Бухоро воҳаси шароитида олма дарахтларни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигининг кесиш усуллари ва даражаларига боғЛИҚлиги



Download 73,5 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#471216
  1   2
Bog'liq
Р.Юнусов,Ф.А.Ганиева


УЎК 634.11.630
БУХОРО ВОҲАСИ ШАРОИТИДА ОЛМА ДАРАХТЛАРНИ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИНИНГ КЕСИШ УСУЛЛАРИ ВА ДАРАЖАЛАРИГА БОҒЛИҚЛИГИ
Р.Юнусов, қ/х.ф.н., доц., Бухоро давлат университети, Бухоро
Ф. А. Ганиева, ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро


Аннотация. Мазкур мақолада бугунги кунда интенсив боғлардан юқори сифатли ҳосил етиштиришбилан биргаликда яратилган боғларни тезроқ, яъни экилгандан кейин 2-3 йилда ҳосилга киришини таъминлаш кўрсатилган.
Калит сўзлар: интенсив боғ, ярим пакана дарахт, навлар ва суст ўсувчи пайвандтаглар, 2-3 йилда ҳосилга кириш, ҳосилдорлик, самарадорлиги.
Аннотация. В данном статье приводится данные о создании интенсивных садов яблони способствующий получение урожая с 2-3 года вегетации.
Ключевые слова: интенсивные сады, полу карликовые деревья, слабо и средне растущие подвои, урожайность, эффективность.
Abstract. This article provides data on the creation of intensive apple orchards that facilitate harvesting from 2-3 years of vegetation.
Key words: intensive orchards, semi-dwarf trees, weak and medium growing rootstocks, yield, efficiency.

Мевачилик ва узумчилик Республикамиз қишлоқ хўжалигини энг муҳим ва ўзига хос соҳасидан бири ҳисобланиб, уруғли мевали боғлар турли хил тупроқ шароитида ярим ва пакана вегетатив пайвандтаглардан парвариш қилиб улардан юқори ва сифатли ҳосил олинмоқда. Юқорида кўрсатилган ушбу соҳада мева ишлаб чиқаришни кескин ошириш, сифатини яхшилаш ҳамда етиштирилган олма меваси таннархини камайтириш янги интенсив ярим пакана ва пакана боғлар барпо қилиш ва улардан юқори ва сифатли олма мевалари ҳосилини етиштириш кўзда тутилган.


Охирги йилларда мамлакатимизда жадаллаштирилган (интенсив) мевали боғлар барпо этилмоқда, бу боғларда мевали дарахтларга шакл бериш ва навларнинг биологик хусусиятларини инобатга олиб, уларга муайян шакл бериш,уларга шакл бериш ўрганилган бўлсада, нав ва унинг биологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, дарахтларнинг ёшига қараб, ҳосил берувчи 3-4 шохларини йиллик ёшартириш цикли бўйича кесиш усуллари ва даражалари ҳамда муайян шакл бериш тадбирлари Ўзбекистонда шу жумладан Бухоро вилояти шароитида ҳам илмий асослаб атрофлича ўрганилмаган.
Бугунги кунда интенсив боғлардан юқори сифатли ҳосил етиштириш билан биргаликда, яратилган боғларни тезроқ, яъни экилгандан кейин 2-3 йилда ҳосилга киришини таъминлашни талаб қилади. Шунингдек, интенсив боғларда пайванддаги секин ўсувчи, тупи кичик, юқори сифатли ҳосил берувчи навлат танланиб, уларга юқори даражада агротехник тадбирлар қўлланилганда, 35-50 т/га юқори сифатли ҳосил етиштириш имконияти яратилади.
Ўзбекистон ва чет мамлакатларда олма дарахтларнинг ортиқча шох-шаббаларини кесиш усуллари ва даражаларининг ўсиш, ривожланиши ва ҳосилдорликка таъсири бўйича бир гкруҳ тадқиқотчилар илмий изланишлар олиб бориб, (М.Адаскалиций [1], К.Бейметов [2], Р.Юнусов [3,9,10], В.И.Бабук [3], Р.Кудрявец [7], н.Доника ва К Даду [5]) турли хил тупроқ-иқлим шароитида навнинг биологик хусусиятларига таъсирини ўрганиш асосида турли хил илмий маълумотлар олишган ва ўз навбатида ҳар бир шароитга мос илмий тавсиялар беришган. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу борадаги бажарилган тадқиқотлар мевали дарахт навларининг биологик хусусиятлари, шох-шаббаларининг мева бериши, уларнинг ёшартириш цикллларини тўлиқ очиб бериш имкониятини бермайди.
Мевали дарахт новдаларининг 3-4 йил давомида циклик равишда янгилаб туриш учун қўлланиладиган ёшартирувчи, меъёрлаштирувчи кесиш усуллари ва шохларнинг ҳолати қараб, қисқартириш даражаларини аниқлаш ҳамда танасига муайян шакл бериш тадбири – ҳосилдорликни ошириш ва сифатини яхшилашдаги энг муҳим агротехник омил ҳисобланиб, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг муайян тупроқ-иқлим шароитида яхлит ва мажмуий ҳолда тадқиқотлар олиб борилмаган. Шу жумладан, Бухоро вилоятида ҳам мавжуд мевали боғларда олма етиштириш жараёнида дарахтларнинг ва навларнинг биологик хусусиятларига, новдаларнинг мева бериш йили ва кесишни ёшартирувчи ва меъёрлаштирувчи усуллари ва қирқиш даражаларига, танасига шакл беришга алоҳида эътибор беришни талаб этади.
Тажрибанинг мақсади – Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида республикамизда районлаштирилган олма навлари ҳосил берувчи новдаларининг циклик равишда ёшартирувчи ва меъёрлаштирувчи кесиш усулларини ва дарахтнинг ҳолатига қараб, ўсувчи шохларни қисқартиришнинг энг самарали даражаларини илмий асосда аниқлаш орқали интенсив олмазорларда ҳар йили турғун (стабил), юқори сифатли ҳосил етиштириш технологияси бўйича ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдаг иборат.
Жадалашган (интенсив) боғларни ривожлантиришда авваламбор, олма навига ва унинг пайвандтаглик комбинациясига, дарахтларнинг шаклига, танасининг кам ҳажмли (габаритли) эканлигига, юқори агротехник тадбирларни ўтқазилишига, дарахтларнинг зич ўтқазилганлигига эътиборни қаратмоқ ва ҳар йили дарахтнинг ҳолатидан келиб чиқиб, кесиш тадбирларни ўтказиш лозим бўлади.
Илмий тадқиқот ишлари 2006-2019 йиллар давомида Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган “Амин Ҳаёт боғи” фермер хўжалигида ўтказилди. Бухоро вилояти чўл зонасида жойлашган бўлиб, тупроқнинг ҳосил бўлиши жазирама ва қуруқ иқлим шароитида ўтади.
Бухоро вилоятининг иқлими кескин континентал ҳисобланади: бир йилда ўртача 125-175 мм ёғингарчилик бўлиб, асосан баҳор фасли бошида, кузнинг охирида ва қишда кузатилади. Иссиқ қуёшли кунлар 240 кунгача давом этади, шу даврда ҳавонинг ўртача ҳарорати 26-30С ни ташкил қилади. Қиши қуруқ ва совуқ: январда ўртача ҳарорат +4,00Сдан -130С гача етади. Ҳавонинг ўртача нисбий намлиги 40-60%ни ташкил этади.
Бухоро вилоятида суғориладиган ерларнинг умумий майдони 274.9 минг гектардан иборат.
“Амин Ҳаёт боғи” фермер хўжалигининг тупроғи аллювиал- қадимдан суғориладиган, кучсиз шўрланган тупроқдан иборат бўлиб, сув сатҳини юза жойлашини билан (2.3-2.5м) фарқланади, механик таркиби бўйича – ўртача соз-тупроқли ҳисобланади.
Тадқиқотлар 2006-2019 йилларда Бухоро вилояти “Амин Ҳаёт боғи” фермер хўжалигида 2та тажрибада районлаштирилган, биологик хусусиятлари бўйича 3 хил ММ 106 кучсиз ўсадиган пайвандтагга уланган олма дарахтларидан Голден Делишес, Ренет Симерено ва Первенец Самарканда навларида ўтказилди. Боғнинг барпо этилиши – 1997 йил, дарахт танасининг шакл шамойили – табиий шароитда яхшиланган.
Дарахтларнинг жойлашиш схемаси 6х4м. Бир йил давомида, яъни ўсув даврида жўяклаб 4-5 маротаба, 3200-3500 м3/га суғориш меъёрида суғорилади.
Тажриба олиб борилган олма боғлари тупроғи қадимдан суғориладиган аллювиал тупроқ ҳисобланади. Агрокимёвий таҳлил қилинганда, ўтлоқи қадимдан ва янгидан суғорилиб келинаётган ерларда чиринди (гумус) миқдори 0.8-1.4%ни, азот 0.06-0.12%ни, умумий фосфор 0.1-0.18%ни, ва калий 1.22-1.45 % ни ташкил қилди. Сизот сувлари сатҳи 2.5-2.7 метр чуқурликда жойлашган.
Олма дарахти навларида жойлашган шох-шаббаларини кесиш усуллари ва даражаларини ўрганиш мақсадида далада тажриба олиб борилди.
Тажриба тизими



Ҳосил бериб бўлган ўсувчи шохларда ёшартирвчи кесиш усулини қўллаш вариантлари

Қолдирилган ҳосил берувчи куртаклар миқдори, дона

1

Ишлаб чиқариш шароитида қўлланилаётган кесиш усули (тавсия бўйича)

Қисқартиришсиз

2

Уч йиллик циклик алмашиш бўйича ёшартирувчи кесиш усули

4-8
8-12
12-16
Қисқартиришсиз

3

Тўрт йиллик циклик алмашиш бўйича ёшартирувчи кесиш усули

4-8
8-12
12-16
Қисқартиришсиз

Мазкур тажрибада ҳосил бериб бўлган ўсувчи шохларда ёшартирувчи кесиш усулининг уч ва тўрт йиллик циклик алмашиши бўйича кесиш ва ҳосил берувчи шохларни қисқартириш даражаларини аниқлаш ўрганилди.
Ўтказилган тажриба маълумотлари шуни кўрсатадики, олма дарахтини 3-4 йиллик новдаларини циклик алмашинувчи қисқартириш йўли билан дарахтдан 1-2 ва кўп йил ҳосил берган ва ўсувчи кўп йиллик ҳосил шохлари дарахдан бутаб ташланади. Тажриба натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, кесиш вариантларида назорат вариантларига нисбатан 18-85 дона бир йиллик, 8-47 дона икки йиллик ва 1-18 дона кўп йиллик шохлар Голден делишес навидан новдалар олиб ташланган. Қолган навларда ҳам худди шундай натижалар олинган, ўрганилган навларда кесилмаган шохларнинг массаси 18-25% назорат вариантига нисбатан кўпроқ эканлиги тадқиқотлардан аникланди. Шунингдек, 4 йиллик олиб борилган тажриба натижаларига биноан кесиш даражасини ошириш билан дарахтдан бутаб ташланган шох-шабба миқдори, ҳосил куртаклари ва шохларнинг массасини кўпайганлиги кузатилди.
Тажрибада олинган маълумотлар шундан далолат берадики, 3-4 йиллик циклик алмашинувчи кесиш вариантлари бўйича олиб ташланган ҳосилдор шохларнинг сони, массаси ва тузилиши бўйича фарқлар навларнинг биологик хусусиятларига ва кесиш даражасига боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, тажрибада кўпроқ кесилган ҳосилдор шохларни сони Ренет Симеренко ва Голден делишес навида эканлиги кузатилди.
Шунингдек, тадқиқотлардан ўрганилаётган олма навларидан 3-4 йиллик циклик алмашинувчи кесиш усули ва қисқартириш даражаларини қўллаш орқали ҳосил берувчи шохлардан 4-8 куртаклари қолдириб, энг кўп миқдорда ва массада ёғочли новдалар олиб ташланиши аниқланди. Ўхшаш маълумотларни М.М.Адаскалиций [1], Р.П.Кудряцев [7] ва Р.Юнусов [3,9,10] тадқиқотчилар тасдиқлайдилар.
Шундай қилиб, тадқиқот натижаларидан шу нарса аниқландики, олма навларининг биологик хусусиятларини инобатга олинган ҳолда тана йўғонлигини камайтириш ва кўпайтириш қонунийлик тенденцияси унда олиб борилган кесиш усули ва даражаларига боғлиқ эканлигини тадқиқот натижалари кўрсатади. Яъни, 3-4 йиллик циклик алмашиниш бўйича ҳосил бериб бўлган.
Кесиш агроусули қўлланилиши натижасида дарахтнинг ички қисмларида юз берган жараёнларнинг бориш жадаллиги (фотосинтез, транспирация ва б.) ўсимликларнинг вегетатив фаолиятининг ўзгаришларида яққол билинади, биринчи навбатда бу ўзгариш уларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигини кучайтиришга таъсир қилади. Олма дарахтининг кесиш усули ва қисқартириш даражаларига қараб, ҳар хил даражада таъсирланиши кузатилди, яъни шохларнинг ривожланиши, шунингдек, шох-шаббанинг танасида бошқа элементларнинг ўзгариши аниқланди, дарахт танаси йўғонлашди, барг сатҳини ўсиши кузатилди.
Бизнинг тажрибаларимизда дарахтларни 3-4 йиллик циклик ёшартирувчи кесиш бўйича голдек Делишес ва Первенец Самарканда навларида 12-16 куртак бўғинлари, Ренет Симиренко навида эса ҳосил берувчи новдалардан 8-12 дона ҳосил куртаклари қолдирилганда, дарахтларнинг оптимал ўсишга қулай шароит яратилган. Кесишнинг тўртинчи йилида дарахт поясининг йўғонлиги навлар бўйича: назорат вариантида – 64-66 см ни, уч йиллик циклик даврини босувчи вариантининг Голден Делишес навида 59.0-62.5 см, Ренет Симиренко навида 60.5-65.5 см, Первенец Самарканда навида 61.5-65.0 смни ташкил қилди.
Ўрганилган вариантларида дарахтларнинг баландлиги 350-365 см атрофида бўлиб, уч-тўрт циклик ўрнини босувчи, ёшартирувчи ва меъёрланган кесиш даражалари вариантларида эса 318-350 смни ташкил қилиб, Ренет Симиренко навида ушбу кўрсаткич энг юқори бўлди. Первенец Самарканда навида энг кам кўрсаткични намоён этди. Дарахт танасини узунасига қаторлаб бўйлаб ўлчами 170-200 см ни, кўндалангига эса 218-222 см ни ташкил этди. Кесиш тадбирлари ўтказилган вариантларда эса дарахт танасини проекциялари остидан майдонларнинг ўзлаштириш 47-54%ни ташкил қилди, ушбу кўрсаткич жадаллашган типдаги ҳозирзамон саноат боғлари учун меъёр даражасида ҳисобланади.
Бизнинг тадқиқотларимизда шу нарса аниқландики, ММ-106 ўртача ўсувчи пайвандтакка пайванд қилинган олманинг туманлаштирилган навларида биринчи тартибдаги шохлар узунлигининг ҳар йили ўсиши ниҳол ўтказгандан кейинги биринчи йилларида навлар бўйича 39-47 см ни ташкил этди, бу эса олма дарахти учун меъёрий ҳолатдир.
Олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳосил бериб бўлган шохларни кесишда ўриндош новдаларнинг 3-4 йиллик цикл билан ёшайтирилган вариантларда навлар бўйича ўсаётган шохларнинг умумий сони назоратга нисбатан 12-18% камайди.
Тўрт йиллик ўтказилган тажриба натижаларига кўра битта новда узунлиги назорат вариантида ўртача 48.6% смдан то 32.6см гача бўлиб, бир йиллик новдаларнинг ўсишини камайиши аниқланди. Ҳосил бериш учун 4-16 куртакли бўғинлар қолдириб, ҳосил бериб бўлган шохларни уч-тўрт йилликт цикл билан ўриндош, ёшартирувчи, меъёрлаштирилган кесиш усуллари ва даражалари қўлланилган вариантларда новдаларнинг узунлиги 41 см дан 46 см гача ўсди.
Олган маълумотларни кўрсатишича ҳосил бериб бўлган шохларни ўриндош сифатида цикл бўйича ёшартириш ва ҳосил берувчи шохларда ҳосил куртаклари қолдириш билан қисқартириш, ўтказилган вариантларида ёруғлик яхшиланиб, фотосинтез маҳсулдорлиги ошади, брг сони ва юзаси ортиб, натижада ҳосилдорликнинг кўпайишига олиб келади.
Юқорида келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ўрганилган тадқиқот йиллари давомида ўртача ҳосилдорлик ҳосил бериб бўлган шохларни ўриндош сифатида 3-4 йиллик цикл билан ёшартирилганда ва ҳосил берувчи шохларда 4тадан 16тагача ҳосил куртак қолдириб кесилганда олмани Голден Делишес навида 0.1-4.0 ц/гача, Ренет Симиренко навида 0.9-3.5 ц/гача, Первенец Самарканда навида эса 0.6-3.1 ц/гача нисбатан қўшимча ҳосил олинди. Энг яхши натижалар ҳосил бериб бўлган шохларни 3-4 йиллик ёшартириш фонида ҳосил берувчи новдаларда 8-16 дона ҳосил куртакларини қолдирилган вариантларда олинди.
Ўрганилган кесиш вариантларида (2016-2019 йиллар давомида) бир дона олманинг ўртача вазни назорат вариантига нисбатан Голден Делишес навида 41-56 г, Ренет Симиренко навида 16-35 г ва Первенец Самарканда навида эса 35-49 граммгача ошди.
Шунингдек, олма навларида энг мақбул ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига эга бўлганлари – ҳосил бериб бўлган шохларни ўриндош сифатида 3-4 йиллик цикл бўйича ёшартириб, ҳосил берувчи новдаларда 8-16 ҳосил куртаклари қолдирилган вариантда эришилди.

Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish