Кам аниқликдаги юқори унумдорли дастгоҳларни ишлаб чиқаришга қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги нимадан иборат?
III боб. Технологик тизимнинг ишлов бериш аниҚлигига ва унумдорлигига таъсири Дастгоҳ - мослама - заготовка – асбобдан иборат бўлган технологик тизимнинг ўзи эластик тизим бўлиб, унинг ишлов бериш жараёнида деформацияланиши натижасида ишлов бериладиган заготовкаларнинг ўлчамларининг ва геометрик шаклларининг систематик ва тасодифий хатоликларини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга ушбу технологик тизим ёпиқ динамик тизим бўлиб ишлов берилаётган сиртнинг шакл хатоликларини (тўлқинсимонлик ва доирасимонликдан четга чиқиш) ҳосил қилади.
3.1. Ишлов бериш хатолигининг ҳосил бўлишига технологик тизимнинг бикирлиги ва мойиллигининг таъсири Токарлик дастгоҳининг марказларида силлиқ валга ишлов беришнинг (3.1-расм) бошланғич моментида, яъни кескич валнинг ўнг томонида бўлганда, кесиш кучи Рузаготовка орқали кетинги марказга, пинолга ва дастгоҳнинг кетинги бабкасига таъсир кўрсатиб, ушбу элементларнинг (кетинги марказнинг ва пинолнинг эгилиши, кетинги бабка корпусининг эластик қайтиши Уор.б) «ишчидан» қарама-қарши йўналишда эластик деформацияланишини ҳосил қилади. Бу эса кескичнинг чўққисидан заготовканинг айланиш ўқигача бўлган масофани Уор.б. катталикка узоқлашишига ва ўз навбатида ишлов берилган заготовка радиусининг катталашишига олиб келади.
Ш 3.1-расм. Технологик тизимнинг эластик =айтиши
у билан бирга Ру куч таъсири остида кескич ва суппорт «ишчига» қараб эластик Уасб қайтадива бу эса ўз навбатида кескичнинг чўққисидан заготовканинг айланиш ўқигача бўлган масофани узайтириб деталнинг радиусини катталаштиради. Шундай қилиб, бошланғич моментда ишлов берилган сиртнинг ҳақиқий диаметри созлаш вақтида ўрнатилган диаметрдан *2(Уор.б Қ Уасб) ўлчамга катта бўлади. Ишлов бериш давомида кескичнинг кетинги бабкадан олдинги бабка томонга юриши натижасида кетинги бабканинг эластик қайтиши камайиб, олдинги бабканинг Уол.б ва ишлов берилаётган заготовканинг Ухом эластик қайтиши ошиб боради, улар ҳам ишлов берилаётган заготовканинг ҳақиқий диаметрини катталаштиради.
Ишлов берилаётган заготовканинг ҳақиқий диаметри А-А кесимда қуйидагига тенг:
(3.1)
Дастгоҳ элементларининг эластик деформацияланиши (асбоб ва суппортдан ташқари) ишлов бериш давомида заготовка узунлиги бўйича ўзгариб боради ва натижада заготовканинг узунлиги бўйича шакли ҳам ўзгарувчан бўлади. Вал учун ўлчамларнинг хатолиги ва заготовканинг шакли технологик тизимнинг эластик деформацияланишининг иккиланган қийматига тенг. Эластик қайтиш У шу қайтиш йўналишида таъсир килувчи кучлар ва технологик тизимнинг бикирлиги билан аниқланади.