10-модда. Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи
Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.
1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси жиноят содир этган шахс жавобгарликдан қутилиб қолмаслиги ҳақидаги умумий талабларни мустаҳкамлайди.
Жиноят кодексидаги мазкур қоиданинг мавжудлиги жиноят ҳуқуқи нормаларининг барқарорлиги ва бир хиллиги жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мавқеининг ошишига ёрдам беради. Шу билан бирга жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи барча фуқароларнинг ҳаракатига нисбатан огоҳлантирувчи таъсир кучига эга бўлиб, шу орқали Жиноят кодексининг олдига қўйилган вазифаларни амалга ошишига кўмаклашади.
2. Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи биринчи навбатда жиноят содир қилган шахсларга қаратилган ва мазкур шахслар томонидан содир қилинган ҳаракатлар учун жавобгарлик тўғрисидаги кўп қиррали қоидаларни ўрнатади.
Шарҳланаётган модда қонунийлик принципи ва фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципларининг давоми ҳисобланиб, уларни аниқлаштиради ва бир пайтнинг ўзида уларнинг чегарасидан бироз чиқади ҳам.
Хусусан, шарҳланаётган модда муайян шахслар доирасига, яъни қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлган ҳар бир шахсга қаратилган.
Шахснинг хатти-ҳаракатида жиноят таркиби мавжудлигини аниқлаш жавобгарликка тортишнинг муҳим белгиси ҳисобланади, яъни бу жиноят қонуни билан жазоловчи ва ҳаракатни ижтимоий хавфли деб ўрнатувчи объектив ва субъектив элементлар мажмуидир. Шахснинг қилмишида жиноят таркибининг аниқланмаганлиги шахсни жиноий жавобгарликка тортилмаслигига сабаб бўлади.
3. Қонун талабига кўра, қилмишда жиноят таркиби мавжуд бўлса, шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай талаб шуни билдирадики, ҳар бир ижтимоий хавфли қилмишда шахс муайян қонун нормаси билан чекланган салбий оқибатларни бошдан кечириши керак, Чунончи:
* жиноий жавобгарликка тортишда Жиноят кодекси кучига таяниладиган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормаларига мувофиқ .
* чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади.
4. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ЎР Жиноят кодексига мувофиқ, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш жазонинг мажбурий тайинланишини англатмайди.
Улар жиноят қонунида назарда тутилган бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш орқали ҳам қўлланилиши мумкин.
Амалдаги қонунчиликда жазодан озод қилишнинг шундай турлари ҳам мавжуд. Жумладан, шартли ҳукм қилиш жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва ҳ.к.
II боб. Кодекснинг амал қилиш доираси
Do'stlaringiz bilan baham: |