунда ўқувчилар фан ва техниканинг бирорта соҳасини ўрганиш учун мустақил ишлайдилар ёки мустақил равшда турли моделлар ясайдилар ва ҳоказо).
Синфдан ва мактабдан ташқари оммавий ишлар.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг асосий шаклларидан бири оммавий ишлардир. Ўқувчиларнинг жуда кўпи иштирок этадиган, уларга билим берадиган ишлар синф ва мактабдан ташқари оммавий ишлар деб аталади.
Синфдан ташқари оммавий ишлар мактабда ва таълим муассасаларида олиб борилади. Бундай ишларда битта синф, бир неча синф ёки бутун мактаб ўқувчилари қатнаша олади. Оммавий ишларни мактабдан ташқари муассасалар (Ўқувчилар саройи, ёшлар уйлари, ёш техниклар, ёш табиатшунослар станциялари, экскурсия-туристик станциялари ва ҳоказо). Шунингдек, “Камолот” ЁИҲ ташкилоти, спорт жамиятлари олиб боради. Мактабдан ташқари оммавий ишларда мактабдан ташқари муассасаларнинг тўгаракларида қатнашувчи ўқувчилар, шунингдек, туман, шаҳар, вилоятдаги мактабларнинг ўқувчилари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Синфдан ва мактабдан ташқари оммавий ишларнинг характерли ҳусусияти шундаки, бу ишлар ҳаётда рўй бераётган ҳамма муҳим ходиса- воқеаларга ва фактларга боғлаб ўтказилади, болаларга шу ҳодиса ва воқеалар тўғрисида тўғри тасаввур берилади. Болаларда ҳавас уйғотади, қизиқиш пайдо қилади ва катта таассурот қолдиради.
Синфдан ва мактабдан ташқари ҳар бир оммавий ишга пухта тайёргарлик кўрилиши ниҳоятда муҳимдир. Оммавий ишнинг муваффақияти унинг уюшқоқлик билан ўтказилишига боғлиқдир. Оммавий ишнинг тематикаси тарбиявий вазифаларга ўқувчиларнинг маданий талаб ва қизиқишларига мувофиқ бўлгандагина оммавий ишлар муваффақият қозонади.
Оммавий ишларнинг мазмуни ғоявий жиҳатдан юксак ва болалар учун тушунарли бўлиши керак. Оммавий ишларнинг дастури, ҳажми ва оғир- енгиллиги жиҳатдан шу ердаги ўқувчиларнинг кучи етадиган, уларни чарчатиб қўймайдиган, балки уларнинг бўш вақтларини яхши дам олиб ўтказишларига ёрдам берадиган бўлиши керак.
Оммавий ишларга тайёргарлик кўришда ва уни ўтказишда ўқувчиларнинг унда фаол ва кўнгилли суратда қатнашишларига суянмоқ керак. Синфдан ва мактабдан ташқари оммавий ишлар жуда хилма-хилдир. Синфдан ва мактабдан ташқари оммавий ишлар олимпиада, турли мусобақалар, спартакиада мусобақалари, кечалар, эртаклар, байрамлар, экскурсиялар ва юришлар, техника ва илмий ижодиётлар, кўргазмалар, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазиш, ҳосилни йиғиб-териб олиш тарзида ўтказилади. Оммавий-сиёсий тарбия ишлари. Синфдан ва мактабдан ташқари оммавий-сиёсий тарбия ишларига Республикамиз ва “Камолот” ЁИҲ ташкилотининг ёш авлодга сиёсий тарбия бериш ишларининг сифатини яна ҳам яхшилашни талаб тўғрисидаги қарори асос қилиб олиниши лозим. Ўқувчилар билан индивидуал тартибда синфдан ва мактабдан ташқари ишлар турлича бўлиши мумкин. Шундай ишлардан баъзи бирларини кўрсатиб ўтамиз.
ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари ўқишларига раҳбарлик қилиш;
ўқувчиларни мусиқа, ашула ва санъатнинг бошқа турларига индивидуал тартибда ўргатиш.
ёш техникларнинг индивидуал тартибда олиб бориладиган қуриш-тузиш ишларига раҳбарлик қилиш.
ёш табиатшунослар бажарадиган ишлардан якка топшириқлар бериш ва ҳоказо.
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиянинг айрим турларига ўргатиш уларнинг ёши, табиатшунослик ва техника борасида уйларида бажарадиган ишларига раҳбарлик қилиш ўқувчилар билан фан ва адабиётнинг маълум бир соҳасида иш олиб бориш индивидуал тартибда маърузалар тайёрлаш, иншо ёзиш ва ҳоказолар ўқувчилар билан иш якка тартибда олиб бориладиган ишлардандир.
Синфдан ташқари ишни шундай йўлга қўйиш керакки, бу ўқиш ўқувчиларда ватанпарварлик дунёқарашни таркиб топишига ёрдам берадиган бўлсин. Ўқувчиларнинг синфдан ташқари ўқишларини мактаб кутубхонаси билан биргаликда йўлга қуйиш зарур. Синфдан ташқари ўқиш учун тавсия қилинган китоблар рўйхатини мактаб кутубхоналарида кўзга кўринарли жойларга осиб қўйиш керак.
Мактаб ёки мактабдан ташқари муассаса раҳбари ўқувчилари орасидан овози яхши, ашулага қобилиятли болалар чиқиб қолса, уларни болалар мусиқа мактабига, рассомчиликка, ҳайкалтарошликка ва артистликка қобилияти зўр бўлса, болаларни бадиий санъат ўқув юртларига юбориш учун ҳаракат қилиш лозим. Агар бирон бир сабаб билан бунга эришиб бўлмаса, у вақтда бундай болаларни мактаб ҳузуридаги ёки мактабдан ташқари муассаса қошида ташкил этилган шундай тўгаракларда тарбиялаш, уларни қобилиятини ўстириш лозим. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлардаги ташкилий масалалар. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларга раҳбарлик қилиш учун педагоглар, “Камолот” ЁИҲ ташкилотларининг етакчилари, мактабдан ташқари иш ходимлари, болаларнинг талабларини, нималарга қизиқишларини билиш керак. Раҳбарлар синфдан ва мактабдан ташқари ишларни олиб боришда болаларда янги ҳаваслар уйғота билишлари, уларни ҳар тарафлама етук кишилар қилиб ўстира билишлари лозим.
Кўп ҳолларда мактаблар мактаб дастури билан боғлиқ ва дарс соатларига киритилмаган ишларни керакли йўналишларни танлай ола билишмайди. Бу ўз навбатида вақтни бекорга сарф бўлиши, ўқувчиларнинг қизиқишининг йўқолиши ва ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларни ёмонлашишига олиб келади. Дарсдан ташқари ишлар боланинг шахсини ўстиради ва шакллантиради.
Ҳозирги даврда таълим жараёнининг миқёсининг якдиллигини ҳисобга олиш зарур, чунки маънавий-маданий соҳалари, ижтимоий таълим-тарбия, ижтимоий фаолият борган сари ижтимоий муҳит ва унинг вақт билан боғлиқ омиллари билан чамбарчас боғланишига эга бўлиб бормоқда. Бу ўз навбатида таълим-тарбия жараённинг стратегияси ва технологиясига конструктив таъсир кўрсатиб, ижтимоий-сиёсий, таълим ва жамоат ишлари соҳаларининг иштирокчилари бўлмиш барча субъектларга ва шу соҳаларда инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда фаолият олиб боришни ўргатади.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish