I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet289/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

286-модда. Мародёрлик
Мародёрлик, яъни ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг бу­юмларини жанговар вазиятда эгаллаш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти Қуролли Кучларда ўрнатилган ах­лоқий асослар ҳисобланади.


Жиноят предмети ярадорларнинг ёки ҳалок бўлганларнинг мулки ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят жанговар вазиятда ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини (ҳарбий кийим-кечак, пул, қимматбаҳо буюмлар, соат ва ҳоказоларни) эгаллашда ифодаланади.
3. Буюмларни эгаллаб олиш турли шаклда, яъни зўрлик ишла­тиб амалга ошириладиган ўғирлаш ёки эгаллаб олиш бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганлар ёки ярадорларнинг буюмларини эгал­лаб олишнинг мажбурий белгиси жиноятнинг жанговар вазиятда содир этилишидир. (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг.)
Жиноят, ҳалок бўлганлар ёки ярадорлар душман томоннинг қайси бирига тааллуқлилигидан, уларнинг ҳарбий хизматчи ёки фуқаро аҳолиси бўлишидан қатъи назар, ҳалок бўлганлар ёки ярадорларнинг буюмлари эгаллаб олинган пайтдан бошлаб ту­галланган ҳисобланади.
4. Жиноятнинг субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади.
Жиноятни квалификация қилиш учун мотив ва мақсад аҳа­мият касб этмайди.
5. Фақат ҳарбий хизматчилар жиноят субъекти бўлиши мум­кин. Фуқаролар умумжиноий жиноятлар учун жавоб беришлари лозим.
6. Агар айбдор мародёрлик билан шуғуллана туриб, ярадор шахснинг саломатлигига зарар етказса, у ҳолда унинг ҳаракат­лари Жиноят кодексининг жабрланувчи шахснинг саломатлигига етказилган зарар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалар бўйича қўшимча квалификация қилинади.
7. Агар айбдор мародёрликда ярадорни ўлдириб, мулкига эга­лик қилган бўлса, у ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 286-моддаси ва ЖК 97-моддаси бўйича квалификация қилинади.
8. Ярадорларни жанг майдонидан батальон ёки полкнинг тиб­бий ёрдам кўрсатиш жойларига ташиб келишда уларнинг буюм­ларига эгалик қилиш мародёрлик деб топилмайди. Бундай ҳара­катлар буюмларга эгалик қилишга (мулкка) қарши жиноят (ўғирлик, талончилик ва ҳоказолар) сифатида квалификация қи­линади.
9. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганларнинг кийим-кечаклари ёки озиқ-овқатларидан ўз ҳаётини ёки ўзгалар ҳаётини сақлаб қо­лиш учун фойдаланса, бундай ҳаракат учун унинг жавобгарлиги истисно этилади, чунки у охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилган бўлади (ЖК 38-моддаси шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish