I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet56/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

4. Мустақил таълим олиш воситалари.
Ўқитувчиларнинг ғоявий-сиёсий савияси, маданияти ва уларнинг педагогик маҳоратини юқори даражага кўтарилишида мустақил ўқиш орқали амалга ошириш катта рол ўйнайди. Шунинг учун биз малака оширишнинг асосий шаклларидан бири мустақил таълим олишдир, деб айтишимиз мумкин. Ҳар бир ўқитувчи ёки таълим муассасалари ходими ўзининг ишини ташкил этишда мустақил таълим олишнинг қонун қоидаларига амал қилиши керак. Масалан:
1. Мустақил таълим олишга комплекс ендашиш ва унинг ғоявий йўналиши.
2. Илмий ғояларни ва илғор педагогик тажрибаларини онгли равишда ўзлаштириш.
3. Мустақил таълимнинг режалаш ва изчиллиги.
4. Мустақил таълимнинг амалий фаолият билан боғлиқлиги.
5. Мустақил таълим бўйича алоҳида қилинадиган ишларни педагоглар жамоаси фаолияти билан қўшиб олиб бориш, яъни мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари муаммоси асосида бирга олиб бориш.
6. Мустақил таълим босқичлар бўйича ниҳоясига етказиш.
7. Мустақил таълимнинг эркинлиги ва бу жараённинг мақсадга мувофиқлиги.
“Ўқитувчи ва раҳбарларнинг мустақил таълими” тушунчасининг асосий қоидалари:
Мустақил таълим олиш бу фақат касбага доир билимларни мустаҳкамлаб бўлмай, балки янги илмий ва методик билимларини, амалий кўникмаларга эга бўлишдир.
Мустақил таълим узлуксиз бўлиб, ўқитувчининг касбга оид билимларини тўлдириб ва бойитиб бориши.
8. Мустақил таълим ўқитувчи ёки мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарларига ўз амалий фаолиятида касбига оид усулларни қўллашига ёрдам бериши лозим.
Мустақил таълим олишни аниқ режа асосида амалга оширишнинг педагогик аҳамияти жуда катта, режалар қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин.
ижтимоий – сиёсий таълим (назарий ва амалий масалалари бўйича)
ўқитувчилик касби бўйича мустақил таълим (дастурларни ўрганиш)
методик жиҳатдан мустақил таълим (хусусий методика бўйича)
умумий маданиятни ошириш бўйича мустақил таълим (адабиётлар ўқиш, ўз маданий савиясини ошириш).
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари ўқитувчиларнинг мустақил таълим олишига доими назорат қилиб боришлари керак. Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўзлари танлаган мавзуси бўйича, суҳбат ўтказиш, адабиётлар устида фикр юритишлар, сўзга чиқишлари ва ахборот беришлари мустақил таълимни назорат қилишнинг энг асосий шакли ҳисобланди.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish