I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet23/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари


  1. Машинасозликда аниқликни қандай усуллар билан олиш мумкин?

  2. Систематик ва тасодифий хатоликлар деганда нимани тушунасиз?

  3. Систематик хатоликнинг таркибига нималар киради?

  4. Машинасозлик технологиясида фойдаланадиган тасодифий хатоликларнинг асосий тақсимланиш қонунларини айтиб беринг.

  5. Систематик ва тасодифий хатоликлар қандай қўшилади?

  6. Машинасозлик технологиясида Гаусс эгри чизиғи нимани кўрсатади?

  7. Ўрнатиш хатоликларининг таркибини айтиб беринг?

  8. Базалаш ва маҳкамлаш хатоликларининг схемаларини келтиринг.

  9. Ўлчамларнинг тақсимланиш қонунларини амалда қўллаш. Заготовкаларнинг эҳтимолли яроқсизларининг сонини ҳисоблаш. Мисол келтиринг.

  10. Кам аниқликдаги юқори унумдорли дастгоҳларни ишлаб чиқаришга қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги нимадан иборат?

III боб. Технологик тизимнинг ишлов бериш аниҚлигига ва унумдорлигига таъсири
Дастгоҳ - мослама - заготовка – асбобдан иборат бўлган технологик тизимнинг ўзи эластик тизим бўлиб, унинг ишлов бериш жараёнида деформацияланиши натижасида ишлов бериладиган заготовкаларнинг ўлчамларининг ва геометрик шаклларининг систематик ва тасодифий хатоликларини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга ушбу технологик тизим ёпиқ динамик тизим бўлиб ишлов берилаётган сиртнинг шакл хатоликларини (тўлқинсимонлик ва доирасимонликдан четга чиқиш) ҳосил қилади.
3.1. Ишлов бериш хатолигининг ҳосил бўлишига технологик тизимнинг бикирлиги ва мойиллигининг таъсири
Токарлик дастгоҳининг марказларида силлиқ валга ишлов беришнинг (3.1-расм) бошланғич моментида, яъни кескич валнинг ўнг томонида бўлганда, кесиш кучи Ру заготовка орқали кетинги марказга, пинолга ва дастгоҳнинг кетинги бабкасига таъсир кўрсатиб, ушбу элементларнинг (кетинги марказнинг ва пинолнинг эгилиши, кетинги бабка корпусининг эластик қайтиши Уор.б) «ишчидан» қарама-қарши йўналишда эластик деформацияланишини ҳосил қилади. Бу эса кескичнинг чўққисидан заготовканинг айланиш ўқигача бўлган масофани Уор.б. катталикка узоқлашишига ва ўз навбатида ишлов берилган заготовка радиусининг катталашишига олиб келади.
Ш
3.1-расм. Технологик тизимнинг эластик =айтиши
у билан бирга Ру куч таъсири остида кескич ва суппорт «ишчига» қараб эластик Уасб қайтади ва бу эса ўз навбатида кескичнинг чўққисидан заготовканинг айланиш ўқигача бўлган масофани узайтириб деталнинг радиусини катталаштиради. Шундай қилиб, бошланғич моментда ишлов берилган сиртнинг ҳақиқий диаметри созлаш вақтида ўрнатилган диаметрдан *2ор.б Қ Уасб) ўлчамга катта бўлади. Ишлов бериш давомида кескичнинг кетинги бабкадан олдинги бабка томонга юриши натижасида кетинги бабканинг эластик қайтиши камайиб, олдинги бабканинг Уол.б ва ишлов берилаётган заготовканинг Ухом эластик қайтиши ошиб боради, улар ҳам ишлов берилаётган заготовканинг ҳақиқий диаметрини катталаштиради.
Ишлов берилаётган заготовканинг ҳақиқий диаметри А-А кесимда қуйидагига тенг:
(3.1)
Дастгоҳ элементларининг эластик деформацияланиши (асбоб ва суппортдан ташқари) ишлов бериш давомида заготовка узунлиги бўйича ўзгариб боради ва натижада заготовканинг узунлиги бўйича шакли ҳам ўзгарувчан бўлади. Вал учун ўлчамларнинг хатолиги ва заготовканинг шакли технологик тизимнинг эластик деформацияланишининг иккиланган қийматига тенг. Эластик қайтиш У шу қайтиш йўналишида таъсир килувчи кучлар ва технологик тизимнинг бикирлиги билан аниқланади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish