2.2-мисол. Револьверли дастгоҳда 300 дона латундан тайёрланган валиклар партиясига ишлов берилмоқда. Ишлов бериш учун допуск Т=0,10 мм. Кескичнинг материали олмос, партиядаги заготовкаларга ишлов беришда кескичнингг ейилиш миқдори кам бўлганлиги учун ейилишни ҳисобга олмасак ҳам бўлади.
Агар дастгоҳни созлашда ўлчамларнинг тақсимланиш эгри чизиғи рухсат этилган майдонга нисбатан (2.16-расм, а) симметрик жойланиши таъминланса, яроқли ва яроқсиз заготовкалар сонини аниқланг.
Заготовкаларнинг 75 донасининг ўлчамлари ўлчаганда (2.14) формула орқали ва 2.3-жадвалдан =0,025 мм ни топамиз.
Ечими: 1. Ўлчамларнинг тақсимланиши Гаусс қонунига бўйсунади (ишлов бериш созланган дастгоҳларда, систематик хатоликлар йўқ деб қабул қиламиз).
2. Ҳақиқий тақсимланиш майдони =6=60,025=0,15 мм. Демак, Т, берилган Т=0,10 мм. Ишлов беришда яроқсиз заготовкалар содир бўлиши аниқ, чунки ёйилиш майдони рухсат этилган майдондан катта.
3. Ҳисобга биноан:
мм ва
Демак, (1-илова [3] ), яъни партиянинг ярмига нисбатан 47,72% яроқли заготовкаларга тўғри келади. Партиядаги барча заготовкаларга нисбатан яроқли заготовкалар 95,44% ни ташкил қилади ёки 286 дона яроқли, яроқсизлари эса - 4,56 % ёки 14 донани ташкил қилади.
2.3-мисол. Бошланғич маълумотлар олдинги мисолдагининг ўзи. Агар созлаш хатолиги с ўлчамларнинг тақсимланиш эгри чизиғи чўққисининг ҳолатини рухсат этилган майдоннинг ўртасидан ўнгга 0,02 мм силжитса (2.16-расм, б), заготовкаларнинг яроқли, яроқсиз, ўлчами кичик ва жуда катта ўлчамлиларининг сони ҳамда умумий нуқсонли заготовкалар сони аниқлансин.
Ечими: 1. А майдонида ХА ва tА (2.16-расм, б) қийматларини ҳисоблаймиз:
1-илова [3] га асосан, яъни 49,74% яроқли ва 0,26% ёки 1 та заготовка яроқсиз, у ҳам бўлса, унинг диаметри ўлчамининг жуда кичиклиги.
2. В майдонида Хв ва tв ни қийматларини аниқлаймиз:
ХвқТ/2-нқ0,05-0,02қ0,03;
tвқХв/қ0,03/0,025қ1,2.
1-илова [3] Ф(t)қ0,3849, яъни 38,49% заготовкалар яроқли ва 11,5% ёки 34,5 дона заготовканинг диаметри жуда катта бўлганлиги ва унинг ўлчами допуск майдонидан ташқарида жойлашганлиги учун яроқсиз деб ҳисобланади.
3. Яроқли заготовкаларнинг умумий сони:
49,74Қ38,49қ88,23% ёки 265 дона.
Нуқсонли заготовкаларнинг умумий сони: 11,77% ёки 35 дона
Ҳисоблардан кўриниб турибдики, агар заготовканинг яроқсизлари носимметрик жойлашса, умумий нуқсонли заготовкалар сони симметрик жойлашишига нисбатан кўп бўлар экан, лекин қўшимча ишлов бериш йўли билан олинган яроқсиз заготовкалар сонини бир мунча камайтириш мумкин. Масалан, диаметри катта бўлган валикларни жилвирлаш йўли билан уларнинг диаметрини камайтириб яроқли валик олиш имконияти бор.
Қўшимча ишлов берилиши зарур бўлган заготовкалар сонини аниқлаш. Айрим ҳолатларда корхоналарда керакли аниқликдаги дастгоҳ бўлмаса ёки юқори унумдорликка эга, лекин аниқлиги паст бўлган (револьверли дастгоҳга нисбатан) автоматда берилган топшириқни тез бажариш зарур бўлса (унда заготовкага ишлов беришда шарт бажарилмайди ва яроқсиз заготовкалар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади), дастгоҳни созлашда ўлчамларнинг тақсимланиш эгри чизиғининг чўққисини допуск майдонининг ўртасига нисбатан шундай ҳисоб қилиб, m га силжитиш керакки, шу операцияда олинаётган барча яроқсиз заготовкаларни қўшимча ишлов бериш йўли билан тўғрилаш имконияти бўлсин.
2.17- (а) расмда барча валларнинг ўлчамлари допуск майдони чегарасидан четга чиққан ва уларнинг ўлчамлари чизмадагига нисбатан катта, шунинг учун қўшимча жилвирлаш операциясидан сўнг уларни яроқли ҳолатга келтириш мумкин. Шунга ўхшаб тешикларнинг ўлчамлари ҳам допуск майдони чегарасидан четга чиққан бўлиб (диаметри номинал ўлчамдан кичик) ва дастгоҳни созлашда тешиклар учун ўлчамларнинг тақсимланиш эгри чизиғини m катталикка допуск майдонининг ўртасига нисбатан чапга силжитиш даркор (2.17-расм, б).
Тўғрилаш имконияти бўлмаган яроқсиз деталларни мутлақо келиб чиқмаслиги учун ўлчамларнинг тақсимланиш эгри чизиғининг чўққисини силжиш ўлчами m ни созлаш хатолиги с катталигига оширилади, лекин шу билан бир қаторда қўшимча ишлов бериладиган заготовкалар сони сезиларли даражада кўпаяди. Қўшимча ишлов беришладиган заготовкалар сони (2.17-расмдаги штрихланган майдон) олдингиларга (Хв-валлар учун ва Ха-тешиклар учун) ўхшаб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |