I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet277/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

XIX боб. ГИЁҳВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ
ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН ҚОНУНГА хИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА қилИШДАН ИБОРАТ ЖИНОЯТЛАР
270-модда. Тақиқланган экинларни етиштириш
Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, канна­бис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазола­нади.
Ўша ҳаракат:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар би­лан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барава­ридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) катта экин майдонида содир этилган бўлса,
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Тақиқланган экинларни етиштиришнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бу қилмиш одамларнинг соғлиғи ва хавф-сизлигига жиддий таҳдид солади, республикадаги криминоген вазиятга, жамиятнинг иқтисодий ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатиб, кўп ҳолларда уюшган жиноятчилик билан узвий боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари ва психо­троп моддалардан таркиб топган тақиқланган экинларни етиштириш наркомафиянинг ҳаракатини наркохомашё билан таъминлаб, аҳолининг муайян қисмининг харидорлар билан ҳам­корлигини рағбатлантиради ҳамда гиёҳвандликнинг тарқалишини қўллаб-қувватлайди.


2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти аҳолининг хавфсиз­лиги ва соғлиғи ҳисобланади.
ЖК 270-моддасида келтирилган жиноят предмети кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш ҳисобланди.
Каннабис - нашанинг гашиш олинадиган нави (жумладан, нашанинг Ҳиндистон, Жанубий Чуй, Краснодар ва бошқа тур­лари)га мансуб экиндир.
Таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалар бўлган бошқа ўсимликларга кока бутаси (ундан кокаин олинади) ва таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалари бўлган бошқа экинларни киритиш мумкин. Бу экинлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар концентрацияси кўплиги билан фарқла­ниб, шу сабабли экинлар ёки уларнинг қисмлари Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси белгилаган ҳолда гиёҳванд восита деб топилади. Бу экинларни етиштириш фақат фармацевтика саноатида ёхуд илмий мақсадларда амалга ошири­лиши мумкин.
3. Ҳар бир ҳолатда экинларнинг таркибида гиёҳвандлик воси­талари ва психотроп моддалари бўлган экинларга тегишлилигини аниқлашда судлар бу тоифадаги ишларни кўришда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига амал қилиши, зарур ҳолларда Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат ко­миссияси томонидан тасдиқланган услубларга мувофиқ олинган эксперт хулосасига асосланиши керак.
4. “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни назарда тутган жино­ятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-химиявий экспертизаларни ўтказиш айбдорликни исботловчи муҳим мезонлардан бири ҳи­собланади.
Жиноят-процессуал кодексининг 173-моддасига мувофиқ, во­сита ёки моддани наркотик ёхуд психотроп деб эътироф этиш учун бундай экспертизалар қайд этилган туркумдаги барча ишлар бўйича ўтказилиши зарур.
Бу турдаги экспертизаларни ҳал этиши учун қуйидаги савол­лар қўйилиши мумкин: олинган модда наркотик ҳисобланадими ва қайси турга киради, зарур ҳолларда эса унинг ушбу моддадаги таркиби неча фоизни ташкил қилади ва вазни қанча; нарсада (қандай нарса эканлиги кўрсатилади) гиёҳвандлик воситалари­нинг излари (микроскоп орқали кўринадиган нишоналари) борми; ер майдонида (олинган жой кўрсатилади) ўсаётган ўсимликлар қайси турга мансуб ва у таркибида наркотик бўлган ўсимлик ҳи­собланадими; олинган моддалар бир бутунни (бир массани) таш­кил этганми; олинган моддалар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, ўсимлик хом ашёсининг кўкариб турган жойи бўиича келиб чиқиши жиҳа­тидан умумий манбага эгами”.
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан тақиқланган экинларни экиш, етиштиришда ифодаланади.
Экиш - таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган кўкнор, мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги уруғини қонунга хилоф равишда сепиш ва ўстиришдир. “Гиёҳ­вандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қо­нунга кўра, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимлик­ларни етиштириш давлат монополиясига кириб (7-модда), махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бу фаолият илмий мақсад­ларда шуғулланишга лицензия бўлган тақдирда давлат корхона­ларига рухсат этилади (21-модда).
6. Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, тегишли рухсатсиз ҳар қандай ер майдонида, шунингдек, бўш ётган ер­ларда уруғни қадаш ва ўстириш тушунилади.
Жиноят ўсимлик униб чиққан-чиқмаганлиги ёки ўсган-ўсма­ганлигидан қатъи назар, экин экилган пайтдан бошлаб тугаллан­ган ҳисобланади.
Уруғлар сотиб олиш, уларни пишиш босқичигача ўсмайдиган даражада тупроқдан ташқарида ёки кам миқдордаги тупроқда ун­дириш (кўчат етиштириш)ни тақиқланган экинларни етишти­ришга тайёргарлик кўриш ҳаракатлари сифатида кўриш мумкин.
Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, экилган вақ­тдан бошлаб пишиш босқичигача бўлган давр ичида уларни пар­вариш қилишни (суғориш, чопиқ қилиш, ўғитлаш ва ҳоказоларни) тушуниш керак. Тақиқланган экинларни етиштиришни, уларни етиштириш технологиясининг ўсиши, янги навларини яратиш, улар ҳосилдорлигини ошириш, ноқулай об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш кабиларни эътиборга олиб квалификация қилиш керак.
Тақиқланган экинларни етиштириш, уларни ўзи ёки бошқа шахслар учун етиштирганлиги, пишиб етилганлигидан, ҳосил йиғиб олиш вақтидан қатъи назар, тугалланган жиноят деб топи­лади.
7. Айбдорнинг ҳаракатлари экин майдони ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ЖК 270-моддасининг тегишли қисмлари билан ква­лификация қилинади, бунда ушбу модданинг 1-қисми билан ква­лификация қилиш учун экин майдонининг ўлчами 250 квадрат метргача бўлиши кўзда тутилади. Агар етиштирилиши тақиқлан­ган ўсимликларни экиш ва етиштириш келгусида наркотик мод­даларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш ёки сотиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва тегишли моддаларида на­зарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қили­ниши лозим.
8. Тақиқланган экинларни етиштириш ёки экиш бундай ўсим­ликларни етиштириш махсус рухсат (лицензия) билан амалга оширилган тақдирда жиноий жавобгарлик истисно этилади. Тар­кибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўстириш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бунда лицензиат зиммасига фаолиятни қатъий тартибда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш мажбурияти юк­ланади. Агар амалга ошириладиган фаолият лицензия доираси­дан четга чиқса, жавобгар шахс зарур шартлар мавжуд бўлганида, шарҳланаётган модда бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
9. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айб­дор гиёҳвандлик моддалари бўлган экин ёки психотроп ўсимлик­ларини қонунга хилоф равишда етиштираётганлигини билади ва мазкур ҳаракатни хоҳлайди.
10. Жиноятни квалификация қилиш учун тақиқланган экин­ларни етиштиришнинг мотиви ва мақсади аҳамиятга эга эмас. Қонун жиноят таркибига гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган ўсимликларни етиштиришдан мақсад шахсий истеъмол ёки сотиш эканлиги белгисини киритмайди.
11. Мазкур экинларнинг уларни ўтказиш учун эмас, балки хўжалик манфаатларида (тола, ёғ, уруғ олиш ва бошқа) фойдала­ниш учун экилгани ёки етиштирилгани қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини йўқотмайди (бошқа шахслар бундан гиёҳвандлик воситалари олишда фойдаланиши мумкин). Шунинг учун бундай ҳолатларда қилмиш ЖК 270-моддаси бўйича квалификация қили­нади.
12. Тақиқланган ўсимликларни экиш ва етиштириш келгусида наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, сақ­лаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш ёки сотиш билан боғ­лиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК 273-модда­сида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак.
13. Мазкур қилмишни содир этиш чоғида ўн олти ёшга тўлган хар қандай жисмоний шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин.
14. ЖК 270-моддасининг 2-қисмида:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган жино­ятнинг квалификация қилинган турлари учун жавобгарликни на­зарда тутади.
15. Тақиқланган экинларни етиштирган шахс илгари ЖК 127-моддаси 2-қисмида ёки 3-қисми “а”, “б”, “в” бандларида, ЖК 270-276-моддаларда белгиланган жиноятлардан бирини содир этган бўлса, судланганлик факти, илгари содир этилган жиноят мудда­тининг ўтиш вақти тугамаганлиги, қонунда белгиланган тартибда судланганлик бекор қилинмаган ва олиб ташланмаганлигидан қатъи назар, шарҳланаётган модданинг 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш керак.
(Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.)
16. Ўртача ҳажмдаги майдонда тақиқланган экинларни етиштириш, экиш деганда, 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача майдонда мазкур экинлар уруғини қадаш ёки уларни ўстириш тушунилади. Бунда ер майдони ҳажми фактик фойдала­нилган майдондан келиб чиқиб аниқланиши керак, яъни етишти­рилиши тақиқланган экинлар уруғи ўсаётган майдоннинг ўзи ту­шунилади. Экинлар етиштирилаётган ер майдонига гиёҳванд ўсимликлар ёки улар уруғлари мавжуд бўлмаган майдонларни қўшиш мумкин эмас, бу - қонунга зиддир. Шунинг учун етишти­рилаётган ер майдонини аниқлашда экин амалда экилган умумий майдонни ҳисобга олиш керак.
17. Агар айбланувчи тақиқланган экинларни турли майдон­ларда етиштирган бўлса, тергов ва суд органлари таркибида нар­котик модда бўлган ўсимликларни етиштириш мақсадини аниқ­лаши керак. Агар айбланувчи камида икки марта шу ўсимлик­ларни турли вақт, турли майдонларда эккан ёки етиштирган бўлиб, яна жиноят содир этишга қасд қилган бўлса, унинг қил­миши ЖК 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан ёки шу модда­нинг тегишли банди ва қисми билан квалификация қилинади.
Экиш майдони ҳажмини аниқлашда нафақат охирги экин майдони ҳажми, балки бундан олдинги майдон ҳажмларини эъти­борга олиш керак. Жиноят субъекти бир вақтда икки ёки ундан ортиқ майдонларда тақиқланган экинларни экиб, булар учун уму­мий қасдга эга бўлса, унинг қилмиши ЖК 270-моддасининг 2-қисми билан қўшимча квалификация қилинмайди, чунки у ягона давомий жиноятни ташкил этади ва унинг қилмишини экин май­дони ўлчамидан келиб чиқиб квалификация қилиш лозим.
18. Агар экин майдонининг умумий катталиги 250 квадрат метрдан кам бўлса, айбланувчи қилмиши шарҳланаётган модда­нинг 1-қисми бўйича квалификация қилинади.
19. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) катта экин майдонида содир этилган жиноятнинг квалифи­кация қилинган турлари учун жавобгарликни назарда тутади.
20. (Ўта хавфли рецедивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасига қаранг.)
21. Уюшган гуруҳ томонидан тақиқланган экинларни етишти­риш жамият учун жиддий хавф туғдиради, чунки шахсга, жами­ятга, давлатга зарар етказган ҳолда режалаштирилган қилмишни амалга ошириш имконини кенгайтиради.
22. “Жиноий гуруҳни уюшган деб квалификация қилиш учун асосий мезон тариқасида, масалан, гуруҳнинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг бўлишини, одатда, бир неча жиноятни со­дир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъмин­ланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинишини ва шу кабиларни ҳисобга олиш лозим. Ҳукмда жиноий гуруҳ қайси белгисига кўра, уюшган деб топилиши кўрсатилган бўлиши керак”.
23. Уюшган гуруҳ иштирокчилари вазифаларини тақсимлаш­лари ва тақиқланган экинларни етиштириш билан ҳар қайсиси бевосита шуғулланмаслиги, балки бу фаолият бошқа шахслар то­монидан бажарилишини таъминлаши мумкин (масалан, ер май­донини қўриқлаш).
24. Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига кўра, тақиқланган экинлар катта майдонларда етиштирилиши майдон­нинг 1000 квадрат метр ва ундан катталигини билдиради.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish