I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Ўлчамларнинг созлаш хатолигига боғлиқ бўлган ёйилиши



Download 9,2 Mb.
bet20/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Ўлчамларнинг созлаш хатолигига боғлиқ бўлган ёйилиши. Дастгоҳни созлаш хатолиги сқс тасодифий катталик сифатида кесувчи асбобнинг ҳолатини ростлаш рост ва дастгоҳнинг алоҳида узелларининг асбобга нисбатан ўрнатилиш хатоликлари натижасида ҳамда дастгоҳни созлаш учун фойдаланиладиган заготовкалар намуналарини ўлчашдаги хатоликлар ўлч натижасида ўзгаради. Дастгоҳда кесувчи асбобнинг жойлашиш ҳолатининг хатоликлари ростловчи воситаларнинг (лимбалар, индикаторлар, миниметрлар, таянчлар ва бошқалар) аниқлигига боғлиқ. Умуман олганда, созлаш хатолигининг йиғиндиси қуйидаги ифода билан аниқланади:
(2.21)
Заготовкалар ўлчамларининг умумий (йиғинди) ёйилиши ва ишлов беришнинг умумий хатолиги. Созланган дастгоҳда автоматик равишда ўлчам олиш усули билан ишлов берилган партиядаги заготовкалар ўлчамларининг умумий ёйилганлигининг йиғинди майдони қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
, (2.22)
ёки ёйилган ҳолатдаги кўриниши:
(2.22, а)
Бу формулага кирувчи катталикларнинг сон қиймати аниқ шароитда бажарилаётган операция учун ёйилиш майдонларининг ҳақиқий қийматлари ёки маълумотнома, адабиётлар ва статистик маълумотлар асосида олинган тахминий қийматлари бўйича аниқланади. Статистик маълумотларга асосан ишлов бериш турининг ёйилиш майдони м нинг катталиги: ўрта револьверли дастгоҳлар учун 0,016 - 0,039 мм; токарлик дастгоҳлари учун - 0,013-0,036 мм; думалоқ жилвирлаш дастгоҳлари учун - 0,004-0,017 мм га тенг бўлади.
Маҳкамлашга боғлиқ бўлган ёйилишим майдони ўртача:

Исканжа (тиски) учун

 0,05-0,2 мм;

Прихватларда

 0,01-0,2 мм;

Патронда

 0,04 - 0,1 мм;

Қисадиган гилзада

 0,02-0,1 мм.

Мосламанинг хатолиги

мос қ 0,0050,2 мм бўлади.

Ростлаш хатолиги рос га боғлиқ ёйилиш:

Лимбалар ёки индикаторлар ёрдамида созлашда

- 0,01-0,06 мм

Бикир тиргак ёрдамида ростлаш

- 0,04  0,1 мм

Индкаторли тиргак ёрдамида ростлаш

- 0,005  0,015 мм

Эталон деталлар ёрдамида ростлаш

- 0,10 – 0,13 мм бўлади.

Ўлчаш хатолиги улч:




Штангенциркул ёрдамида ўлчашда

 0,045 - 0,05 мм;

Микрометр ёрдамида ўлчашда

 0,0060,014 мм бўлади.

Базалаш б ва силжиш сил хатоликларининг катталиклари таянч сиртларнинг шакли ва қўйилган ўлчамга ҳамда берилган ҳолат учун  нинг қийматига қараб аниқ ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқланади.
Ишлов беришнинг умумий хатолиги ишл тасодифий характерга эга бўлган сабаблар туфайли ҳамда ишлов беришнинг систематик ва ўзгарувчан систематик хатоликлари сабабли заготовкалар ўлчамларининг ёйилиш майдонларини ўз ичига олади, яъни
(2.23)
Агар ишлов беришнинг хатолиги заготовканинг допуск майдонидан ортиқ бўлса ва уни камайтириш учун биринчи навбатда олдиндан ҳисоблаш имкониятига эга бўлган ва умумий хатоликка катта таъсир этувчи систематик ва ўзгарувчан систематик хатоликларга эътибор бериш керак. Формула таркибидаги ҳар қайси элементларни чуқур ўрганиб ва улардан ҳосил бўлаётган хатоликларни камайтириш йўлларини излаш керак.

Ўлчамларнинг тақсимланиш қонунларини амалда қўллаш учун ишлов беришнинг аниқлигини таҳлил қилиш. Юқорида келтирилган ўлчамларни тақсимланиш қонунларидан машинасозлик технологиясида технологик жараёнларни ишончли лойиҳалаш учун ва нуқсонсиз ишлов беришни таъминлаш; ишлов беришда эҳтимоли бор бўлган яроқсиз буюмлар сонини ҳисоблаш; ишлов берилган заготовкаларга яна қўшимча ишлов бериш талаб этиладиганиларининг сонини аниқлаш; аниқлиги паст бўлган юқори унумдорли дастгоҳлардан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳисоблаш; жиҳознинг, асбобнинг, мойлаш-совутиш суюқлигининг ва шу кабиларнинг турли ҳолатида заготовкаларга ишлов бериш аниқлигини солиштириш учун қўлланиллади.

Заготовкаларга нуқсонсиз ишлов беришнинг ишончлилигини белгилаш. Ишлов беришда талаб этилган аниқликни ишончли таъминлаш учун берилган операциянинг аниқлик заҳираси қуйидагича аниқланади:


 қТ/, (2.24)
бу ерда Т-заготовкага ишлов бериш допуски;
 - заготовка ўлчамларининг ҳақиқий ёйилиш майдони.
А
2.15-расм. Ылчамларнинг турли та=симланиш =онунлари учун заготовкаларга ну=сонсиз ишлов бериш шарти


гар аниқлик захираси  > 1,0 бўлса, заготовкага ишлов беришда яроқсиз деталлар, умуман, ҳосил бўлмайди (ёйилиш эгри чизиғи чўққисининг допуск майдони ўртасига тўғри келишини таъминловчи дастгоҳни тўғри созлаш шарти билан).
Агар   1,0 бўлса, заготовкага ишлов беришда нуқсонли детал ҳосил бўлиш эҳтимоли жуда катта. Агар 1,2 бўлса, ишлов бериш жараёни ишончли ҳисобланади. Ўлчамларнинг барча тақсимланиш қонунларига асосан нуқсонсиз ишлов бериш
  Т (2.25)
яъни, ўлчамларнинг ҳақиқий ёйилиш майдони белгиланган допускдан кичикдир. Нормал тақсимланиш қонуни учун бу ифода қуйидагича тус олади:
6  Т, (2.26)
Агар ёйилиш майдонининг силжишини келтириб чиқарадиган систематик хатолик сист мавжуд бўлса (2.11-расм) заготовкага нуқсонсиз ишлов бериш шарти
6 Қсист  Т бўлади. (2.27)
Бу ифодада кўпинча сист қс (с - дастгоҳни созлаш хатолиги) қабул қилинади, чунки қолган систематик хатоликлар кўп ҳолларда дастгоҳни созлаш орқали компенсацияланади.

Нуқсонли заготовкалар ҳосил бўлиши эҳтимолини ҳисоблаш. Берилган операцияда заготовкалар ўлчамларининг ёйилиш майдони допуск майдонидан катта бўлса ( >Т), нуқсонсиз ишлов бериш шарти (2.25) бажарилмайди ва деталларда нуқсон содир бўлиши мумкин.


Партиядаги барча заготовкаларга ишлов берилганда, яроқсиз деталлар ҳосил бўлишининг фоиз бўйича эҳтимоли қуйидагича аниқланади.
Агар ўлчамларнинг ёйилиши Гаусснинг нормал тақсимланиш қонунига мос келса, партиядаги ишлов берилаётган барча заготовкаларнинг ўлчамларининг ёйилиш майдон чегараси 0,27% хатолик билан қабул қилинади ва ҳақиқий ўлчамлари қуйидаги чегарада бўлади

2

2.16-расм. Допуск майдонига нисбатан ёйилиш майдонининг симметрик (а) ва носимметрик (б) жойлашишида яро=сиз деталлар щосил былишининг эщтимоли
.16-расмдан кўриниб турибдики, абсцисса ўқи ва нормал тақсимланиш эгри чизиғи билан чегараланган майдон партиядаги заготовкаларнинг 100 фоизда бўлишини белгилайди ва бир бирликка тенг бўлади. Майдоннинг штрихланган қисми ўз ўлчамлари бўйича допуск чегарасидан ташқаридаги заготовкалар миқдорини (фоиз ҳисобида ёки бир бирликнинг улушида) ўзида намоён қилади.

Яроқли заготовкаларнинг сонини аниқлаш учун
допускка тенг бўлган узунликдаги эгри чизиқ ва абсцисса ўқи билан чегараланган чизиқ бўйича ҳосил бўлган майдонни аниқлаш зарур.
Агар допуск майдонига нисбатан ёйилиш майдони симметрик жойлашган бўлса (2.16-расм, а), Гаусс эгри чизиғи ва абцисса ўқи Х0 билан чегараланган ярим майдонни аниқловчи интегралнинг иккиланган қиймати аниқланади:
(2.28)
Бу ифодани меъёрланган кўринишда Лапласнинг бизга маълум бўлган функцияси шаклида ёзиш мумкин:
(2.29)
t нинг катталигига қараб бу функциянинг қиймати 1-иловада келтирилган [3].
(2.26) формуладаги t меъёрлаштирилган тақсимланиш параметридан ёки таваккал (ҳимоя) коэффицентидан иборат ва уни қуйидаги тенглама орқали аниқланади
tқ (2.30)
t-нинг қиймати ошиши билан допуск майдон Т ичида ўлчамлари жойлашган заготовкаларнинг сони ҳам ошади ва ишлов беришда кутилаётган яроқсиз буюмлар фоизи камаяди.
Лаплас функциясининг ечими Х0 ва ларнинг аниқ қийматига боғлиқ эмас, аксинча, уларнинг нисбатига боғлиқ.
Демак, яроқли заготовкалар сонини аниқлаш учун t нинг қийматини юқорида келтирилган формула (2.30) ёрдамида аниқлаб иловадаги жадвалдан олинган маълумотлар орқали (фоиз ёки заготовкалар сони бўйича) топамиз.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish