I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet288/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

285-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни мун­тазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки ўртача оғир шикаст етка­зиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш -
олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбо­риш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазола­нади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.

1. Жиноят объекти бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизмат­чилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидалари ҳи­собланади.


2. Объектив томондан жиноят мунтазам равишда хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилиши, баданга енгил ёки ўртача ши­каст етказишда, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этишда, бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузишда ўз ифодасини топади.
3. “Ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш деганда, хизматдошларини ўзига бўйсундиришни таъминлаш, хизматни ўташ чоғида ўзи учун имтиёзли шароитлар яратиш мақ­садида бир ҳарбий хизматчининг бошқасига нисбатан турли хил­даги зўрликлар ишлатиши, унинг шаъни ва қадр-қимматини кам­ситиши тушунилиши лозим”.
ЖК 285-моддаси 1-қисмида мунтазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилиши, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст ет­казиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этишда ифо­даланувчи ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузган­лик учун жавобгарлик белгиланган. Шу муносабат билан айбдор­нинг бу ҳаракатлари Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноят­лар тўғрисидаги тегишли моддаларига биноан қўшимча квалифи­кация қилишни талаб этмайди.
4. Мунтазам хўрлаш деганда, мазкур ҳаракатларнинг уч ма­ротабадан кам бўлмаган такрорий содир этилиши тушунилади.
5. Хўрлаш - жабрланувчи шахсини мазах қилиш йўли билан шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи турли ҳаракатлар.
6. Азоб бериш жисмоний қийнаш орқали содир этилиши мум­кин.
Қийнаш - узоқ ва азобли оғриқлар.
Азоб бериш чимчилаш, тишлаш, баданга майда жароҳатлар етказиш, тирнаш, жабрланувчининг баданига термик, кимёвий ва бошқа моддалар билан таъсир кўрсатиш ва ҳоказоларда ифодала­ниши мумкин (Баданга енгил шикаст етказиш, озодликдан қо­нунга хилоф равишда маҳрум этиш тушунчалари тўғрисида ЖК 109, 138-моддалари шарҳига қаранг).
7. Шарҳланаётган моддий таркибли жиноят хўрлаш, азоб бе­риш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёхуд қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш пайтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Айбдорнинг ҳара­катларини Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи тегишли моддаларга кўра қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
8. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятнинг мотиви ва мақсади квалификация учун аҳамиятга эга эмас.
9. Жиноятнинг субъекти жабрланувчи билан бўйсуниш муно­сабатида бўлмаган ҳар қандай ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
Ушбу қоидалар хизмат мавқеи ва ҳарбий унвонига кўра тенг, шунингдек, ҳарбий унвонига кўра катта ёки кичик мавқега эга бўлган, лекин ўзаро тобе муносабатда бўлмаган ҳарбий хизмат­чилар ўртасида бузилган ҳолларда, жиноий жавобгарлик ЖК 285-моддаси бўйича келиб чиқади.
Зўравонлик ҳаракатларининг ўзаро тобе муносабатда бўлган ва бўлмаган шахслар тамонидан биргаликда содир этилиши ква­лификация учун маълум қийинчиликлар туғдиради. Масалан, ас­кар томонидан содир этилган устав қоидаларини бузишга айб­дорга ҳам, жабрланувчига ҳам бошлиқ бўлган сержант қўшилади, ёхуд бошлиқнинг зўрлик ҳаракатларини бўйсунувчи қўллаб-қув­ватлайди.
Бундай ҳолларда бўйсунувчи томонидан етказилган зўравонлик ҳаракатларида иштирок этган бошлиқнинг ҳаракат­лари ЖК 301-моддасида назарда тутилган ҳарбий мансабдорлик жинояти бўйича квалификация қилиниши лозим.
Мазкур ҳолатда бажарувчининг ҳаракатларини ЖК 285-мод­даси бўйича квалификация қилиш лозим, чунки бошлиқ бу ҳо­латда мазкур жиноят субъекти ҳисобланмайди ва иштирокчи деб топилмайди.
Хизмат мавқеига кўра ўзаро тенг муносабатда бўлган бош­лиқнинг устав қоидаларини бузишига айбдор ва жабрланувчига бўйсунувчи шахс келиб қўшилса, бошлиқнинг ҳаракатларини ЖК 285-моддаси бўйича квалификация қилиш, бўйсунувчининг ҳара­катларини ЖК 28, 285-моддалари бўйича ушбу жиноят иштирок­чиси сифатида квалификация қилиш лозим.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидалари:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб;
в) баданга оғир шикаст етказиб бузилганлиги учун жавобгар­лик белгиланган.
11. Бир гуруҳ шахслар томонидан устав қоидаларининг бузи­лиши ягона қасд билан бирлашган, ҳар бири ЖК 285-моддаси бўйича кўзда тутилган жиноят субъекти ҳисобланувчи ва ишти­рокчи сифатида ҳаракат қилувчи икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчи томонидан биргаликда содир этилади.
Бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят олдиндан тил бирикти­риб ёки бириктирмай содир этилиши мумкин. Бундай ҳолларда айбдорларнинг хатти-ҳаракати ЖК 285-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш учун зарурий шарт уларнинг ҳар бирининг уставга хилоф ишни бажараётганини англаши ҳи­собланади (Бир гуруҳ шахслар тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг).
Гуруҳ ичида ёки якка ҳолдаги уставга хилоф муносабатлар эпизодлари жиноятларнинг реал жами деб квалификация қили­ниши ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил баҳоланиши лозим.
12. Қурол баданга шикаст етказиш учун қўлланиши, бошқа хил зўрлик пайтида эса, масалан, айбдор қурол ишлатиш таҳдиди остида жабрланувчини ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатил­ган вазифаларни бажаришга, ўзи учун турли хизматлар қилишга мажбурлаш, шунингдек, инсон шаъни ва қадр-қимматини камси­тадиган хатти-ҳаракатлар қилиш пайтида, руҳий таъсир ўтказиш учун қўлланилиши мумкин.
Қуролдан унинг конструкцияси ва моҳиятидан келиб чиқади­ган яксон қилувчи восита сифатида эмас, балки фақат калтаклаш предмети сифатида фойдаланиш қуролни қўллаш ҳисоблан­майди.
13. ЖК 285-моддаси 3-қисмида жиноий қилмиш одам ўлишига сабаб бўлгани учун жавобгарлик белгиланган.
Агар уставга хилоф зўравонлик ҳаракатлари жабрланувчини қасддан ўлдириш билан тамомланса, айбдорнинг ҳаракати ЖК 285-моддаси 3-қисми ва Кодекснинг шахсга қарши жиноятларни кўзда тутувчи тегишли моддалари (жумладан, ЖК 97-моддаси) бўйича квалификация қилинади.
Амалиётда жабрланувчи юрагининг рефлектор равишда ёхуд айбдорнинг жабрланувчи кўкрак қафасига қўли билан зарба бе­риши натижасида механик асфиксия бўлиши сабабли тўхтаб қо­лиши кузатилади. Бундай ҳаракатлар, айбдорда жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилиш қасдининг ишончли далиллари мавжуд бўлмаса, ўзаро ҳарбий муносабатлар қоидаларининг шахснинг ўлимига сабаб бўлган бузилиши деб квалификация қилинмоғи лозим.
14. Жиноят одамларнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, жавобгарлик ЖК 285-моддаси 4-қисми бўйича ке­либ чиқади.
15. ЖК 285-моддаси 4-қисми “б” бандида кўзда тутилган “бошқа оғир оқибатлар” деганда, айбдорнинг уставга зид ҳара­катлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусу­сиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибат­лар тушунилади.
16. Ҳарбий хизматчилар ўртасида устав қоидалари бузилиши айрим ҳолларда фақат одамларнинг ўлимига олиб келмай, жанго­вар топшириқнинг барбод бўлишига, жанговар техниканинг иш­дан чиқишига ва бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин. Бун­дай ҳаракатлар, агар улар суд томонидан оғир деб топилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 285-моддаси 4-қисми, “б” банди би­лан квалификация қилиш учун асос бўлиши мумкин.
17. Уставга хилоф зўравонлик ҳаракатлари жараёнида Жиноят кодекси 285-моддаси турли қисмларида кўзда тутилган зарар ет­казилса, у ҳолда қилмишни оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича квалификация қилиш лозим.
18. Ҳарбий хизматчилар ўртасида уставга оид муносабатлар­нинг бузилиши айбдорларнинг хизматнинг айрим махсус турла­рини ўташлари давомида содир этилиши мумкин (қоровуллик, ички хизмат, ҳарбий навбатчилик ва ҳоказолар). Агар айбдор то­монидан айни пайтда махсус хизмат қоидалари ҳам бузилса, бу ҳаракатлар ЖК 285-моддаси ва у ёки бу хизмат турини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
19. Ҳарбий хизматчилар ўртасида уставга оид муносабатлар­нинг бузилиши жабрланувчидан озиқ-овқатини, ҳарбий кийим-кечагини ва бошқа моддий бойликларини олиб қўйиш йўли билан содир этилиши мумкин.
Агар бунда жабрланувчига тегишли бўлган шахсий мулк ашё­лари олиб қўйилса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 285-моддасидан ташқари, мулкка қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалар билан қўшимча квалификация қили­ниши зарур.
Зўрлик ишлатиш ёки уни ишлатиш таҳдиди остида ҳарбий хизматчига бериладиган озиқ-овқат паёги ёки ҳарбий кийим-ке­чак ашёларини олиб қўйиш ЖК 285-моддасининг диспозицияси билан тўлалигича қамраб олинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish