I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet291/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

288-модда. Дезертирлик
Дезертирлик, яъни ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапорш­чик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-модда­сида: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросинининг бурчидир. Фуқаролар қо­нунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш турли характерда бўлиши мумкин, бироқ дезертирлик ҳарбий хизматчининг Қуролли Кучлар сафларида Ватанни ҳимоя қилиш каби ўз конституциявий бурчини бажа­ришдан бўйин товлашнинг энг хавфли шакли бўлиб, у энг оғир ва хавфли ҳарбий жиноятлардандир.


2. ЖК 287-моддасида кўзда тутилган жавобгарлик белгилан­ган жиноятдан фарқли ўлароқ, шарҳланаётган жиноятнинг объ­екти ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартиби бўлмай, ҳарбий хизмат муносабатларининг бутун соҳасидир.
3. Жиноятнинг объектив томони қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида ўзбо­шимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хиз­матга етиб келмасликдан иборат.
4. Дезертирлик ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматни ўташдан умуман бўйин товлаган ҳолда ташлаб кетган вақтдан бошлаб тугалланган жиноят деб топилади.
Бунда ҳарбий хизматчи қисм ёки хизмат жойида қанча муддат бўлмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Бироқ содир этилган жиноят­нинг жамоатчилик учун хавфлилиги даражасини баҳолашда ва айбдорга жазо тайинлаш пайтида аҳамиятга эга бўлади.
5. Дезертирлик - давом этувчи жиноят. Жиноят айбдорнинг ўз ҳаракатлари оқибатида (масалан, айбини бўйнига олиб қисм ёки ҳокимият органларига келиши), ёки жиноятнинг давом эттири­шига тўсқинлик қилувчи воқеаларнинг содир бўлиши (масалан, дезертирнинг ҳокимият органлари томонидан ҳибсга олиниши ва бошқалар) оқибатида тугатилмагунча давом этади.
Дезертирликдан ихтиёрий қайтиш фақат қисмни ёки хизмат жойини ташлаб кетгунга қадар ёхуд хизматга чиқиш муддати ўтгунича амалга ошиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.
Дезертирликни содир этган ҳарбий хизматчининг айбига иқ­рор бўлиб келиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифтида топи­лиши лозим (ЖК 55-моддаси “а” бандига қаранг). Бундай ҳол­ларда ЖК 66, 71-моддаларида кўрсатилган муайян шартлар мав­жудлиги ҳолатида, ҳарбий хизматчи жавобгарлик ёки жазодан озод этилиши мумкин.
6. Субъектив томондан дезертирлик фақат тўғри қасд билан ва ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида содир этилади.
Ҳарбий хизматдан бўйин товлашдан мақсад айбдорнинг қонун билан белгиланган ҳарбий хизмат муддати давомида ҳарбий хиз­мат бўйича мажбуриятларини бажаришдан бутунлай бўйин тов­лаши тушунилади. Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақ­сади қисм ёки хизмат жойини бевосита ташлаб кетишдан олдин ёхуд қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш жараёнида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ташлаб кет­гандан ёхуд хизмат жойида ҳозир бўлмагандан кейинги ўтган муддатнинг узоқ давом этганлиги унинг ҳарбий хизматдан бўйин товлаш нияти борлигидан гувоҳлик бериши мумкин. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташдан бутунлай бўйин товлашдан “айбдор томонидан сохта ҳужжатлар тўғрилаб олиш, фуқаровий кийимга қайтиб кийиниб олиш, ҳарбий кийимни йўқ қилиш, ишга жойла­шишга ёки яшаш учун бошқа доимий манба топишга уриниш ка­билар” далолат беради.
7. Дезертирлик мотивлари ҳарбий хизмат машаққатлари ва чекланишлари, доимий характердаги шахсий ёки оилавий муам­моларини ечишга интилиш, ҳарбий хизматни ўташ давомида со­дир этилган жиноят учун жавобгарликдан бўйин товлаш ва ҳока­золар бўлиши мумкин. Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишга дезертирлик мотивлари таъсир кўрсатмайди.
8. Муддатли хизматни ўтаб турган оддий ва сержант (стар­шина) таркибида бўлган ҳарбий хизматчилар, офицерлар тарки­бидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар ЖК 288-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-қурилиш отрядлари (қисмлари) ҳарбий қурувчилари чақирувига кўра ҳарбий хизматни ўтаёт­ганлар ҳам бу қилмиш субъекти бўлиши мумкин.
9. ЖК 287-моддаси 1-қисми захирадаги ва ҳарбий йиғинларга чақирилганлар ёхуд сафарбарлик захирасида бўлганларга нисба­тан татбиқ этилади.
10. Интизомий тартибда ҳибсга олинган, интизомий қисмга жўнатишга ҳукм қилинган ёки қамоқда жазони ўтаётган (ЖК 48-моддасига қаранг) ҳарбий хизматчининг гаупвахтадан қочиши ҳарбий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, ЖК 287 ёки 288-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин.
11. Прокурор санкцияси ёки суд қарори билан қамоқда сақла­наётган ҳарбий хизматчининг гауптвахта ёки тергов изоляторидан қочиши Жиноят кодексининг 222-моддаси билан квалификация қилинади.
12. Қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб ке­тиш, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақса­дида хизмат жойига ўз вақтида етиб келмаслик офицерлар тарки­бидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 288-моддаси билан квалификация қилинади.
13. Контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан дезертирлик ҳарбий хизматчининг контрактни бир то­монлама бекор қилишида намоён бўлади. Бу хулоса амалдаги қо­нунчиликда шартнома бўйича хизмат қилаётган шахснинг муддат тугагунга қадар шартномани ўз ташаббусига кўра бекор қили­ниши кўзда тутилмаслигидан келиб чиқади. Бундай бекор қилиш фақат янги шартнома тузилган ҳолларда бўлиши мумкин. Маса­лан, биринчи шартнома 3 йил муддатга тузилган бўлса, уни бекор қилиб, 5 ёки 10 йилга тузиши мумкин.
14. Ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган шахслар учун дезертирлик давом этадиган жиноят сифатида шартнома муддати тугаган вақтдан бошлаб тамомланган (тугалланган) ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish