2. Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимининг ривожланиши.
Ўзбекистон халқ таълими, ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай бошқа томони каби ўлка тарихи, унда яшовчи халқларнинг утмиши билан чамбарчарс боглиқдир.
Ижтимоий ҳаётда, жумладан Ўзбекистон халқ таълими тараққиётида ҳозирги асрнинг аввалги йилларидан муҳим узгаришлар рўй берди. Республикада мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари тармоқлари ривожланди, ўқитувчи ва илмий-педагогик кадрларни давлат ҳисобидан тайёрлаш йўлга қўйилди.
Педагог кадрлар шўро даврининг дастлабки йилларида асосан ўқитувчиларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш йўли билан тайёрланган эди.
Ўзбекистонда янгидан ташкил этилаётган малака ошириш тизими бир вақтнинг ўзида ўқитувчиларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш билан шуғуллана бошлади.
Аввалги йиллардаги ўқитувчилар малакасини ошириш тизимига назар ташласак, уларни қуйидаги этапларда танишишимиз мумкин:
1991 йилда республиканинг қатор шаҳарларида муддати 3 ойдан 6 ойгача бўлган курслар ташкил бўлган. Уларнинг маркази Тошкент шаҳри эди.
1925 йилда Тошкент шаҳри ёнидаги Карл Либкнехт номли тажриба иш мактаби ҳузурида бошланғич мактаблар методистларининг биринчи Республика курслари ташкил этилди: ( мақсади саводсизликни йўқотиш ва халқ таълимининг янги тизимини тузиш ва унинг ривожлантириш эди).
1929-30 ўқув йилидан республика умумий мажбурий тўрт йиллик таълимни жорий қилиш бошланди. Шу муносабат билан педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашга зарурият тугилди.
1933 йилда бу институт халқ таълими кадрлари малакасини ошириш институтига айлантирилди. Институт томонидан малака ошириш масалалари бўйича материаллар тайёрлана бошланди.
ўқитувчилар тажрибасини урганиш ва умумлаштиришга киришилди;
курслар , методик йиғинлар ташкил этилди;
ўқитувчилар педагог маҳоратини янги сифат даражасига кўтариб, араб алифбосидан лотин алифбосига ўтиш ва уни ўқитиш мақсадида тадбирлар ўтказа бошланди;
ўзбек тилида дастурлар, ўқув ва методик адабиётлар яратишдан иборат эди.
Иккинчи жаҳон уруши мактаблар ва халқ таълими муассасалари олдига янги вазифалар қўйди ва иш жараёнини қайтадан қуришни талаб килди... ўқитувчиларнинг маълум қисми умумий ўрта, тўлиқсиз ўрта маълумотга эга бўлиб, педагогик тажрибалари йўқ эди.
Ўқитувчилар малакасини оширишни яхшилаш мақсадида Республика Маориф вазирлиги 1948 йилда малака оширишнинг ягона тизими тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу республика педагог кадрлар МО тизимининг таркибий қисмларини мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга хизмат қилди.
Ушбу даврда таълимни юқори даражада ташкил қилиш учун МО ишига олий ўқув юртлари педагоглари билан ўз ишларининг устаси бўлган энг яхши ўқитувчилар жалб қилиндилар. Жумладан, Т.Н.Қори Ниёзий, Г.Х.Тўрақулов, С.Х.Сирожиддинов, В.П.Шеглов, В.А.Струнников, Х.Р.Рахимов, Ю.К.Узақов ва бошқалар.
70-йилларда ўқитувчилар малакасини ошириш институтларида кафедралар ташкил этилиши муносабати билан уларнинг илмий мавқеи салмоқли даражада ошди. Шу билан бирга, турли республикаларда МО нинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усулларнинг сунъий яқинлашувига олиб келди. Шу вақтдан бошлаб ўқитувчилар МО масалалари бўйича бир қанча олимларимиз шуғулланиб муаммоларни ечишга асос бўлганлар. Н.Р.Рахмонов (1973-1976), М.Н. Нишонов (1979).
1983 йилга келиб, республикада МО ривожланиш сифати янада такомиллашиб борди. 13 вилоят институтлари, 214 туман ва шахар педагогика (методика) кабинетлари, 8 минг методбирлашма ишлари ташкил килинган.
1984 йил бутун халқ маорифи тизимига янги ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбек олимларининг МО тизими муаммоларига бўлган қизиқиши яна орта борди.
Ўзбекистонда ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими ривожланиши масалалари юзасидан қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин:
Ўзбекистонда ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда муайян натижаларга эришилган. Унинг шакллари МОИ, МОФ, шаҳар (туман) методик ишлар, мактаблараро методбирлашма ишлари, ўз-ўзига таълим шохобчалари шаклланди.
Педагог кадрлар МО тизими тараққиётига уни ташкилий мустахкамлаш, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишга ёрдам берган.
МО тизимининг назарий методик асослари муаммоси ҳали Ўзбекистонда махсус тадқиқот предмети бўлганича йўқ. Мактаб ва педагог кадрлар узлуксиз таълимининг янги концепцияларидан келиб чиққан ҳолда МО ни қайта кўришга етарлича эътибор берилаётгани йўқ.
Бошқача қилиб айтганда, дидактик тизими тизимнинг ривожланиши ташқи таъсирларни қайта ўзгартириш механизмини кўришга боғлиқ бўлиб қолади. Шахсни ривожланишида ички ва ташқи ўзаро алоқанинг ана шундай умумий асоси бу - фаолиятдир.
Маълумки, таълимни қайта қуриш, таълим технологиясини янгилашни такозо этади. Ҳозирги вақтда айнан технологик ёндашиш ўқитувчи касбининг ривожланганлигини билдиради.
Ҳамкорлик педагогикаси – ҳозирги замон педагогика фанида фаол ривожланаётган йўналиш – ўқувчи-ўқитувчи мулоқоти ривожланишининг маълум даражасини ўқитувчи шахсининг таълим жараёнидаги фаоллигидан фойдаланишни, уларнинг диологик мулоқотни амалга ошира билиш қобилиятини назарда тутади.
Ҳар томонлама билим
|
Маҳорат
|
Малака
|
Қобилият
|
Ғоявий-сиёсий ва дунёвий билим
|
Гуманистик тушунчаси
|
Автомациялаш
ган билим
|
Коммуникатив
|
Касбий билим
|
Касбий тушуниш
|
Идеал
|
Перцептив
|
Методик билим
|
Педагогик так
тика ва техника
|
|
Эмоционал
|
Педагогик психологик билим
|
|
|
Чидамли
|
Мулоқот турлари ва усуллари ижтимоий тараққиёт таъсири остида ўзгаради, бинобарин улар билан биргаликда ўқитувчидаги педагоглик фаолиятининг коммуникатив сифатлари ва компонентларининг психологик мазмуни хам ўзгаради.
Ўзбекистон Ўқитувчиларининг педагоглик фаолиятини ривожлантириш диаграммаси:
18.8% 48.1% 23.1% 10.0%
МОИ, Педагог кадрлар МОК ларга мактаб, ўрта махсус таълим муассаса метод бирлашмалари билан биргаликда ўқитувчиларнинг МО га тайёргарликларининг дастлабки даражасини аниқлаш бўйича доимий диагностик маълумотлар ва махсус саволномалар асосида гуруҳлар тузиш, тингловчиларни курсларда тайёрлашнинг шакллари , усуллари ва мазмунини инсонийлаштириш ва демократлаштириш керак.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Ҳодимларни танлашда қайси шартларга эътибор беришимиз керак?
2. Ўқитувчилар мустақил ишларини асосий йўналишлари ҳақида маълумот беринг.
3. Ўқитувчилик фаолиятини такомиллаштириш ҳақида тушунчангиз.
4. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўл-йўриқлари ҳақида маълумот беринг. Малака ошириш шаклларини баён этинг. Малака оширишни ривожлантириш омиллари ҳақида маълумот беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |