I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш



Download 6,47 Mb.
bet279/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

272-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш


273-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтка­зиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмиш­лар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лабора­торияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек, бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, шунингдек, ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқ­дорда қонунга хилоф равишда сотиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмиш­ларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиши тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воси­талари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қи­линади.

1. Шарҳланаётган жиноят объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилиш­нинг белгиланган тартиби, шунингдек, аҳолининг соғлиғи ҳисоб­ланади.


2. Жиноят предметини гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар ва прекурсорлар ташкил этади.
3. Жиноят объектив томондан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласида ифодаланади.
4. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи деганда, устидан халқаро ҳуқуқий ва ички давлат назорати ўрнатилган ва аҳоли соғлиғига зарар етка­зишга йўналтирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп мод­далар билан амалга оширилган ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хи­лоф қилмишлар мажмуи тушунилади. Бундай қилмишларга гиёҳ­вандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф ра­вишда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш киради.
5. Тайёрлаш - гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар хосил қилинган ҳар қандай ҳаракат, ёки уларни истеъмолга тайёр холга келтирадиган, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва бошқа аралашмалардан тозалашга қаратилган ҳаракатлардир. (ИИВ)
Тайёрлаш - гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда­ларни истеъмолга тайёр ҳолга келтирадиган, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва бошқа аралашмалардан тозалашга қаратилган ҳаракатлардир. (Р.М.Х.)
6. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни олиш деб, сотиб олишни, бошқа нарса ва буюмларга алмаштиришни, қарзга ёки ҳадяга олишни, қарзи эвазига олишни, топиб олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзлашти­ришни, айбдор олган моддалари гиёҳвандлик воситаси эканли­гини билган бўлса, ёввойи ҳолда ўсаётган наша ва кўкнор ўсим­ликларини ёки уларнинг бўлакларини, шунингдек, таркибида наркотик бўлган ўсимлик экинларининг қўриқланмаётган қол­диқларини йиғиб-териб олишни ҳисоблаш керак.
7. Сақлаш деганда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни айбдорнинг эгалигида: ёнида, бинода, махфий жойда ва бошқа жойларда бўлиши билан боғлиқ ҳар қандай қасддан қи­линган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
8. Қонунга хилоф равишда ташиш деганда, ташиш усулидан қатъи назар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтиш билан боғлиқ ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
9. Қонунга хилоф равишда жўнатиш деганда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни, ташиш жараёнида жўнатувчи иштирок этмаган вазиятда, алоқа бўлими жўнатмаси, багаж тариқасида ёки бошқа усулларда бир жойдан иккинчи жойга қонунга хилоф равишда юбориш тушунилиши лозим.
10. Жиноят мазкур восита ва моддаларни тайёр­лаш, сақлаш вақтидан, шунингдек, ЖК 173-моддаси диспозициясида кўрса­тилган ҳаракатлар содир этилганда, уларнинг оқибатларидан қатъи назар, тугалланган деб топилади.
11. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (ЖК 273 - моддаси 1 - қисми) деганда, уларни ҳар хил усулда тарқатиш (ўзгага бериш, хадя қилиш, бошқа шахсларга инъекция йўли билан юбориш, алмаштириш, қарз сифатида бериш, қарзи эвазига бериш, сотиш ва ҳоказолар тушунилади.(ИИВ)
Гиёҳвандлик воситалари ёки психот­роп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (ЖК 273-моддаси 1-қисми) деганда, уларни ҳар хил усулда тарқатиш (ўзгага бериш, ҳадя қи­лиш, бошқа шахсга инъекция юбориш, сотиш ва ҳоказолар) ту­шунилади. (Р.М.Х.)
12. Агар айбдор томонидан била туриб гиёҳвандлик восита­лари ёки психотроп моддалар ниқоби остида қандайдир бошқа моддалар ўтказилса, сотилса, бундай ҳаракатлар фирибгарлик сифатида, олувчининг ҳаракатлари эса гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни олишга суиқасд қилиш тариқасида квалификация қилиниши керак (агар сотиб
олувчининг қайта ўтказиш мақсади аниқланмаган бўлса уни харакатлари ЖК25-моддаси 2-қисми ва 276-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади) (ИИВ)
(ЖК 25-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси) (Р.М.Х.).
13. Бу жиноятларни квалификация қилишда ўтказилган (со­тилган) гиёҳвандлик воситалари ёки пси­хотроп моддаларнинг миқдоридан келиб чиқиш керак.
Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг фақат бир қисми сотилиб, қолгани аниқланган ва олиб қўйилган ҳолларда, бундай восита ёки моддаларнинг миқ­дори уларнинг умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгила­нади.
14. ЖК 273-моддасининг 1-қисми бўйича шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти ЖК 273-модда 1-қисмида белгиланган қилмишни кўп бўлмаган миқдорда содир этиш ҳисобланади. Шу билан бирга шарҳланаётган модданинг 6-қисмида 1-қисмда назарда тутилган жазодан озод қилиш шарти келтирилган: қилмишни содир этган шахс ўз ихтиёри билан ай­бини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
15. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда­ларни истеъмол қилиши муносабати билан тиббий ёрдам кўрса­тишни сўраб тиббиёт муассасаларига ўз ихтиёри билан мурожаат қилганлиги, уни илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаганлиги, сақлаганлиги, ташиганлиги ва жўнатганлиги, истеъмол қилганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилишга фақат бундай мурожаат шахснинг бангиликдан тузалиш нияти билан қилинган ва унинг фош эти­лиши билан боғлиқ бўлмаган ҳоллардагина асос бўлиши мумкин.
16. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар тайёр­лаётганлигини, сотиб олаётганлигини, сақлаётганлигини, ташиёт­ганлигини ёки жўнатаётганлигини англайди ва шундай қилишни хоҳлайди.
17. “Айбдорда қонунга хилоф равишда тайёрланган, олинган, сақланаётган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсади борлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда (Жи­ноят кодекси 273-моддаси), судлар бу восита ёки моддалар ҳақиқатдан ҳам ўтказиш учун тайёрланганлигини намоён этувчи далиллар мажмуига асосланмоқлари лозим. Масалан, гиёҳванд­лик воситалари ёки психотроп моддаларни фақат истеъмол кили­нишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни маълум ўлчамда қадоқлан­ганлиги, ташиш ёки жўнатишда уларни махсус махфий жойга яширилганлиги, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда­ларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, айбдор­нинг ўзи банги эмаслиги тўғрисида экспертиза хулоса берганлиги ва ҳоказолар. Ишнинг аниқланган ҳақиқий ҳолатларига қараб айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 25-моддаси ва 273-моддасининг 5-қисми билан квалификация қилиниши керак”.
18. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс ҳисобланади.
19. ЖК 273-моддасининг 2-қисмида биринчи қисмда назарда тутилган қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилгани учун жавобгарлик белгиланган (озгинадан кўпроқ миқдорда ту­шунчаси мазмуни тўғрисида ЖК 271-моддаси шарҳининг 14-бандида баён қилинган).
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни озгина­дан кўпроқ ёки кўп миқдорга мансублигини белгилашда Гиёҳ­вандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Респуб­ликаси давлат комиссиясининг 1998 йил 22 май 3-сонли қарори билан тасдиқланган “Қонунга хилоф сақлашдаги ёки муомаладаги топилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ўлчамини оз, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорга мансублиги Рўйхати”даги тавсияга амал қилиш лозим.
20. ЖК 273-моддасининг 3-қисмида 1 ёки 2-қисмда келти­рилган қилмишларни:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жой­ларида;
г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этган­лик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Юқоридаги квалификация қилинадиган ҳолатларнинг маз­муни Жиноят кодексининг 127, 270, 271-моддаларида назарда тутилган жиноят таркибларини кўриб чиқишда шарҳланган.
21. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида:
* гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лаборато­рияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қо­нунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш;
* гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ис­теъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш;
* иккинчи ва учинчи қисмда назарда тутилган қилмишлар:
а) ўта хавфли рециди­вист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.
Биринчи қилмишни содир этиш деганда, махсус махфий лабо­раторияларда, илмий-тадқиқот институтлари лабораторияларида, бошқа муассасаларда воситалар, асбоб-ускуналар, прекурсорлар­дан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш ёки қайта ишлаш тушунилади.
22. “Жиноят кодекси 273-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган наркотикларни қайта ишлаш учун қўлланиладиган прекурсорлар деганда, халқаро номлари ёки амалдаги халқаро конвенцияларда ишлаталадиган номлари бўлган моддалар тушу­нилиши лозим. Бундай моддалар рўйхати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психо­троп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясининг 1 ва 2-жадвалла­рида ва 1998 йил 22 майдаги Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг қарорига иловада мавжуд”.
23. “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш деганда, айбдор томонидан ғараз мақсадни кўзда тутган-тутмаганлигидан қатъи назар, гиёҳвандлик восита­сини истеъмол қилиш учун махсус шароит яратилган (истеъмол қилиш мосламалари, гиёҳвандлик воситалари билан таъминлан­ган-таъминланмаганлигининг аҳамияти йўқ) хоналарни бир ёки бир неча маротаба бериб туриши тушунилиши лозим”.
24. (Ўта хавфли рецидивист ва уюшган гуруҳ ёки унинг ман­фаатларини кўзлаб тушунчаларининг мазмуни тўғрисида ЖК 270-моддасида назарда тутилган жиноятнинг шарҳига қаранг.)
25. Айбдорнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­даларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиши ЖК 273-модда 5-қисми бўйича квалификация қилинади.
Сотиш деганда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­даларни ҳақ эвазига реализация қилиш тушунилади. ЖК 273-мод­даси 5-қисмида назарда тутилган жиноятнинг таркиби гиёҳванд­лик воситалари ёки психотроп моддалар кўп миқдорда қонунга хилоф равишда реализация қилинган ҳолларда вужудга келади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish