I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш



Download 6,47 Mb.
bet280/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

274-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идро­кига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда ис­теъмол қилишга жалб этиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки пси­хотроп моддалар билан қонунга хилоф равиш­да муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида;
в) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти аҳолининг cиҳат-саломатлиги, жамоат хавфсизлиги соҳасида амал қиладиган ва кишиларнинг ақл-идро­кига таъсир этадиган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан муомала қилишнинг белгиланган тартибини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир.


2. Жиноят предмети ақл-иродавий фаолиятга таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­далардир.
3. 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психо­троп моддалар тўғрисида”ги Қонун қуйидагиларга аниқлик кири­тади:
* гиёҳвандлик воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйха­тига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олина­диган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;
* психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига кири­тилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;
* гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ана­логлари - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳванд­лик воситалари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;
* препарат - моддаларнинг ҳар қандай физик ҳолатдаги, тар­кибида битта ёки бир нечта гиёҳвандлик воситалари ёхуд психо­троп моддалар бўлган аралашмаси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1998 йилги тавсияларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп мод­далар ёки прекурсорлар таснифи (рўйхати)” Гиёҳвандлик модда­ларини назорат қилиш давлат комиссиясининг 1995 йил 1 апрел­даги 13-4-1-сонли Қарорига мувофиқ маъқулланган.
Бу таснифга қуйидагилар киритилган: амалдаги халқаро конвенцияларда қўлланиладиган халқаро рўйхатга олинган ёки олинмаган атамали моддалар; изомерлар, уларнинг мавжудлиги бу моддаларнинг кимёвий формуласи доирасида мавжуд бўлиб, барча ҳолларда изомерлар истисно этилмаган бўлса; бу модда­ларнинг мураккаб ёки оддий эфирлари, агарда уларнинг мавжуд­лиги мумкин бўлса; мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳолларда му­раккаб, оддий ва изомерлар тузлари; қонунда кўзда тутилган ис­тиснолардан ташқари бўлган модда ва препаратлар.
1999 йил 19 август куни қабул қилиниб, 2000 йил 1 январь кунидан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4-моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган:
1- рўйхат - Ўзбекистон Республикасида муомаласи ман этилган гиёхвандлик воситалари рўйхати.
2 -рўйхат -Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёвандлик воситалари рўйхати.
3 - рўйхат - Ўзбекистон Республикасида муомаласи
чекланган психотроп моддалари рўйхати. -
4 - рўйхат - Ўзбекистон Республикасида муомаласи
чекланган прекурсорлар рўйхати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали гиёвандлик воситалари, психотроп моддалари ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тўғрисидаги» 2000 йил 31 октябрь кунидаги 293 -сонли Қарорининг 1 - банди 2 -қисмига кўра юқорида кўрсатиб ўтилган 4 дона рўйхатлар тасдиқланиб, қарорга 2 - 5 илова этилган.
2 -иловада 1-рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 159 та гиёвандлик воситалари киритилган.
3 -иловада 2 -рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 61 та гиёвандлик воситалари киритилган.
4 -иловада 3 -рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 83 та психотроп моддалар киритилган.
5 -иловада 4 -рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 26 та прекурсорлар киритилган.(ИИВ)
Тасниф тўрт жадвалдан иборат. Гиёҳвандлик воситалари­нинг рўйхати I ва II жадвалларда келтирилган.
I жадвал ўта хавфли бўлган ва тиббий мақсадларда фойдала­нилмайдиган ўсимликлар ва моддалар номини ўз ичига олади. Моддаларнинг бу гуруҳи ўта хавфли бўлиб, передозировкага мойиллик ҳамда мутеликни келтириб чиқаради.
II жадвал 1961 йилги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Конвенция тавсиялари I ва II рўйхатидан иборат бўлиб, ўта хавфли ҳамда тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўсимлик ва моддалар­дан иборат. II жадвалнинг I рўйхати 77 атамани ўз ичига олади. (Р.М.Х.)
4. 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенцияга кўра, психотроп моддалар рўйхатига фақат патологик мутеликни, аҳоли соғлиғига хавф ва ижтимоий муаммолар келтириб чиқа­рувчи, инсоннинг марказий асаб тизимига депрессив таъсир қи­лувчи, галлюцинация келтириб чиқарувчи, ҳаракат функцияси, фикрлаш, хулқ-атвор, англашнинг бузилишига олиб келувчи мод­далар киритилган. Психотроп моддалар ҳам гиёҳвандлик восита­лари каби уч (тиб­бий, ижтимоий ва норматив) мезоннинг маж­муаси билан тавсифланади. Уларга нисбатан муомаланинг махсус ҳуқуқий тартиби (режими) белгиланган.
5. Психотроп моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4-моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган.(ИИВ)
Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг 13-4-1-сонли Қарорига 2-иловада келтирилган. Бу рўйхат 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция тавсияларига асосан тузилган I, II, III, IV рўйхатларни ўз ичига олувчи I, II, III жадвалларда берилган.
III жадвалда III ва IV рўйхатлар мавжуд.
III рўйхат амобарбитал, бупренорфин (морфин), буталбитал, катин, циклобарбитал, глутетимид, пентазоцин, пентобарбитал­дан иборат.
IV рўйхат 24 атамадан иборат бўлиб, барбитал, бенамфета­мин, бромазепам, фенкамфамин, галазепам, нимитазепам, пемо­лин, фенобарбитал кабиларни ўз ичига олади. Бу жадвалларга тиббий мақсадларда фойдаланиладиган ва муайян хавф туғдира­диган ўсимлик ва моддалар номи киритилган. Булар транквилиза­торлар, антидепрессантлар, тез таъсир қилувчи барбитуратлар ҳамда кенг қўлланиладиган, мутелик келтириб чиқаришда ўрта даражадаги хавфли бошқа дори-дармон моддалардир.(Р.М.Х.)
6. Ақл-идрокга таъсир қилувчи бошқа моддаларга, онгни заҳарлайдиган, маиший ҳаётда, ишлаб чиқаришда, аҳолига тиб­бий ёрдам кўрсатишда кенг қўлланиладиган мутеликни келтириб чиқарувчи препаратлар кириб, улар билан муомалада бўлишнинг алоҳида тартиби белгиланган эмас. Бу моддалар ва воситалар ги­ёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги халқаро конвенциялар ва ички давлат нормаларида ифодаланма­ган бўлса, улар ақл-идрокка таъсир қилувчи бошқа моддалар си­фатида кўрилиши керак.
7. Шарҳланаётган модданинг объектив томони бошқа шахс­нинг ақл-идрокига таъсир этувчи гиёҳвандлик воситалари, пси­хотроп ёки бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қи­лишга йўналтирилган фаол хулқ-атвори (хатти-ҳаракати) би­лан тавсифланади.
8. “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш деганда, шахсда уларни истеъмол қилиш майлини уйғотишга қаратилган ҳар қандай қасддан қилин­ган ҳаракатлар (унатиш, таклиф қилиш, маслаҳат бериш ва шу кабилар), шунингдек, таъсир ўтказилаётган шахсни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилдириш мақ­садида алдаш, руҳий ёки жисмоний зўрлик ишлатиш, озодлигини чеклаш ва ҳоказолар тушунилиши лозим”1. (буни ўзгартириш керак)
9. Ақл-идрокка таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб қилиш ишонти­риш ва мажбурлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
10. Ишонтириш йўли билан жалб қилиш руҳий таъсирдан иборат бўлиб, бошқа шахсда гиёҳвандлик воситалари ва бошқа моддаларни таклиф, илтимос қилиш, маслаҳат, ваъдалар бериш, руҳлантириш, мазаҳ қилиш, хушомад, мукофот ваъда қилиш (со­тиб олиш) ва бошқа йўллар билан хоҳиш уйғотишдир.
11. Мажбурлаш йўли билан жалб қилиш руҳий ёки жисмо­ний зўрлик ишлатиш бўлиб, у жабрланувчининг иродасини син­диришга йўналтирилгандир. Бундан мақсад - дўқ-пўписа, қўрқитув, алдов, эркини чеклаш, дўппослаш, калтаклаш, қий­ноққа солиш, ҳар хил даражадаги тан жароҳатлари етказиш ва бошқа зўрлик усуллари воситасида жабрланувчини қонунда кўзда тутилган моддаларни истеъмол қилишга мажбур этишдир.
12. Жисмоний зўрлик йўли билан жалб қилишда жабрланувчи баданига енгил ёки ўртача оғирликда шикаст етказилса, айбдор қилмиши ЖК 274-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қили­нади. Бироқ жабрланувчига оғир шикаст етказилган тақдирда, айб­дор қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 104-моддаси ва ЖК 274-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
13. Жабрланувчини келтирилган моддаларни истеъмол қи­лишга жалб қилган шахс, уларни ўтказган, қонунга хилоф ра­вишда эгаллаган, тайёрлаган, сақлаган, жўнатган, олиб ўтган бўлса, унинг қилмиши ЖК 274, 271, 273-моддалари билан жино­ятлар мажмуи тариқасида квалификация қилинади.
14. Жиноят айбдор томонидан шахсни гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсоннинг ақл-идрокига таъсир қилувчи модда­ларни истеъмол қилишга жалб этишга қаратилган ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Бунда шахс­нинг бу моддаларни истеъмол қилган-қилмаганлиги аҳамиятсиз.
15. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг тўғри қасд шак­лида ифодаланади. Айбдор шахсни гиёҳвандлик воситалари, пси­хотроп ёки инсоннинг ақл-идрокига таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этаётганлигини англайди ва шуни хоҳ­лайди.
16. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлади.
17. Вояга етган шахс вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воси­таларини, психотроп ва ақл-идрокка таъсир этувчи бошқа модда­ларни истеъмол қилишга жалб қилган ҳолатларда қилмиш ЖК 127-моддаси бўйича квалификация қилинади.
18. Вояга етмаган шахснинг вояга етма­ган шахсни гиёҳванд­лик восита­лари, психотроп моддалар ёки ақл-идрокка таъсир этувчи бошқа моддалар­ни истеъмол қилишга жалб қилишини ЖК 274-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
19. Агар субъект илгари Жиноят кодекси Махсус қисмининг XIX бобида ёки ЖК 127-моддасида назарда тутилган гиёҳвандлик восита­лари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишдан иборат жиноятларнинг бирортасини содир этган бўлса, унинг ҳара­катлари, қилмиш учун судланган-судланмаганлигидан қатъи назар, ЖК 274-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади.
20. Агар гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этадиган бошқа моддаларни истеъмол қи­лишга жалб этиш озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ўташ жойларида амалга оширилса, қилмиш ЖК 274-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
21. “Айбдорнинг икки ёки ундан ортиқ шахсларда гиёҳванд­лик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш май­лини уйғотишга қаратилган ҳаракатлари, бу ҳаракатлар бир неча шахсларга нисбатан бир вақтнинг ўзида ёки уларнинг ҳар бирига нисбатан турли вақтда содир этилганлигидан қатьи назар, ЖК 274-моддасининг 2-қисми “в” банди билан квалификация қили­ниши керак”.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish