I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кемани бошқариш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet303/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

300-модда. Кемани бошқариш қоидаларини бузиш
Кемани бошқариш қоидаларини бузиш кеманинг ҳалокатга учрашига ёки унга жиддий шикаст етказилишига, одамлар ҳалок бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Кеманинг хавфсиз сузишини таъминловчи кемани бошқа­ришнинг ўрнатилган тартиби жиноят объекти ҳисобланади.


Кемани бошқариш бевосита қуйидагиларни: сузиш пайтида кемани бошқариш, кеманинг курси ва тезлигини белгилаш, унинг жойлашган жойини белгилаш, манёврларни ва шатакка олишни, тўқнашувлардан сақланиш ва огоҳлантириш чораларини кўришни, об-ҳаво ўзгарган тақдирда хавфсизлик чораларини кўриш ва бошқа шу каби кеманинг бошқарувига оид Ҳарбий ден­гиз флотининг Кема устави билан, йўриқномалари ва бошқа нор­матив ҳужжатлар билан белгиланган қоидаларни ўз ичига олади.
2. Ушбу жиноят предмети фақат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига тегишли бўлган кемалар таркибидир. Бу тар­кибга жанговар ва қўриқловчи кемалар, махсус вазифали кемалар, катерлар ва бошқалар киради.
3. Объектив томондан жиноят кемани бошқариш қоидалари­нинг бузилиши натижасида кеманинг ҳалокатга учраши ёхуд одамлар ҳалок бўлиши ёки унинг жиддий шикастланиши ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади.
Кемани бошқариш қоидаларини бузиш кема командирининг доимий чуқурликни ўлчашга ёки дарёнинг тор жойида ёхуд қирғоққа яқин қолганда тезликни камайтириш қоидаларига амал қилмагани билан изоҳланиши мумкин.
4. Кеманинг ҳалокатга учрашига ёки унга жиддий шикаст ет­казилишига, одамлар ҳалок бўлишига ёки бошқа оғир оқибат­ларга сабаб бўлган, қонунда қатьий белгиланган кемани бошқа­риш қоидаларини бузишгина жиноий жазоланадиган кемани бошқариш қоидаларини бузиш ҳисобланади.
Кеманинг ҳалокатга учраши деганда, унинг умуман вайрон бўлиши ёки чўкиб кетиши тушунилади. Агар кемани қайта тик­лаш имконияти бўлмаса, у ҳалокатга учраган ҳисобланади.
Кемага жиддий шикаст етказилиши деганда, кемага тубдан таъмирлашни талаб қилувчи зарар етказиш тушунилади.
Одамлар ҳалок бўлиши деганда, кема экипажи аъзоларидан ва кемада бўлган икки ёки ундан ортиқ шахснинг ҳалок бўлиши тушунилади.
Бошқа оғир оқибатларга икки ёки ундан ортиқ экипаж аъзо­сига, пассажирга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказилиши, ҳар­бий иншоотнинг бузилиши ва бошқалар киради.
Жиноят модда диспозициясидаги оқибатлардан бирортаси ке­либ чиққан пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
5. Суд ва тергов органлари ҳар бир ҳолатда содир қилинган ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғла­нишни аниқлашлари шарт, акс ҳолда қилмишда ушбу жиноятнинг таркиби мавжуд бўлмайди.
6. Субъектив томондан кемани бошқариш қоидаларини бу­зиш қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилиши мумкин. Бироқ келиб чиққан оқибатларга нисбатан субъектнинг айби ҳар доим эҳтиётсизликда ифодаланади. Акс ҳолда айбдорни Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавобгарликка тортиш ма­саласи (давлатга хоинлик қилиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ва ҳоказолар бўйича) қўйилиши мумкин.
7. Жиноят субъекти кема командири, командир ёрдамчиси, штурман, кема бошқаруви ҳамда манёвр қилиш вазифаси юкла­тилган соқчи офицер бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish