I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet7/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

8-модда. Одиллик принципи
Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

1. Одиллик принципи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор моддаларида мустаҳкамланган бўлиб, халқаро ҳуқуқ тамойилларидан бири сифатида эътироф этилган. Мазкур асосий қоиданинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мустаҳкамланиши жиноят ҳуқуқига доир қўлланиладиган конституциявий меъёрларнинг мантиқий амалга оширилиши ҳисобланади.


Одиллик умумий категория сифатида ўзида ҳаётий воқеиликнинг айрим қимматлик ва қадриятларини, хусусан, воқеиликнинг тўғри ва ҳаққоний баҳоланишини акс эттиради. Одилликнинг бундай тушинилиши жиноят ҳуқуқига ҳам хос бўлиб унинг хусусияти ўзида адолат мезонининг бир оз бошқа жиҳатини назарда тутади. Адолат Жиноят кодекси нуқтаи назарида жазо ёки бошқа ҳуқукий таъсир чораларининг содир қилинган жиноий қилмишнинг оғирлиги, айб даражаси ва айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилигига яраша тайинланишини тақозо этади.
Одиллик, жиноят ҳуқуқининг принципи сифатида ўзида жазонинг содир қилинган жиноятга мувофиқ бўлиши ёки ушбу ҳолатда муҳим йўналиш сифатида намоён бўлувчи содир қилинган қилмишнинг оғирлиги, айб даражаси, айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилигини ифода этади.
2. Муайян жиноятнинг оғирлик даражаси унинг учун жазо назарда тутилган модда санкциясида ўз аксини топади. Шу нуқтаи назардан қонунни қўллашда ушбу модданинг санкциясидаги жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жиноятнинг оғирлигига мувофиқ равишда тайинланади.
(Жиноятнинг оғирлик даражаси ҳақида Жиноят кодекси 15- моддасига берилган шарҳда батафсил кўрсатилган).
Муайян жиноий қилмишнинг объектив томонини ифодаловчи жиноятнинг оғирлик даражасидан фарқли равишда, қилмишнинг даражаси бу шахснинг руҳий ҳолати, айб шакли, хулқ-атворининг мотиви, мақсади, айбдорнинг кайфияти ҳис-ҳаяжони ва турли кечинмаларини умумий тавсифловчи категориядир. Мазкур элементлар жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан турлича хусусиятга эга бўлиб, уларнинг баъзилари жиноят таркибига киритилган, баъзилари киритилмаган. Бироқ, танланган жазо ёхуд бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини баҳолаш учун айбнинг даражасини аниқлашда шахснинг ўзи содир этган жиноий қилмишига руҳий муносабатини ифодаловчи юқорида келтирилганларнинг барчаси инобатга олиниши зарур.
(Айбнинг субъектив томони ва даражаси ҳақида Жиноят кодексининг 20-24 - моддаларига берилган шарҳда батафсил тўхтатилган).
Тайинланаётган жазо ёки бошқа таъсир чоралари ва содир этилган қилмиш, жиноятчи шахсининг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблиги қўлланилаётган чораларнинг адолатлилигини аниқлашда эътиборга олинади.
Жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, ҳулқ-атворининг ҳуқуқка хилоф қатъий йўналишга эга эканлиги ёки унинг ғайрижтимоий ҳулқ-атворидан (мисол учун, рецедивист, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар суиистеъмол қилувчилар ва.б.) далолат беради.
Шахснинг ижтимоий хавфлилигини аниқлашда унинг содир қилган жинояти, шунингдек, унинг жиноят содир қилгунга қадар ва муайян ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир қилгандан кейинги ҳулқ-атвори ҳисобга олиниши керак.
3. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми бир жиноят учун икки марта жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгилайди. Ушбу қоиданинг қонунда мустаҳкамланганлиги одиллик принципининг иккинчи бир жиҳатини очиб беради. Хусусан, агар, Жиноят кодекси 8-моддасида жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши белгиланган бўлса, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида, умуман, жиноий жавобгарликнинг одилона бўлиши таъкидланган. Бу ўринда бир жиноят учун бир марта жавобгарликка тортиш мезон бўлиб хизмат қилади. Бунда жиноят содир этган шахснинг ҳолати, илгари жиноий жавобгарликка тортилганлиги, унинг судланганлиги ёки оқланганлиги аҳамиятга эга эмас. Ушбу ва бошқа ҳолатларда унинг мазкур қилмиши учун қайта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
4. Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида одиллик принципи жиноят субъектларининг тенглигини белгиловчи фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципини амалга оширишда мавжуд бўлган бир қатор расмиятчиликларни бартараф этишга хизмат қилади. Одиллик принципи жиноят ишларини кўришда одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг қонун олдида ҳақиқий тенглигига эришишнинг объектив имкониятини ифода этади. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва одиллик принципининг биргаликда тадбиқ қилиниши кенг маънода қонунни амалда тўғри қўллаш имконияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш фаолиятида жиноят ҳуқуқи субъектлари тенглигининг реал асосларини белгилайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish