I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet295/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

292-модда. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш
Ички хизмат устави қоидаларини, шунингдек, гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, тегишли хизмат бундай оқибатлар­нинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки уч йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ички хизматни ўташ тартиби, шунингдек, гарнизонда пат­руллик қилиш қоидалари ҳарбий гарнизонларда хавфсизлик, шах­сий таркиб ва айрим хизматларнинг жанговар ҳолатини таъмин­лашга қаратилган. Ўрнатилган қоидаларнинг бузилиши ҳарбий хизматчилар ичида ёки уларнинг иштирокида тартибсизликлар­нинг келиб чиқиши, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар қобилиятининг сусайиши, қурол ва ўқ-дорилар талон-торож қи­линиши, ҳарбий хизматчилар ўртасида уставга хилоф муносабат­ларнинг келиб чиқиши хавфини туғдиради.


2. Жиноят объекти - республика Қуролли Кучлари Ички хиз­мат Низом билан белгиланган ички хизматни ўташнинг ўрна­тилган тартиби ва гарнизонда патруллик қилишдир.
3. Объектив томондан жиноят Ички хизмат устави қоидала­рини, шунингдек, гарнизонда патруллик қоидаларини зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда, тегишли хизмат бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса-да, бузишда ифодаланади.
4. Шарҳланаётган модданинг диспозицияси бланкетли хусу­сиятига эга. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ички хизмат Низомининг айнан қайси қисми бузилганлигини, зарарли оқибат ва улар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Зарарли оқибат келтириб чиқармаган ички хизматни ўташ қоида­лари бузилган ҳолларда айбдор интизомий жавобгарликка торти­лади.
5. Ички хизмат деганда, ички тартибни сақлаб туриш, шах­сий таркиб, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, ҳарбий қисм (бўлинма) хоналари ва мулкини қўриқлаш, бўлинмалардаги ишларнинг бо­ришини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чораларни ўз вақтида кўриш, шунингдек, ички тартибни таъминлаш бўйича бошқа мажбуриятларни бажариш мақсадида тузилган махсус хизмат тушунилади.
Ички хизмат уставига мувофиқ, ички тартибни сақлаш, ҳар­бий қисм (бўлинма) хоналари ва мулкини қўриқлаш, шунингдек, ички тартибни таъминлаш бўйича бошқа мажбуриятларни бажа­риш мақсадида ҳарбий хизматчилардан кунлик наряд тайинла­нади (қоровул ва соқчилардан ташқари).
6. Ички тартиб хизмати қоидаларини бузиш оқибатида айбдорнинг вазифасига кирган зарарли оқибатлар ке­либ чиқса, жиноят тугалланган ҳисобланади.
Зарарли оқибатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: кун тартиби ва айрим ҳарбий тадбирларни барбод қилиш (издан чиқа­риш); ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларига оид устав қоидаларини бузиш, бўлинмалардаги ҳарбий хизматчилар бада­нига оғир ёхуд ўртача оғир шикаст етказиш; бўлинма шахсий таркибидан бўлган шахснинг ҳарбий хизматдан бўйин товлаши ёхуд ўқ-дорилар, қурол ёки кўп миқдорда бошқа ҳарбий мулкнинг талон-торож қилиниши ва ҳоказо.
Оқибатлар қоидабузарлик билан сабабий боғланишда бўлиши лозим.
7. Айбдорнинг устав қоидаларини бузган ҳолда ўқ-дорилар, қурол ёки кўп миқдорда бошқа ҳарбий мулкни талон-торож қи­лиши ёхуд ҳарбий хизматдан бўйин товлаши каби ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификция қилиниши лозим.
8. Гарнизонда патруллик қилиш деганда, устав тартибини ва кўчаларда, жамоат жойларида ва бошқа ҳарбий хизматчилар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда ҳарбий хизматчилар ўртасида интизомни сақлаб туриш мақсадида ҳаракат қилувчи махсус хизмат тушунилади. Ҳарбий хизматчилар ўртасида ёхуд ўзларининг иштирокида тартиббузарликлар, уставга хилоф муно­сабатлар, талон-торож қилиш ва ҳарбий хизматчилар томонидан хавфли ҳаракатларнинг намоён этилишининг олдини олиш гарни­зон патрулининг асосий вазифасидир.
Патруллик қилиш қоидаларининг бузилиши патрул маршрути ва жадвалидан четга чиқиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ин­тизомни бузишларига йўл қўймаслик бўйича чораларнинг кўрилмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кимнидир асоссиз ушлаб туришда, қуролни қонунга хилоф равишда қўллашда ифода этилиши мумкин.
9. Гарнизонда патруллик қилиш қоидалари гарнизон ва қоро­вул хизмати Низоми, шунингдек, айрим ҳарбий қисмларнинг их­тисослигини ҳисобга олган ҳолда устав қоидаларини ривожлан­тириш асосида чиқарилган буйруқ ва фармойишлар томонидан белгиланади.
10. Патруллик қилишнинг устав қоидалари бузилиши, қил­миш натижасида патрул йўл қўймаслиги керак бўлган оқибатлар келиб чиққан бўлса, тугалланган жиноий жазоланадиган қил­мишни ҳосил қилади.
Бундай оқибатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муштлашишлар, ҳарбий хизматчилар ва фуқаро аҳоли ўртасидаги тўқнашувлар, улар томонидан талон-торож қилиш ёки бошқа жиноятларнинг содир этилиши, ушлан­ганнинг соғлиғига асоссиз равишда оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш ва ҳоказолар. Соғлиқ ёки ҳаётга зарар етказиш шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилинади. Келиб чиққан оқи­бат ва қоидабузарлик ўртасида сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Бу боғлиқлик патруль хизматида у ёки бу оқибатга йўл қўймаслик имконияти мавжудлигини кўзда тутади.
11. Субъектив томондан жиноят қасддан, шунингдек, эҳти­ётсизликдан содир этилиши мумкин. Келиб чиққан оқибатларга нисбатан айб эҳтиётсизликда намоён бўлади.
12. Жиноят субъекти фақат қисм ёки патрулнинг кундалик нарядига кирадиган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин. Уларга қисм навбатчиси ва унинг ёрдамчиси, бўлинма бўйича навбатчи ва казарма бўйича навбатчилар, назорат билан ўтказиш жойи ёки назорат-техника пункти бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчиси, ошхона навбатчилари, ишчилари ва ҳоказолар киради. Ҳарбий хизматчининг кундалик наряд ёки гарнизон патрули таркибига киритилиши тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Қоровул (соқчилик) таркибига кирувчи шахслар жиноят субъ­екти ҳисобланмайди, чунки қоровул хизматини ўташ устав қои­даларини бузганлик учун улар ЖК махсус 291-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, ишлаш учун нарядга тайинланган ҳарбий хизмат­чилар шарҳланаётган модданинг субъекти бўла олмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish