4. Ўқувчи-ёшлар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил қилиш йўллари
1998 йилнинг октябр ойида Республикамизнинг тажриба-синов тариқасида “Чекмасдан ёшлик гаштини сур” тарбиявий дастури амалга тадбиқ этила бошлади.
Ушбу тадбирнинг ташаббускори – “Ўзбекистон Бритиш-Америка Табакко” қўшма корхонаси ҳисобланади. Халқ таълими вазирлиги мазкур тадбирни қЎллаб-қувватлаб умумий таълим мактабларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг зарарли одатларга чалиниб қолишининг, бинобарин, улар ўртасида тамаки чекишнинг олдини олиш мақсадида юқоридаги қўшма корхоналар шартномаси тузди. Ҳамкорлик асосида “Чекмасдан ёшлик гаштини сур” тарбиявий дастур лойиҳаси яратилди. Дастур лойиҳаси муаллифлари – педагогика фанлари доктори, проф. Д.Ж.Шариповнинг ва психология фанлари доктори, проф. В.А.Токарева. Дастур ташкилотчилари ва иштирокчилари – Халқ таълими вазирлиги, ёшларнинг “Камолот” ЁИХ, Республика “Оила” илмий-амалий маркази ҳамда “Маҳалла” хайрия жамғармаси.
Халқ таълими вазирлиги ушбу мақсадлар учун тажриба базаси, лойиҳанинг методик асосини белгилаб бериб, ўқувчи-ёшлар билан бевосита машғулот олиб борадиган ўқитувчиларнинг махсус тайёрланишини ташкил этди.
Лойиҳанинг амалга тадбиқ этиш бошланар экан, унинг қатнашчилари ўз олдиларига ҳар бир ўсмир-ёшга ҳаётнинг барча қирралари қизиқарли эканлигини, бунинг учун саломатлик ва ижодий бойлик лозимлиги тўғрисидаги асосий тушунчани етказиши бош тамойил қилиб қўйган. Ўқувчилар томонидан турли муаммоли ҳолатларда жумладан чекиш ёки чекмаслик ҳақида ўз зиммасига жавобгарлик маъсулиятини очиш қадр-қийматини ҳамда муаммолар маданияти, дўстлари танлаш, низоли вазиятларни тўғри танлаш, ҳал этиш, бой миллий анъаналаримизни сақлаш масалалари бош вазифа этиб белгиланади. Дастурнинг мақсади-ўқувчиларнинг ижтимоий салоҳияти юксалишида мустақил фикр ва қарор қабул қилишлари муаммоли бўлган вазиятларда, шу жумладан тамаки чекишга қарши маъсулиятли бир қарорга келишларига ёрдам бериш. Дастур ўқувчиларида юзага келиши мумкин бўлса салбий оқибатларнинг олдини олишда турли вазиятларда мустақил равишда маъсулиятли бир қарорга келиш лозимлиги ва шахсининг фаоллик қобилиятни шакллантиришга қаратилган. Дастурнинг моҳияти-шахс туғилмайди, шахс шаклланади.
Дастур уммумтаълим мактабларнинг 9-синф ўқувчилари учун тарбиявий машғулот ўтказиш ҳамда синф раҳбарлари учун андоза сифатида ишлаб чиқилган.
Дастурнинг амалиётга тадбиқ этилишининг асосий хусусиятлари:
дастурнинг босқичма-босқич амалга оширилиши;
дастур бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг мазкур дастур муаллифлари томонидан қисқа, махсус тайёргарлик машғулотларидан “тренинг”лардан ўтказилиши;
дастур ишчи имкониятларининг кенглиги, хаётийлиги, ривожланиб такомиллашиб бориши;
дастурнинг халқаро андозаларига мос келиши, чет эл тажрибасидан унумли фойдаланганлиги;
дастурда ҳамкорликнинг етакчилиги алоҳида ўрин тутиши, “Оила-Мактаб-Маҳалла-Жамоатчилик”;
дастур бўйича-ўқитувчилар ва ўқувчилар учун зарур бўлган кўргазмали қуроллар билан таъминланиши;
мактабларда ўтаётган тажриба-синов жараёнининг мониторинг мавжудлиги;
дастур моддий асосга эга;
Тарбиявий дастур босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида амалга оширилмоқда.
I-босқич
2002-2006 Ўқув йилининг 1-ярим йиллигида 3 та умумтаълим мактабида- Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 9-сонли, Ҳамза туманидаги 204-сонли ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 16-сонли мактаб тажриба-синов тариқасида ўтказилди.
Ушбу мактаб педагоглари Республика таълим марказида ўтган йилнинг октябрь-декабрь ойларида дастур муаллифлари томонидан қисқа муддатли “тренинг”лардан ўтишган.
Мактаб либоси – маънавият белгиси
Нега кўпчилик давлатларнниг илм даргоҳларида ўқувчилар киядиган ўзига хос либослар таомилга киритилган. Бунинг замирида кўп синоат борлиги таъкидланади. Негаки, аввало мактаб таълим беради. Ўқувчининг мана шу қадриятдан, яъни таълим олишдан чалғитадиган барча сунъий тўсиқлар олиб ташланмоғи лозим.
Ана шундай тўсиқлардан бири либос масаласидир. Бир хил либос ўқувчиларни кўп жиҳатдан тенг сақлайди ва бу тенглик уларнинг эътиборини ўқишга, ўрганишга жалб этади. Бола ҳам ўз навбатида мактабга фақат билим олиш, ўрганиш учун келганлигини дилдан ҳис этади. Қолаверса, калта юбка, енгсиз либослар ёки бўлмаса миллатимизга хос бўлмаган либосларга ўраниш ҳолатларига ҳам чек қўядики, бу ҳам мактабда вужудга келадиган ижобий иқлимга сабаб бўлади. Бу тенглик натижасида ўзини бошқалар билан тенг эканлигини ҳис қилган айрим шароити оғир болалар ҳам ўксимайди.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ҳар бир мактабнинг низомида таъкидланган мактаб либоси – маънавиятнинг бир белгиси бўлиб қолади.
Қуйида мактаб либосларининг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлашни истардики, ҳар бир ҳудуд – туман ўзининг иқлим шароитидан ва бошқа ўзига хосликларни инобатга олса, мазкур нусхаларга ижодий ёндашса айни муддао бўлар эди.
Республика ХТВ томонидан таълим муассасаларида тавсия этилган ўқувчилар формасини намуна сифатида беришни лозим топдик.
Сизнинг эътиборингизга 1999 йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар формасини яратиш ҳамда етказиб бериш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб чиққан Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 29-умумтаълим мактаби муаллимаси Одина Отахонованинг “Одина” фирмасида тайёрланган ўқувчи либосларини ҳавола этамиз.
Ота-оналар мажлиси
Синф раҳбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишларининг яна бир муҳим шакли ота-оналар йиғилишидир. Синф раҳбари уни юқори савияда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Мазмуни саёз, мақсади мавҳум бўлган, ҳар сафар бир хил, номигагина ўтказиладиган йиғилишларнинг кимга кераги бор?
Синф ота-оналар йиғилиши энг биринчи навбатда тарбиянинг муҳим бирор масаласини юксак педагогик даражага кўтариб чиқиши, ёритиб бериши, ота-оналарни болалар билан ишлаш услубиёти билан қуроллантириш, уларни қийин, шарафли ишга ундаш, руҳлантириш лозим.
Синф раҳбари директор ўринбосарлари билан синф ота-оналар йиғилишида кўриладиган масалаларни олдиндан ишлаб чиқиши керак. Мавзуларни режалаштиришда ўта қийин, ҳаётдан йироқ саволлардан қочиш лозим. Унда “Болалардаги дангасаликни қандай йўқотиш керак?”, “Болаларнинг яхши ўқишлари учун уларга қандай ёрдам бериш керак?”, “Ўсмирларни ўз-ўзини тарбиялаш ишларига қандай жалб қилиш керак?”, “Болаларни меҳнатга ўргатиш”, “Оилада болаларда маданий хулқ-атвор, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш” каби масалаларнинг қўйилиши, биринчидан, ота-оналарда катта қизиқиш уйғотади, иккинчидан, уларда болани тарбиялаш мумкинлиги тўғрисида мустаҳкам ишонч пайдо қилади. Ахир, ота-оналар бу каби саволларга етарли ишончли жавобларни мактабдан олмаса қаердан олади?
Шуни ҳам унутмаслик керакки, йиғилишларда интизом бўйича ёҳуд ўзлаштирмайдиган ўқувчилар тўғрисида ҳисобот кўриб чиқилмайди. Агар кўриладиган бўлса, бундай йиғилишларнинг фойдадан кўра зарари кўпроқ бўлади.
Бу ота-оналарда нохуш кайфият уйғотади, уйига боргач болани жазолаши мумкин бўлади, энг ёмони мажлисга келмайдиган, мажлисдан безадиган бўлиб қоладилар.
Йиғилишда камчиликларни айтиб ўтиш эмас, уларни тугатиш йўлларини излаш, ҳар бир ўқувчи ҳақида алоҳида эмас, балки умумий ҳолда гапириш, ўқувчи ва ота-онанинг шаън-қимматини сақлаш зарурдир. Шундай қилинганда ўқувчи – ота-она, ўқитувчи – ота-она, ўқитувчи – ўқувчи ўртасида келиб чиқадиган низо-нифоқларга барҳам берилади.
Йиғилишларни ўтказишда оила тарбиясидан тажриба алмашишларга, яхши оилалар ташвиқотига катта аҳамият бериш керак. Бунда жуда кўп муаммолар ўз ечимини топади. Кам тажрибали оилалар катта сабоқ оладилар.
Ота-оналар мажлиси бу – ўқитувчилар қўлидаги энг муҳим педагогик қуролдир. Бундан синф раҳбари унумли ва етарлича фойдаланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |