I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Буйруқни бажармаслик



Download 6,47 Mb.
bet285/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

280-модда. Буйруқни бажармаслик
Буйруқни эҳтиётсизлик орқасида бажармаслик кўп миқдорда зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
икки йилгача хизмат юзасидан чеклаш ёки бир йилгача инти­зомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Куч­ларида белгиланган бўйсуниш тартиби, шунингдек, ўзганинг соғлиғи, мулки ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят эҳтиётсизлик орқасида кўп миқдорда зарар етказилиши ёки оғир оқибатлар келтириб чиқар­ган буйруқни бажармасликда ўз ифодасини топади.
3. Жиноят кўп миқдорда зарар ёки оғир оқибатлар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
4. Кўп миқдордаги зарар деб, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган зарарга айтилади.
5. Оғир оқибатлар - ЖК 279-моддаси 2-қисмида кўзда тутил­ган оқибатлар билан айнан бир хил (ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг).
6. Субъектив томондан жиноят айбнинг эҳтиётсизлик шак­лида содир этилади. Жиноятни содир этиш мотиви ва мақсади квалификация учун аҳамиятга молик эмас.
7. Субъект ҳар бир ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
8. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида жанговар вазиятда буйруқни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган (Жанго­вар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қа­ранг).


281-модда. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш
Бошлиққа, шунингдек, ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юкла­тилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизо­мий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти ҳарбий бўйсунишнинг ўрнатилган тартиби ҳисобланади.


2. Жабрланувчи юқори унвонга эга ёки бошқа шахс (қоровул, соқчи, патруль ва бошқалар) ҳисобланади.
3. Ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахс деб навбатчи, патруль, соқчи, жамоат­чилик тартибини ва жамоатчилик хавфсизлигини сақлаш бўйича ҳарбий наряд таркибига кирувчи бошқа шахсга айтилади.
4. (Бошлиқ тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг.)
5. Объектив томондан жиноят бошлиққа, шунингдек, ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этишда ўз ифодасини топади.
6. Қаршилик кўрсатиш деб, бошлиққа ёки бошқа ҳарбий хизматчига муайян хизмат юзасидан юклатилган вазифани бажа­ришга йўл қўймасликка айтилади (масалан, шаҳарда жамоатчилик тартибини бузганлиги учун ҳарбий хизматчини ушлашда патруль хизматчиларига қаршилик кўрсатиш ва ҳоказолар).
7. Очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш деб, хизмат мажбу­ри­ятларини бажаришни бузишга ёки ҳарбий хизмат манфаатла­рига қарши ушбу мажбуриятлар мазмунини ошкора ўзгартиришга ҳара­кат қилишга қаратилган ҳаракатлар баҳоланади. Ҳарбий хиз­матга қарши ижтимоий хавфли ҳаракатлар очиқ, қўпол хусуси­ятга эга бўлиб, одатда, ҳарбий хизмат вазифаларини бажарувчи бошлиқ ёки бошқа шахс шахсияти устидан зўрлик ишлатиб амалга оширилади.
8. Қаршилик бошлиқ ёки унинг хизмат мажбуриятларини қо­нуний равишда бажариб турган бошқа шахсга нисбатан кўрсатилиши мумкин.
Бошлиқ ҳарбий хизмат вазифаларини бажараётган ҳолатлар деб, ўз хизмат ваколатларини амалга ошираётган (қўл остидаги­ларга раҳбарлик қилаётган, ўқув машғулотлари ўтказаётган, уларни на­рядга киришишга тайёрлаётган ва ҳоказо) ҳолатларга айтилади. Ай­рим ҳолларда бошлиқ хизмат мажбуриятларини ба­жаришни тўсатдан бошлаши мумкин. Масалан, бошлиқ шаҳарда ўзига бўйсу­нувчининг жамоат тартибини бузаётганида кўриб қолса, мазкур ғай­риқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қи­лади.
Бошқа ҳарбий хизматчилар (бошқа шахслар) ҳарбий хизмат юзасидан ўзларига юклатилган вазифаларни бажараётган ҳолат­лар деб, махсус мажбуриятлар, масалан, қоровул, патруль ёки ички наряд таркибида ёхуд бошлиқ буйруғи билан бажарилаётган ҳолатлар ҳисобланиши мумкин.
9. Мажбур этиш деганда, айбдорнинг бошлиқни айбдор ёки бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб бошлиқни ёки бошқа шахснинг хизмат мажбуриятларини бузишга мажбур қилишга қа­ратилган фаол ва ташаббускорона хатти-ҳаракатлари (масалан, ноқонуний равишда қисқа муддатли таътил бериш, хизмат юзаси­дан у ёки бу мажбуриятларни бажаришдан озод этиш) тушуни­лади.
Хусусан, иккинчи йил хизмат қилаётган айрим ҳарбий хиз­матчиларнинг сержантга нисбатан зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиш орқали ўзлари учун ёш ҳарбийларга нисбатан хизматнинг енгил­лаштирилган шароитларини талаб қилишларини ҳам мажбур этиш сифатида квалификация қилиш лозим.
Айбдорнинг куч ишлатиб бошлиққа ёки ҳарбий хизмат юза­сидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатишида ифодаланган қаршиликдан фарқли ўлароқ, мажбур этиш бу шахсларнинг онги ва иродасига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишни кўзда тутади.
10. Мажбур этиш бошлиқ ёки бошқа шахс ҳарбий хизмат юза­сидан ўзига юклатилган вазифаларини бажараётган пайтда ҳам, келгусида бажариши лозим бўлган (масалан, бошлиқнинг бўйсу­нувчини янги ишга ўтишга мажбур этиши) бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мажбур этишнинг белгиси жабрланувчига бирор-бир ишни бажариш учун қандайдир муайян ҳаракатни ба­жаришдан воз кечишга оид талаб қўйилиши ҳисобланади.
11. Қаршилик кўрсатиш ёки мажбур этиш жисмоний куч иш­ла­тиш ёхуд руҳий таъсир ўтказиш орқали содир этилиши мумкин (масалан, айбдорнинг талабини бажаришдан воз кечган ҳолда бош­лиқнинг мавқеига путур етказиши мумкин бўлган маълу­мотни тарқатиш). Агар қаршилик кўрсатишда енгил, ўрта оғир­ликда тан жароҳати етказилган бўлса, айбдорнинг хатти-ҳаракати ЖК 283-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
12. Жиноят таркиби учун қаршилик кўрсатиш натижасида бошлиқ (бошқа шахс) хизмат юзасидан ўзига юклатилган мажбу­риятларини, бажариш имкониятидан, маҳрум бўлиши, мажбур этиш натижасида эса ўша мажбуриятларни бузиши талаб қилин­майди. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришга қаршилик кўрсатишнинг ёки уларни бузишга мажбур этишнинг ўзи тугалланган жиноят ҳисобланади.
13. Субъектив томондан бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур этиш фақат тўғри қасд билан амалга оширилади.
14. Жиноят субъекти ҳар қандай, жумладан жабрланув­чига бўйсунмайдиган ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидаги жиноят­ларнинг содир этилиши учун жавобгарлик белгилайди:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса.
16. (Бир гуруҳ шахслар тушунчаси тўғрисида ЖК 279-мод­даси шарҳига қаранг.)
17. Қурол деганда, штат ҳарбий қуроли (автомат, милтиқ, найза, пичоқ), шунингдек, бошқа ўқотар ёхуд совуқ қуроллар (ов милтиғи, фин пичоғи ва ҳоказолар), яъни жонли нишонни нобуд қилиш учун мўлжалланган махсус предметлар тушунилади. Ўқотар ёхуд совуқ қуролга кирмайдиган қурол сифатида ишлати­ладиган предметлар (ошхона пичоғи, болта, таёқ ва ҳоказолар) айбдорнинг хатти-ҳаракатлари ЖК 281-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиш учун асос бўла олмайди. Шу­нингдек, яроқсиз ёхуд ясама қуроллар ҳам қурол сифатида ино­батга олинмайди.
18. Қурол ишлатиш деганда, ундан мақсадга мувофиқ (маса­лан, ўқ отиш, пичоқ уриш ва ҳоказолар) ёхуд руҳий таъсир ўтказиш (кўрсатиш, қўрқитиш) мақсадида фойдаланиш тушуни­лади.
Қуролдан унинг конструкцияси ва моҳиятидан келиб чиқади­ган яксон қилувчи восита сифатида эмас, балки фақат калтаклаш предмети сифатида фойдаланиш қуролни қўллаш ҳисоблан­майди.
19. (Оғир оқибатлар тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг.) Шарҳланаётган моддага нисбатан мазкур белги ўзига хос алоҳида хусусиятларга эга эмас.
20. ЖК 281-моддаси 3-қисми шарҳланаётган жиноятнинг жанговар вазиятда содир этилиши учун жавобгарлик белгилайди (ЖК 279-моддаси 3-қисми шарҳига қаранг).
21. Баъзи ҳолларда ҳарбий хизматчи бошлиққа ёки бошқа ҳарбий хизматчига қаршилик кўрсатишдан илгари жамоат жойла­рида зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкни талон-торож қилиш орқали қоидани бузганлигида ифодаланган безорилик қилган ҳолларда қаршилик кўрсатиш безорилик хатти-ҳаракатларини тўхтатиш бўйича чораларга жавоб бериш ҳисобланади. Бундай ҳолларда икки жиноятнинг реал жами - ЖК 281-моддаси ва ЖК 277-мод­дасида назарда тутилган ҳарбий ва умумжиноий - яққол кўзга ташланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish