I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Ўқитувчи ва тарбиячилар маҳоратини ошириш



Download 0,99 Mb.
bet54/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

2. Ўқитувчи ва тарбиячилар маҳоратини ошириш.
Республикамизда халқ таълими системасида қайта қуриш ишлари авж олиб бориши туфайли мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчи ва тарбиячиларининг билим, маҳорати ва малакаси баланд даражага кўтарилишига янада талаб ортиб боряпти. Чунки муаллим жамият аъзосининг маънавий қиёфасини шакллантириб борадиган шахсдир.
Ҳозирги замонда муаллим шундай баланд мавқеида турадики, бу мақомда бирон касб алмашиб ололмайди. Ўқитувчи бизнинг жамиятимизда шунақа ишончли ва азиз шахс ҳисобланадики, жамият унга ишониб ўзини энг яқин, азиз, яъни ўз фарзандини унинг қўлига топширади. Ўқитувчи устоз номига эгадир. Шоҳ ўз ўғли Шаҳзодани устозга таълим олиш учун берганда, устоз уни зарли тожини олдига ёзиб қўяди:
“Устознинг жабри, отанинг меҳридек улуғ!”
Бу жамиятнинг ишончини оқлаш учун юқори малакали ўқитувчилар таъминлаш халқ маорифимизда асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳозирги давр ғояларига содиқ меҳнатсевар ёшларни яъни ўқитувчиларни, илмий-методик ва яхши педагогик психологик билим васиясини ошира бориб, ҳозирги талабга жавоб берадиган қилиб тайёрлаш керак. Илмий дунёқараш ўқитувчи фаолиятининг мезони бўлмоғи керак.
Педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайерлаш иши аниқ мақсадга қаратилган режа асосида ташкил этилиши шарт. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларида бу ишни икки йўналиш орқали ташкил қилинади.
Биринчиси беш йилликка мўлжалланган режа тузиш.
Иккинчиси бир йилга мўлжалланган режа асосида иш олиб бориши керак. Малака ошириш каналларни аниқ билмасдан, уни тўғри ҳисобга олмасдан ва Ўқитувчини илмий, методик, сиесий, педагогик- психологик жиҳатдан назарга олиб, қандай ёрдамга муҳтожлигини назарга олиб, уларнинг малакасини оширишга тавсиялаш зарур.
Ходимларнинг малакасини ошириш каналлари устида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Малака ошириш каналлари асосан икки хил бўлади.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидан ташқари малака ошириш каналлари.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари доирасидаги малака ошириш каналлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларида фанлар бўйича ташкил этилган методик бирлашма ёки Фан комиссияси.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари педагоглар кенгаши.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларилаги сиёсий ўқишлар.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари доирасидаги семинарлар.
Ташкил қилинган очиқ дарслар.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказиладиган конференциялар.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидан ташқари малака ошириш каналларига қуйидагилар киради:
педагогика институтлари ва институтларининг сиртқи бўлимлари.
Вилоят ва шаҳар ўқитувчилари малака ошириш институтларида ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш курслар.
Университетлар қошида ташкил этилган ўқитувчилар малакасини ошириш факультети.
Мактабгача болалар муассасалри раҳбар ходимларнинг педагогик ўқишлари.
Шаҳар ва ноҳия миқесида ўтказиладиган ўқитувчиларнинг педагогик ўқишлар.
Шаҳар ва ноҳия халқ таълими бўлимида ўтказиладиган илмий методик, конференцияси ва семинарлар.
Ўқитувчиларнинг август анъанавий кенгашлари.
Туман, шаҳар методика кабинетлари қошидаги ташкил этиладиган:
а) доимий ҳаракатдаги семинарлар;
б) фан ўқитувчилари учун ташкил қилинадиган зонал курс методик бирлашма;
в) таянч ва илғор тажриба мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари;
г) мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган курс-методик бирлашмалар;
д) радио ва телевидения орқали бериладиган эшиттиришлар.
Республикамизда ўқитувчилар ва педагогик кадрлар малакасини оширишнинг турли шакллари мавжуд. Масалан: педагогика олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларидаги турли факультетлар орқали ўз малакасини ошириш.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув – тарбия ишларидан ажралган ҳолда бир ойлик малака ошириш институтларидаги стационар курсларга қатнашиш орқали ўз малакасини ошириш.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув – тарбия ишларидан ажралмаган ҳолда йил давомида ўз малакасини ошириш.
Ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ҳамда ноҳия ва шаҳар метод кабинетлари базасида ташкил этилган ёзги курслар.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган курслар.
Ўз устида аниқ мавзу асосида мустақил ишлаш.
Вилоят, шаҳар ва ноҳия халқ маорифи бўлимларида ташкил этилган доимий харакатдаги турли семинарлар, илмий методик конференциялар...
Ҳозирги вақтларда республикамиз педагог ходимлари малакасини ошириш усули етарли шароит яратиб берилган. Бу эса, давлатимизнинг мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари маориф ходимларига ғамхўрлигининг натижасидир.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish