I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet22/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Хав*Т-3-с (2.31)
Х

2.17-расм. Ты\ирлаш мумкин былган яро=сиз валларга (а) ва тешикларга (б) ишлов бериш учун дастгощларни созлаш
ав) қиймати ва (2.28) формулага асосан tа (tв) топилади ва 1- иловадаги [3] жадвал орқали Ф(tа) ёки Ф(tв) ҳисобланади.
қайта ишлов бериладиган заготовкалар сони Qқўш (фоиз ҳисобида) қуйидаги формула орқали аниқланади
Qқўш*0,5-Ф(t) 100


2.4-мисол. Қўшимча ишлов бериладиган заготовкалар сонини аниқланг. Берилган Т*0,1мм; *0,025мм; с*0,02мм.
Ечиш: юқоридаги 2,28 формулага асосан
Хв*0,1-30,025-0,02*0,005; tв*0,005/0,025*2
Демак, (1-иловада берилган [3]) ишлов бериладиган заготовкалар сони
42,07% ёки 127 дона

Аниқлиқлиги паст, унумдорлиги юқори бўлган дастгоҳларни қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш. Ишлаб чиқарувчиларнинг юқори унумдорли дастгоҳларни қўллаш йўли билан ишлов беришнинг самарадорлигини оширишга интилиши кўп ҳолларда дастгоҳларнинг аниқлиги етарли даражада эмаслиги ва ишлов бериш турига боғлиқ ҳолда ўлчамларнинг оний ёйилиши катта қийматига эга бўлиши туфайли чекланади.


Масалан, агар думалоқ жилвирлаш дастгоҳида Д*10-18 мм диаметрли заготовкага ишлов беришда ўлчамларнинг оний ёйилиш майдони м*0,09 мм бўлса, токарлик дастгоҳларида ишлов беришда м *0,015 мм гача, револьверли дастгоҳларда м*0,025 мм гача ортади.
Автомат ва ярим автоматларда ишлов беришда м нинг қиймати токарлик дастгоҳларига нисбатан бир неча маротаба катта бўлади.
Аввал таъкидланганидек, агар 6   бўлса, яроқсиз заготовкалар ҳосил бўлиши муқаррар бўлади. Шунинг учун технологлар кўп ҳолатларда юқори унумдорлик дастгоҳларидан фойдаланишдан воз кечишади. Лекин биз юқорида кўриб ўтган мисолимизда *0,010 мм допускли валикка *0,025 мм ва 6*0,15 мм бўлган ҳолатда ишлов беришда, яъни ўлчамларнинг ёйилиш майдони допуск майдонидан 1,5 марта ортиқ бўлган ҳолатда ҳам аниқлик коэффиценти
(2.32)
бўлиб, яроқсиз заготовкалар миқдори 4,56 фоизни ташкил этади ҳолос.
Демак, айрим ҳолатларда юқори аниқликдаги заготовкаларга ишлов бериш учун юқори унумдорли дастгоҳлардан уларнинг аниқлиги етарли даражада бўлмаса ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқори унумдорликка эга бўлган жиҳозларда заготовкаларга ишлов беришни бир неча яроқсиз заготовкалар ҳосил бўлишини олдиндан билган ҳолда қўллаш учун қуйидагиларни аниқланади: кутиладиган яроқсиз заготовкалар сонини ёки қўшимча ишлов берилиши керак бўладиган заготовкалар сонини; яроқсиз заготовкалардан кўриладиган зарарни (яроқсиз деталларга қўшимча ишлов бериш ва унумсиз металл сарфи).
Шу билан бирга юқори унумдорли жиҳозларда ишлов беришда заготовка таннархининг камайиши ва ўз навбатида иқтисодий жиҳатдан самарадолигини ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир.
Юқори аниқликдаги деталларни аниқлиги паст, лекин юқори унумдорликка эга бўлган дастгоҳлардан фойдаланиб, ишлов беришда яроқсиз деталлардан кўриладиган зарар ва заготовкага қўшимча ишлов беришдаги сарфларни солиштириш аниқлиги паст, лекин юқори унумдорликка эга бўлган дастгоҳларда ишлов беришга ўтказишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаб беради.
Ишлов берилаётган заготовкалар ўлчамларининг ёйилишини таҳлил қилишда математик тақсимланиш қонунларини қўллаш тасодифий хатоликларни келиб чиқиш сабабларини ўрганишга ва уларнинг аниқликка таъсирини камайтиришга ёки бартараф этишга имкон яратади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish