ажрибалар шуни кўрсатадики, патронда ишлов беришда горизонтал йўналиш бўйича силжиш қиймати марказларда ишлов беришдаги горизонтал йўналиш бўйича силжиш қийматига нисбатан катта бўлади ва у 17 мкм гача етади. Шпинделнинг айланиш тезлиги n ошиши билан унинг горизонталь йўналиш бўйича силжиши ҳам n га пропорционал равишда ортади.
Шпиндель ўқининг силжиши туфайли олдинги бабканинг қизишиш даври 3-5 соатни ташкил этади (кейин эса қизиш температураси ва ўқнинг ҳолати стабиллашади).
Дастгоҳнинг тўхтатилиши билан совий бошлайди ва шпиндель ўқи ўз ҳолатига қайтади.
Дастгоҳнинг иссиқдан деформацияланиши туфайли ҳосил бўладиган хатоликларни бартараф этиш учун дастгоҳда ишлов беришни бошламасдан аввал 2-3 соат давомида бўш ҳолатда юргизиб қўйилади. Кейин заготовкага ишлов бериш жараёнида дастгоҳнинг узоқ вақт тўхтаб қолишига йўл қуйилмайди.
Асбобнинг иссиқдан деформацияланиши. Кесиш зонасидан ажраб чиқаётган иссиқликнинг бир қисми кесувчи асбобга ўтиб уни қиздиради ва ўлчамларининг ўзгаришига олиб келади. Токарлик ишлов беришда технологик тизимнинг иссиқдан деформацияланишига боғлиқ хатоликларнинг катта қисми кескичнинг узайиши ҳисобига тўғри келади. Легирланган пўлатни в *1080 Мпа (110 кгс/мм2) Т15К6 маркали қаттиқ қотишмали пластинка билан жиҳозланган, ўстирмаси 40 мм га тенг бўлган, 20х30 мм ли кесимга эга бўлган кескич билан йўнишда кескичнинг қизишидан узайиши 20-24 мин давомида кескичнинг узлуксиз ишлашидан кейин тўхтайди, яъни иссиқлик мувозанати бошланади (2.5-расм).
Юмшоқ пўлатга ишлов бериш жараёнида дастгоҳнинг 12 минут давомида тўхтовсиз ишлашидан кейин 2.5-расмда кўрсатилган қонунуниятнинг умумий тавсифини сақлаган ҳолда иссиқлик мувозанати ўрнатилади.
Кесиш тезлиги, кесиш чуқурлиги ва суришнинг ошиши натижасида қизиш жараёни жадаллашади ва ўз навбатида кескичнинг узайиши ҳам жадаллашади. Кескич узунлигининг ортишига асосан унинг ўстирмаси катта таъсир кўрсатади. Масалан, кескич ўстирмасининг узунлигини 40 мм дан 20 мм га қисқартирилганда кескичнинг узайиш қиймати 28 мкм дан 18 мкм га камайди. Кескичнинг узайиши тахминан унинг кўндаланг кесимининг сиртига тескари пропорционалдир.
Кескичнинг қизиши ва узайиши ишлов берилаётган материалнинг қаттиқлигига тўғри пропорционалдир. Совитилмайдиган одатдаги шароитда ишлов бериш жараёнида кескичнинг узайиши 30-50 мкм гача етиши мумкин. Кескич ишлов бериш жараёнида узлуксиз совитиб турилса, унинг узайиши 3-3,5 мартагача камаяди.
Кескичнинг иссиқлик мувозанати ҳолатига етганда унинг тахминий узайишини (мкм) қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин:
, (2.4)
С-коэфицент ( V*100 - 200 м/мин, t 1,0 мм, S 0,2 мм да С*4,5);
lp– кескичнинг чиқиши (ўстирмасининг узунлиги), мм;
F - кескич кўндаланг кесимининг сирти, мм2 .
Иссиқлик мувозанатланадиган даврга қадар ишлов бериш жараёнида кескичнинг узайиб бориши туфайли заготовканинг ўлчамлари ёки сиртининг шакллари узлуксиз равишда ўзгариб боради.
Кесиш жараёнининг машина вақтининг танаффус пайтида кескич совий бошлайди ва унинг узунлиги қисқара боради, лекин кесиш жараёни бошланиши билан кескичнинг узунлиги яна ортиши давом этади.
Профессор А.П.Соколовскийнинг тадқиқотлари асосида қурилган 2.5-расмда чизиқлар шуни кўрсатадики, машина вақтида танаффус билан заготовкага ишлов беришда кескичнинг иссиқдан деформацияланиши ва ўз навбатида ишлов беришнинг температурага боғлиқ хатоликлари сезиларли даражада камаяди.
Кескичнинг машина вақтида танаффус билан бир маромда ишлашида унинг умумий узайишининг тахминий қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:
(2.5)