I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кодекснинг вазифалари



Download 6,47 Mb.
bet2/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

2-модда. Кодекснинг вазифалари
Жиноят кодексининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан ибратдир.
Ана шу вазифаларни амалга ошириш учун Кодекс жавобгарликнинг асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди.

1. Изоҳланаётган моддада жамият ва давлатнинг жиноий-ҳуқуқий таъқиқ ўрнатиш йўли билан эришадиган мақсадлари белгиланган. Шу йўл орқали, Жиноят кодексининг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти қонун билан мустаҳкамланади, бу ўз навбатида айрим қилмишларнинг жиноийлиги ва ножиноийлигини аниқлаш жараёнига, кодекс меъёрларининг жиноят содир этган шахсларга нисбатан амалда қўлланилишига, суд-ҳуқуқ ислоҳотининг кейинги ривожланишига ва ҳоказоларга жиддий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, қонуннинг вазифаси жиноий қилмишни акс эттириш, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш техникасини такомиллаштириш, бузилиши жиноят ҳисобланадиган қоида ва бланкет меъёрларни қатъий аниқлаш ва ҳоказолар мақсадида қонун чиқарувчига таъсир ўтказишга қаратилган.


2. Жиноят Кодекси - бажарилиши «инсон щу=у=лари быйича демократик институтларни ривожлантиришнинг кафолати былиб хизмат =илиши» сифатида акс эттирувчи учта вазифани аниқлайди.
Ушбу вазифалар қонунда ниҳоятда аниқ ва тизимли ифодаланган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
- биринчидан, шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш;
- иккинчидан, жиноятларнинг олдини олиш;
- учинчидан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш.
3. Шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш вазифаси умуман жиноий-ҳуқуқий меъёрлар учун, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси учун асосий мезон бўлиб, муайян ижтимоий муносабатларни (хавфсизлиги ва ижросини таъминлаш орқали) уларга жиддий зарар етказилиши ёки етказиш имкониятидан, яъни объектив равишда мавжуд бўлган ҳуқуқ ёки эркинликни шахс, жамият ва давлат учун амалда хавф туғулувчи чеклов ёки йўқ қилиб юборилишлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш вазифаси ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш ҳолатидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг таркибий тегишлилигидан (суд, прокуратура, милиция, МХХ ва шу кабилар), Жиноят кодекс амал қилган ҳудуднинг маъмурий-ҳудудий тегишлилигидан ва бошқалардан қатъи назар доимий равишда амалга оширилади. Ушбу юқорида кўрсатилган ижтимоий муносабатларнинг жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш Жиноят кодексининг амал қилиши доирасида ҳамиша ва ҳамма ерда амалга оширилиши лозим.
4. Жиноят кодексининг вазифаси сифатида ижтимоий муносабатларнинг жиддий зарар етказилишидан ҳимоя этилиши икки ёқлама амалга оширилади:
а) жиноят содир этилишидан аввал маълум қилмишларни таъқиқлаш ёки тегишли ҳулқ-атворга риоя этиш, яъни ҳуқуқий жиҳатдан йўл қўйиладиган фаолият чегараларини белгилаш орқали;
б) ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганидан кейин бузилган ҳуқуқнинг айбдор шахсга нисбатан жиноий жазо чораларини қўллаш орқали тикланишини таъминлаш йўли билан.
Бузилган ҳуқуқнинг тикланиши деб етказилган зарарни маънавий ёки моддий шаклда қопланиши эҳтимолини тушуниш лозим (масалан, солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш- ЖК 184-моддаси тўртинчи қисми, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш - ЖК 167-моддаси тўртинчи қисми каби жиноятларни содир этганда етказилган зарарни қоплаш).
5. Ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилиш вазифаси фақат энг муҳим аҳамиятли қадриятларга нисбатан амалга оширилади, энг олий қадрият деб шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаати, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги тан олинган.
Бошқа, камроқ аҳамиятли қадриятларга зарар етказиш ёки кўрсатилган қадриятларга кам даражада зарар етказиш, одатда, айбдор шахснинг маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, интизомий ёки маънавий жавобгарликка тортилишига олиб келади. Жиноий жавобгарлик энг оғир жавобгарлик тури ҳисобланганлиги сабабли бундай ҳолларда қўлланилиши мумкин эмас.
6. Шуни назарда тутиш керакки, жиноий тажовузлардан ҳимоя этиладиган ижтимоий муносабатлар Жиноят кодексининг айнан 2-моддасида мустаҳкамланиши тасодифий эмас, балки жаҳон ҳамжамиятида умумэътироф этилган демократик ҳуқуқий давлатнинг замонавий қадриятлар тизимига бўйсунтирилган кўринишидир, яъни:: шахс - жамият - давлат. Жиноят кодексининг таркибий тузилиши ҳам айнан ана шу тизим асосида ишлаб чиқилган, чунончи унинг махсус қисми шахсга қарши жиноятлар бўлимидан бошланади.
7. Марказий ва энг муҳим муҳофаза объекти сифатида Жиноят кодекси шахсни, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кўзда тутадики, бу Конституциянинг 14-моддаси қоидаларидан келиб чиқади. Конституцияга мувофиқ энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари ҳисобланади.
Шахс - бу жамият ва давлат билан алоқаларидан алоҳида олиб қаралувчи ҳар бир инсондир. Инсоннинг Жиноят кодекси томонидан муҳофаза объекти сифатидаги шахс деб тан олиниши учун унинг ёши, ижтимоий келиб чиқиши, саломатлиги ва бошқа ҳолатлар аҳамиятга эга эмас. Жумладан, янги туғилган чақалоқ ҳам (масалан, ЖК 99-моддаси), муомалага лаёқатсиз киши ҳам (масалан, ЖК 97-моддаси иккинчи қисми «в» банди), вояга етмаган бола ҳам (масалан, ЖК 128-моддаси), давлат ёки жамоат арбоби ҳам (масалан, ЖК 155-моддаси иккинчи қисми), Ўзбекистон Республикаси Президенти (ЖК 158-моддаси) ва ҳоказо ҳам шахс деб тан олинади ҳамда муҳофаза қилинади.
Шахс ҳуқуқлари - бу давлат ва жамият томонидан қондирилиш мажбурияти мавжуд бўлган, инсоннинг давлат ва бошқа кишиларга нисбатан иқтисодий - ижтимоий ва маданий соҳалардаги имкониятлари ва даъволаридир. Масалан, шахснинг ҳуқуқлари малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнат қилиш ҳуқуқлари, мулкка бўлган ҳуқуқлари ва ҳоказолардир. Жиноят кодексида қайси ҳуқуқ ва эркинликлар унинг муҳофаза қилиш объекти эканлиги кўрсатиб ўтилмаган, лекин ЖК Махсус қисми моддалари таҳлили шуни кўрсатадики, муайян шахс эга бўлган барча ҳуқуқлар улар ўзига хос тавсифдалиги (масалан, номуси ва қадр-қимматини ҳимоя этиш ҳуқуқи), ёки жамият ё давлат томонидан тақдим этилганлиги (масалан, Қуролли Кучларда буйруқ бериш ҳуқуқи) ҳимоя этилиши лозим.
Шахс эркинлиги - бу Конституцияда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида (қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари) акс эттирилган инсоннинг муайян хулқ-атвори имкониятидир (жумладан, сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, илмий ва техник ижодиёт эркинлиги ва бошқалар). Жиноят кодексининг муҳофаза объекти қандай тавсифда бўлишдан қатъи назар шахснинг барча шахс эркинликлари ҳисобланади.
8. Шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари ҳам Кодекснинг муҳофаза объекти ҳисобланади. Шуни назарда тутиш лозимки, жамият ва давлат манфаатлари шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларидан келиб чиқадиган ҳолат бўлиб, унга зид бўлиши мумкин эмас. Айни пайтда ушбу манфаатлар бир инсоннинг эмас, балки умуман аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини акс эттиради. Шу боис улар бутун жамият ёки давлат учун ҳам алоҳида бир субъект учун ҳам муҳим бўлган ҳуқуқлардир. Шундан келиб чиқиб, Кодекс ушбу муносабатларни жиноий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти сифатида мустаҳкамлайди.
Жамият манфаатлари - жамиятнинг борлигини белгиловчи унинг энг муҳим элементларидир.
Жамият деганда ўзининг маълум бир умумий манфаатлари, ўзаро муносабат ва маданияти билан ўзгалардан фарқланувчи кишилар гуруҳи тушунилади. Шарҳланаётган модданинг мазмунига мувофиқ, жамият деганда бирон давлатнинг фуқаролигига мансублиги ёки бошқа шартлар билан (жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий аҳволи ва б.) боғлиқлигидан қатъи назар республиканинг бутун аҳолиси тушунилади.
Жамият манфаатлари сифатида, ахлоқ, маънавият, иқтисодий ва ижтимоий асослар, жамиятда хулқ-атвор қоидалари ва бошқалар қаралиши мумкин.
Давлат манфаатлари - бутун жамиятнинг эмас, балки унинг маълум тарзда сиёсий уюшган қисмини ифодоловчи манфаатлардир.
Давлат - бутун жамиятга татбиқ этиладиган, унинг расмий вакили сифатида чиқадиган ва мажбур қилиш воситалари ва тадбирларига таянадиган оммавий ҳокимият ташкилотидир.
Шарҳланаётган модданинг мазмунига мувофиқ, давлат деганда уни ташкил этувчи органларини эмас, балки Ўзбекистон Республикасини яхлит тушуниш керак.
Давлат манфаатлари деганда унга жамият томонидан юклатилган вазифа ва функцияларни ижро этиш учун мавжуд бўлиши зарур ҳаётий фаолиятнинг ўта муҳим элементлари, жумладан, ҳуқуқ-тартибот, бошқарув тартиби, сиёсий барқарорлик, ҳокимият органларининг фаолият юритиши, суверенитет ва бошқалар тан олинади.
10. Мулк Жиноят кодексида муҳофаза объекти сифатида алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Шарҳланаётган моддада мулк моддий дунёнинг, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи объектлари сифатида мулкчилик ашёларига эга бўлиш юзасидан ва шунга боғлиқ равишда ижтимоий муносабатларнинг маълум бир гуруҳи сифатида намоён бўлади. Мулкчиликнинг шакли аҳамиятга эга эмас, чунки Конституциявий қоидаларга мувофиқ мулкнинг қандай шаклда эканлигидан қатъи назар бир хилда ҳимоя қилинади.
11. Атроф-табиий муҳитни жиноий-ҳуқуқий муҳофазанинг мустақил объекти сифатида қараш, барча фуқаролар давлат ҳимояси остида бўлган ва умуммиллий бойлик ҳисобланган табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари (Конституциянинг 50-моддаси) лозимлиги ҳақидаги Конституциявий қоидага асосланади.
Бугунги кунда «табиий муҳитни сақлаб қолиш, табиий ресурслардан фойдаланиш умуммиллий масала бўлиб, унинг мақсади экологик тизим, табиий мажмуалар ва алоҳида объектларнинг муҳофазасини таъминлаш, фуқароларнинг мақбул атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини кафолатлашдан иборатдир».
Жиноий-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида атроф-табиий муҳит ҳам алоҳида, ҳам бутунлигича экотизимни ташкил этувчи биологик (ўсимлик ва ҳайвонот олами) ва нобиологик (ер, ер ости, сув ва атмосфера) элементларга авайлаб, оқилона муносабатда бўлиш ва уларнинг сақлаб қолинишини таъминлаш юзасидан ва шунга боғлиқ ижтимоий муносабатлар гуруҳидан иборатдир.
12. Жиноят кодекси томонидан муҳофаза қилинадиган объектлар сирасига, шунингдек, инсониятнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ҳам киради, бу эса Ўзбекистоннинг БМТ Устави, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа ҳужжатларда акс этган халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлар тарафдори эканлиги билан боғлиқ.
Жиноят Кодексининг тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалари унинг Махсус қисмидаги мустақил бобда жамланган.
Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлиги деганда давлатлар, миллатлар ва халқларнинг биргаликда тинч-тотув ҳаёт кечириши, халқаро келишмовчиликларни олдини олиш, низоли вазиятларни бартараф этишнинг ягона мавжуд усули сифатида баҳсларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш, башариятнинг барқарор ва прогрессив ривожланишини таъминлаш ва жами ер юзи аҳолисининг манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ижтимоий муносабатларни тушуниш лозим.
13. Жиноятларни олдини олиш, яъни аҳолида меъёр сифатида ҳуқуқий хулқ-атворни белгиловчи ҳуқуқий онг даражасини шакллантириш орқали ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этилмаслигини таъминлаш Жиноят Кодексининг муҳим вазифасидир. Жиноятларнинг олдини олиш умумий ва хусусий превенция йўли билан амалга оширилади.
Умумий превенция - умуман аҳоли томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишдир, бу эса у ёки бу ҳатти-ҳаракатни содир этилишига ҳуқуқий таъқиқни белгилаш билан ҳам жиноят содир этган шахсларни жазолаш билан ҳам таъминланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги ҳолатда умумий превенция, жиноий жазоланадиган ҳатти ҳаракатларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишнинг муқаррарлигини намойиш этиш орқали аҳолига таъсир этади.
Хусусий превенция - жиноий жавобгарликка тортилган муайян шахс томонидан келажакда ижтимоий хавфли ҳатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишдир. Умумий превенциядан фарқли равишда хусусий превенция фақат айбдор шахсгагина тааллуқли бўлиши билан биргаликда, мазкур шахснинг жиноий жавобгарликка тортилиши умумогоҳлантириш аҳамиятига эга бўлади.
14. Фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига оғишмай риоя этиш руҳида тарбиялаш Кодекснинг алоҳида вазифаси сифатида айтиб ўтилади.
Конституция ва қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш ҳуқуқий жавобгарликнинг энг оғир тури ҳисобланган жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди остида у ёки бу фаолиятни амалга оширишда ҳуқуқий механизмларга риоя этишни назарда тутади. Аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш тарбиянинг моҳиятини ташкил этади.
Фуқароларни Консититуция ва қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш умумий превенциядан фарқли равишда муайян ҳатти-ҳаракат учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини фуқаролар билишини тахмин этмайди, балки уларда қонунни бузишга тўсқинлик қилувчи фаол ҳаётий позицияни шакллантиради. Шундай қилиб, фуқароларни тарбиялаш ҳуқуқий бўйсуниш, яъни ҳуқуқий қоидаларга онгли равишда риоя этилишини таъминлашдан иборат.
15. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми Кодекс томонидан қўйилган вазифаларни, хусусан, қуйидагиларни аниқлаш орқали амалга оширишнинг усул ва услубларини белгилаб беради:
* Жиноий жавобгарликнинг асослари ва принциплари;
* Жиноят ҳисобланадиган ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар;
* Ижтимоий хавфли ҳатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган жазо ва ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чоралари.
Кодекснинг вазифаларини амалга оширишнинг белгиланган усуллар умумий бўлиб, улар унинг таркибий элементларида: Умумий ва Махсус қисмининг бўлим, боб ва моддаларида аниқлаштирилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish