Е0 =Е / L ,
бу ерда Е – кесувчи асбобнинг кесиш жараёнида L узунликда босиб ўтган йўлида ўлчамли ейилиши, микрометр ҳисобида;
L - нормал ейилиш зонасидаги кесиш йўли, километр ҳисобида.
Кесувчи асбобнинг учинчи ейилиш даври (2.2-расм, III қисм) шиддатли, яъни интенсивлашган, аварияли ейилишига тўғри келади ва асбобни кесувчи қирраларининг майдаланиши ва синиши нисбатан катта миқдорда бўлиб нормал эксплуатацияга йўл қўймайди.
Ейилишнинг II қисмида рўй берадиган, нормал ейилиш шароитига хос бўлган, ишлов бериш аниқлигига таъсир қилувчи кесувчи асбоб ейилишининг қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:
Е=Е0L /1000, (2.1)
бу ерда Е-кесувчи асбобнинг ўлчамли ейилиши, мкм;
L-кесиш йўлининг узунлиги, м.
Йўнишда кесиш йўлининг узунлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
L=DL / (1000S) (2.2)
D - ишлов берилаётган заготовканинг диаметри;
L - кесувчи асбоб босиб ўтган йўл (ишлов бериш узунлиги), мм;
S - суриш, мм/айл.
Асбобнинг бошланғич интенсив ейилишини ҳисобга олиш учун ҳисобланган кесиш йўлининг узунлиги L га қўшимча LҚ қийматини қўшиш керак
Е=Е0(L+LҚ )/1000, (2.3)
ўртача LҚ =1000 м.
Кесувчи асбобнинг нисбий (солиштирма) ейилиши Е0 - асосан кесувчи асбобнинг материалига, кесиш режимига, ишлов берилаётган заготовканинг материалига ва технологик тизимнинг (дастгоҳ-мослама-заготовка-асбоб) бикирлигига боғлиқ.
Технологик тизимнинг бикирлигини ошириш ҳисобига тебранишнинг пасайиши туфайли кесувчи асбоб ейилишини камайтириш мумкин бўлади.
Иссиқбардош материалларни ички йўниб кенгайтиришда кескичларнинг нисбий ейилиши ташқи йўнишда кескичларнинг нисбий ейилишига нисбатан 1,5 - 6 мартагача кўп бўлади. Бу нарса тешикка ишлов бериш шароитининг ташқи ишлов беришдаги кесиш шароитларига нисбатан анча мураккаблигидан далолат беради. Суриш қийматининг оширилиши нисбий ейилишни ҳам ортишига олиб келади.
Кесиш чуқурлиги қийматининг ўзгариши асбобнинг нисбий ейилишига сезиларли даражада таъсир қилмайди.
Кескичнинг орқа бурчагининг қиймати унинг нисбий ейилишига сезиларли даражада таъсир қилади. 35ХМ пўлатни 2,3 м/с (140 м/мин) тезликда Т15К6 маркали қаттиқ қотишмадан тайёрланган кескич ёрдамида йўнишда кескичнинг орқа бурчагини 80 дан 150 гача оширилса, кескичнинг нисбий ейилиши ҳам 13 дан 17 мкм/км га, яъни 30 фоизга ортади. Буни кескичнинг кесувчи қирраси мустаҳкамлигининг камайиши ва иссиқликни узатиш шароитининг ёмонлашиши билан тушунтириш мумкин.
2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |