I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet283/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

XX боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ
ЖИНОЯТЛАР
277-модда. Безорилик
Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини менси­маслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча миқ­дорда зарар етка­зиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Безорилик:
а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан;
в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст ет­казиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
г) ўз мазмунига кўра умумэътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаё­лик билан;
д) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қи­либ ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса,
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Безорилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан ёки қўллаб;
в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда;
г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳа­ракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти - жамоат тартиби, тана дахлсизлиги, сало­матлик, ўзганинг мулки.


2. “Безорилик - жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимас­ликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғ­лиқ ҳолда содир этилади”.
3. Жамоат тарти­би деганда, одамлар ўртасидаги муносабат­ларни, хавфсизлик ва фуқаролар тинчлигини таъминловчи, ўзгалар мулкини сақлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жа­моат ва давлат ташкилотлари, корхоналар муассасалар, ташки­лотларнинг бир меъёрда ишлашини таъминлашга қаратилган ах­лоқ ва ҳуқуқ нормаларига асосланувчи тартибни тушуниш лозим.
4. Шарҳланаётган модда 1-қисми объектив томондан жами­ятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча миқдорда зарар етка­зишда ифодаланади.
5. “Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик де­ганда, қонунларга, ахлоқ-одоб нормаларига, жамиятда мавжуд бўлган урф-одат ва анъаналарга ҳурматсизлик тушунилади”. Шахс жамиятдаги ахлоқ қоида­ларини менсимаган ҳолда жамоат тартибини ташкил этувчи ва қонун билан ҳимоя қилинувчи иж­тимоий муносабатларга зарар етказадиган ёки зарар етказишнинг реал хавфини вужудга келтирадиган муайян ҳаракатлар қилади.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик мўлжалланмаган жойларда алкоголь ичимликларни ичиш, фуқа­роларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар билан сўкиниш, жамоат жойларида очиқчасига ҳожат чиқариш, яланғоч ҳолда бўлиш, ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш ва ҳоказоларда ифодаланади.
Қонунга мазмунига кўра, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши керак. Бунда мазкур хатти-ҳаракатлар билан ва жамоат тартибини бузиш ўртасида са­бабий боғланиш бўлиши шарт. Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб квалификация қилиниши керак.
Жамиятдаги юриш-туриш қоидаларининг бузилиш факти жи­ноий жазоланадиган безорилик таркибини бермай, маъмурий ҳуқуқбузарликни келтириб чиқаради.
6. Судлар жиноий жазоланадиган безориликни маъмурий жа­вобгарлик белгиланадиган майда безориликдан фарқлаши керак. Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъму­рий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида келти­рилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш ёки шундай сўзлар билан сўкиниш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, одамларга нисбатан ҳақора­томуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини очиқдан-очиқ менсимаслик ҳаракатларида ифодаланади. Бунда Жиноят кодекси 277-модда 1-қисмида кўзда тутилган жиноий оқибатлар келиб чиқмаслиги керак. Гуруҳ томонидан содир этил­ган майда безориликни, агар уларнинг ҳаракатида ЖК 277-модда­сининг 1-қисми белгилари мавжуд бўлмаса, ЖК 277-моддасининг “б” банди билан квалификация қилиш мумкин эмас.
Хавфли рецидивист томонидан содир этилган майда безори­лик ҳам ўз-ўзидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. Агарда майда безорилик ҳаракатлари давом этиб, айбдорнинг кейинги ҳаракатлари шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки мулкка анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш билан содир этилган бўлса, шахс маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, фақат жиноий жавобгарликка тор­тилади.
7. ЖК 277-модда 1-қисмида келтирилган қилмишни квалифи­кация қилиш учун безорилик оқибатида жабрланувчига енгил шикаст етказилишининг ўзи етарли. Бунда тан жароҳати соғлиғи­нинг бузилишига олиб келганлиги аҳамиятга молик эмас.
Уриш-дўппослаш деганда, айбдор томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, шахснинг баданига шикаст етказмаган ҳолда бир неча зарба бериш тушунилади.
8. Мазкур модданинг 1-қисмида назарда тутилган безорилик жинояти уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, анча миқ­дорда зарар етказиш билан боғлиқ бўлган жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш вақтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
9. Безорилик субъектив томондан айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Мотив - безорилик ҳаракатлари бўлиб, субъект жиноий қилмишнинг ўзидан, жамоат тартибининг бузилишидан роҳатланади, у жамоатчиликка, жамияитга зид хулқ-атворидан қониқиш ҳо­сил қилади.
Безорилик мотивининг моҳияти жиноий қилмишнинг қан­дай предметга йўналтирилганлиги, қайси ижтимоий муносабатлар тизимида амалга оширилишидан қатъи назар, жамиятга бўлган ҳурматсизлик ва уни менсимасликда ифодаланади.
Безорилик мотивига ўзини ижтимоий фикрга қарши қўйиш истаги у ёки бу шаклда бошқалар кўз олдида жамоат тартибини менсимаслик, юклатилган жавобгарликка бефарқлик, маст ҳолда “жасорат” кўрсатиш, жабрланувчини қўрқитиш ёки камситиш ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
10. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўзда тутилган без­ориликнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган, ақли расо шахсдир. Шарҳланаёт­ган модданинг 2 ва 3-қисмларида кўзда тутилган безориликнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ҳам бўлади.
11. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида безорилик қуйи­дагича содир этилганлиги учун жавобгарлик белгиланган:
а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан;
в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
г) ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидала­рини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
д) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса.
(Баданга ўртача оғир шикаст етказиш, шунингдек, бир гуруҳ шахслар тушунчаси тўғрисида ЖК 29 ва 105-моддалари шарҳига қаранг.)
12. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир қилинадиган без­орилик бирга ҳаракат қилаётган шахслар шарҳланаётган жиноят­нинг объектив томонини бевосита содир этаётган иштирокчили­гини ташкил этади, лекин иштирокчилик олдиндан тил бирик­тирмаган ҳолда содир этилади. Бундай ҳолларда иштирокчилар­нинг безорилик содир этаётган бажарувчига қўшилиши кўзда ту­тилади.
13. Айбдор безориликни совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этса, унинг қилмишини ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича квалификация қилиш лозим.
Совуқ қуроллар ёки соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган предметни намойиш этиш - безорилик ҳаракати жа­раё­нида совуқ қурол ёки бошқа нарсаларни, уларни қўллаш таҳдиди бор ёки йўқлигидан қатъи назар, жамоат олдида кўрсатишдир. Би­ровнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўл­ган совуқ қурол ёки бошқа нарсаларнинг безо­рилик хатти-ҳаракати жараёнида кўрсатилиши фактининг ўзиёқ жиноий қилмиш содир этилган деб ҳисоблаш учун етарлидир.
Совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаш ёки қўллаш таҳдиди деганда, айбдорнинг бошқа шахс ёки шахсларга совуқ қурол ёки объектив равишда соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни қўлламоқчи эканлигини айтиши ёки уларни намойиш қилиши тушунилади. Таҳдид қуролни ёки бошқа нарсаларни кўрсатиб ёки кўрсатмасдан ҳам содир этилиши мум­кин. Ушбу шаклдаги безориликни тугалланган деб ҳисоблаш учун айбдор ўз хулқи орқали ўзидаги совуқ қурол ёки қурол ўрнидаги нарсаларни қўллашга тайёр эканлигини кўрсатганлигини аниқлаш етарлидир.
14. Совуқ қурол деганда, ўз моҳиятига кўра инсон ҳаёти ва соғлиғига қарши ишлатиш учун мўлжалланган, суд-криминали­стик экспертизаси хулосасига мувофиқ совуқ қурол деб топилган нарсалар тушунилади.
Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар туркумига айбдор томонидан ўша мақ­садларда безорилик ҳаракатлари давомида фойдаланилган ҳар қандай нарсалар киради.
15. Ўтакетган беҳаёлик деганда, жамиятда қабул қилинган ахлоқ қоидаларини, умум тан олинган ҳурмат, одоб қоидаларини менсимаслик, жамоат жойларида шаҳвоний табиатга эга ҳаракат­ларни намойишкорона қилиш, ҳожат чиқариш, кекса, ногирон, ожиз инсонлар, аёлларни, тарихий обидаларни таҳқирлашни ту­шуниш керак.
16. Безорилик ҳаракатларини ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан квалификация қилишда суд айбдорнинг айнан қайси ҳаракатлари ўтакетган беҳаёлик деб баҳоланаётганлигини ҳукмда кўрсатиши шарт.
Безорилик ҳаракатлари ўтакетган беҳаёлик билан содир этил­ган деб топиш масаласини ҳал этиш чоғида суд ишнинг муайян ҳолатлари мажмуидан келиб чиқиши ҳамда содир этилган жино­ятнинг хусусияти, вақти, жойи ва шарт-шароитларини инобатга олиши лозим.
17. Хўрлаш деганда, айбдорнинг жабрланувчи шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга қаратилган ҳар қандай жисмоний азоб бериш ёки уни қийнаш тушунилади.
18. Қонун моҳиятига кўра, ёш болаларга ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар киради.
Қария деганда, 55 ёшдан ошган аёл ва 60 ёшдан ошган эркак тушунилади. Ногирон деганда, белгиланган тартибда I, II, III гу­руҳ ногирони ёки болаликдан ногирон сифатида тан олинган шахс тушунилади.
Ожизлик, жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий носоғлом­лиги туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмаслигида, ўз ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя эта олмасли­гида, шунингдек, кутилаётган хавфдан сақлана олмаслигида на­моён бўлади.
(Ожизлик ҳолати тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 56-моддаси шарҳига қаранг).
Жиноий ҳаракатни ушбу банд билан квалификация қилиш учун айбдор шахс жабрланувчининг ёш болалиги, қариялиги, но­гиронлиги ёки ожиз аҳволда эканлигини англаб етган бўлиши та­лаб этилади.
19. Ўзганинг мулкини нобуд қилиш деганда, уни бутунлай яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади.
20. Мулкка шикаст етказиш деганда, уни қисман яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади.
21. Кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этил­ган безорилик ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “е” банди билан қамраб олинади ва шунинг учун ҳам ушбу ҳолатни ЖК 173-мод­даси билан қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Худди шунингдек, безорилик оқибатида ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, қилмишни ЖК 277-моддаси­нинг 1-қисми билан квалификация қилинишининг ўзи кифоядир.
22. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида, безорилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб;
в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда;
г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳо­кимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳара­катларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
23. Айбдорнинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан квалификация қилиш учун унинг безорилик ҳаракат­лари давомида ўқотар қуролни намойиш қилганлиги фактининг ўзи етарлидир. Иш бўйича айбдор томонидан ўқотар қуролни қўллашга таҳдид қилинганлиги ёки қўлланилганлиги ҳолатлари жазо тайинлашда эътиборга олиниши лозим.
Ўқотар қурол тушунчасига баҳо беришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги “Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги иш­лар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли қарорининг 2-бан­дида берилган тушунтиришларга амал қилишлари керак.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, айбдорнинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан квалификация қилиш учун қурол жиноят содир этиш пай­тида отишга яроқли деб топилган бўлиши шарт. Башарти, яроқсиз бўлса, безорилик ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан квалификация қилиниши лозим.
Безорилик жиноятини содир этишда ишлатилган ёки намойиш этилган ўқотар қурол тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгали­гида бўлган бўлса, қилмиш ЖК 248-моддаси билан ҳам қўшимча квалификация қилинади.
24. Оммавий тадбирлар пайтидаги безорилик, оммавий тар­тибсизликларни келтириб чиқариш таҳдиди билан хавфлидир.
Оммавий тадбир деганда, белгиланган тартибда давлат ҳо­-кимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил этилган расмий тадбир (байрам сайллари, намойишлар, митинглар, маж­лислар, сайловлар, халқ ҳашарлари ва ҳоказо)лар тушунилади.
25. Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш - қасддан уриш, енгил ёки оғир тан жароҳати, жисмоний оғриқ етказишда ифодаланадиган фаол ҳаракатлардир.
(Ҳокимият вакили тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.)
26. Жамоат тартибини қўриқлаш вазифасини бажарувчи ҳо­кимият вакили ёки жамоатчилик ёхуд безорилик ҳаракатига қар­шилик қилган фуқаро баданига ўртача шикаст етказишни келти­риб чиқарган қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безорилик ҳара­катлари ЖК 277-модда 3-қисми “г” банди билан квалификация қилиниб, Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Агар безорилик ҳаракатларини тўхтатиш чорасини кўраётган шахсга қаршилик кўрсатиш пайтида ишлатилган зўрлик натижа­сида айбдор томонидан яна бошқа оғир жиноят содир этилган бўлса, бу ҳол безорилик жинояти таркиби билан қамраб олин­майди.
Безорилик ҳаракатлари тугагандан кейин, шу жумладан айб­дор ушлангандан сўнг кўрсатилган қаршилик, безорилик жиноя­тининг аломатларига хос ҳолат деб ҳисобланмаслиги ва бундай ҳолда қилмиш жиноятлар мажмуи билан квалификация қили­ниши лозим.
Маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган майда безорилик давомида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд бундай ҳаракатларни тўхтатиш чорасини кўрган фуқарога нисбатан қаршилик кўрса­тилса, бундай қилмиш ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бу ҳолда айбдор­нинг ҳаракатлари, кўрсатилган қаршиликнинг хусусиятига қараб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилинади.
27. Ҳокимият вакили, жамоат тартибини қўриқлаш вазифа­сини бажарувчи жамоатчилик вакили ёки шу қилмишга қаршилик қилувчи бошқа фуқарога қаршилик кўрсатиш жараёнида оғир тан жароҳати етса, айбдор қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 104-моддаси бўйича квалификация қилинади.
28. Тергов органлари шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорида, айб­лов хулосасида, суд эса ҳукмда қайси аломатларга кўра айбдор­нинг қилмиши ЖК 277-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинганлигини аниқ кўрсатиши шарт.
29. Агар суд, айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий ҳолатга кўра айблов хулосасида на­зарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаш­тириш учун асослар мавжуд деган фикрга келса, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтаради. Бу ўринда шуни на­зарда тутиш керакки, суд айбдорнинг ҳаракатини мазкур модда­нинг муайян қисмидаги бир банддан ўша қисмдаги бошқа бандга қайта квалификация қилишга ҳақли эмас.
30. Агар Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддала­рида (ЖК 277-моддасидан ташқари) безорилик, ўша жиноятни квалификация қилувчи алоҳида белги сифатида назарда тутилган бўлса, бу ҳолат қилмишни ЖК 277-моддаси билан қўшимча ква­лификация қилишни истисно этади (масалан, ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди, 97-моддаси 2-қисмининг “л” банди.
31. Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратил­ганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва му­айян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жино­ятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда қа­риндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақо­ратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳо­ланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганли­гини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаёт­ганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
32. Безорилик жинояти аксарият ҳолларда мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл идро­кига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида содир қили­нишини инобатга олган ҳолда, судлар, алкоголизмга, гиёҳванд­ликка ёки заҳарвандликка (таксикоманияга) йўлиққан шахсларга нисбатан, бу ҳақда ишда тегишли тиббий хулоса мавжуд бўлганда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларни қўллаш маса­ласини ҳукмда муҳокама қилишлари лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish