I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet296/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

293-модда. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш
Жанговар навбатчиликни ўташ (жанговар хизмат) қоидала­рини бузиш қўриқланаётган объектларга зарар етказилишига ёки жанговар топшириқ бажарилмай қолишига сабаб бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш Ўзбекистон Республикасига тўсатдан қилинган ҳужумни ўз вақтида пайқамаганлик ёки даф этмаганликда ифо­даланса, шунингдек, оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти - Ўзбекистон Республикаси Ички хизмат Низоми ва ҳар бир қисм қўмондонлигининг бошқа норматив ҳуж­жатлари билан белгиланган жанговар навбатчиликни ўташ тар­тиби (жанговар хизмат).


2. Объектив томондан биринчи қисмда кўзда тутилган жи­ноят қўриқлаш объектларига зарар етказиш ёки жанговар вази­фани бажармасликни келтириб чиқарган жанговар навбатчилик (жанговар хизмат)ни ўташ тартибининг бузилишида намоён бўлади.
3. Жанговар навбатчилик (жанговар хизмат) навбатчилик кучлари ва воситалари билан амалга оширилади. Уларга жанговар расчёт, экипажлар, жанговар таъминот куч ва воситалари ҳамда хизмат кўрсатиш киради.
Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларининг бузилиши жан­говар постни ташлаб кетиш, постда ухлаб қолиш ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
Модданинг диспозицияси бланкетли хусусиятга эга. Ҳар бир муайян ҳодиса жанговар навбатчилик (жанговар хизмат) ўташнинг қайси қоидаси бузилганлигини, қўриқлаш объектларига зарар етказилганлиги ёки жанговар вазифа бажарилмаганлиги, улар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим.
Жанговар навбатчиликни (жанговар хизмат) ўташ қоидаси­нинг бузилиши қўриқланаётган объектга зарар келтирмаган бўлса, айбдор интизомий жавобгарликка тортилади.
4. Субъектив томондан жиноят қасддан ёхуд эҳтиётсизлик­дан содир этилади. Оқибатларга руҳий муносабат эҳтиётсизликда ифодаланади.
Мотив ва мақсад турлича бўлиши мумкин, бироқ ишни ква­лификация қилиш учун улар аҳамият касб этмайди.
5. Жиноят субъекти жанговар расчёт, экипаж ва бошқа ҳар­бий бўлинмалар навбатчи сменаси таркибига кирувчи ҳарбий хизматчи ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида Ўзбекистон Рес­публикасига тўсатдан қилинган ҳужумдан ўз вақтида пайқама­ганликда ёки уни даф этмаганликда ёхуд оғир оқибатларга олиб келганликда ифодаланган жанговар навбатчиликни ўташ қоида­ларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Мазкур модда мазмуни бўйича оғир оқибатлар деганда, рес­публика хавфсизлигига сезиларли даражада путур етказиш тушу­нилади. Бунга республика ҳудуди ва объектларига зарбалар бе­риш, жанговар техникани ишдан чиқариш ёки нобуд қилиш, одамларнинг ҳалок бўлиши мисол бўла олади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish