I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


XXIV боб. ҲАРБИЙ МАНСАБДОРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ



Download 6,47 Mb.
bet304/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

XXIV боб. ҲАРБИЙ МАНСАБДОРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ
301-модда. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш,ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги
Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб, содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти ҳарбий бошлиқлар ва мансабдор шахсларнинг амалга оширадиган мансаб ваколатининг ўрнатилган тартиби, ҳарбий бошқарув органларининг мўътадил фаолияти ва нуфузи, одамлар ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят:
* бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши;
* ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан чиқиш;
* ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш орқали содир қилинади.
3. Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан ҳарбий хизмат манфаатларига зарар келтириб қасддан фойдаланиши ҳисобланади. Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши мансабдор шахс томонидан содир этилганда, ҳаракат ўз ваколатларини бузиш билан ифодаланиши мумкин, лекин жавобгарнинг унга юклатилган у ёки бу ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилиши билан боғлиқ бўлмайди. Фақат ҳар қандай ҳолатда улар бу шахс ўзи эгаллаб турган хизмат ҳолатидан фойдаланиб содир этиши мумкин бўлган ҳаракат бўлиши керак ва ўз таркибига кўра хизмат вазифасига зид бўлиши керак.
Хизмат манфаатларига хилоф равишда содир этилган ҳаракатни хизмат зарурияти билан боғлиқ бўлмаган, хизмат ваколати ва мансаб мавқеини бузиб, қонун талабларига, ҳарбий уставларга, командирлар буйруқларига қарши ҳаракат деб топиш мумкин. Бунда қоидабузарликда мансабдор шахс томонидан унинг хизмат ваколати доирасига кирувчи вазифаларнинг бузилиши, ўзига юклатилган ҳуқуқларнинг суиистеъмол қилиниши, ўз хизмат доирасидан ва қонун талабларидан четга чиқиши мақсадга мувофиқлик ёки хизмат зарурияти деб оқланмаслиги керак.
4. Ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан фарқли равишда, бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахс қасддан ўз ҳуқуқлари ва хизмат ваколати доирасидан яққол четга чиқадиган ҳолатда содир этилади. Хизмат ваколатига кўра ушбу ишни муайян ҳолат юз бергандагина содир этиш ҳуқуқига эга бўлган, муайян ҳолатда содир этиши ўринсиз бўлган, ёки бундай ҳаракатни юқори турувчи махсус ваколатга эга бўлган шахс содир этиши мумкин бўлган ҳаракатнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш сифатида квалификация қилинади.
5. Шахснинг хизмат ёки ҳокимият доирасидан четга чиқиш жиноятини содир этишда айбдорлиги масаласини ҳал этишда ҳар доим унинг хизмат ваколати доирасини аниқ белгилаб олиш керак. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, низомлар, йўриқномалар, қўмондонлик буйруқлари билан аниқ белгилаб қўйилган. Бунда шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қуролнинг қўлланиши ёки бошқа жисмоний куч ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар ўз хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ бўлса ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқса, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш деб квалификация қилиниши мумкин. Жабрланувчи айбдорга бўйсунганда ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги учун унга боғлиқ бўлса, белгиланган ваколатлар ўринли ҳисобланади. Акс ҳолда жавобгарлик Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддаси бўйича келиб чиқиши мумкин.
6. Ҳокимият ҳаракатсизлиги - бу бошлиқнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларига кўра бажариши лозим бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслигидир.
Ҳарбий уставлар ҳар бир бошлиқ ўзига юклатилган ҳокимиятдан ҳарбий хизмат манфаатларида, ишониб топширилган қисмда ҳарбий тайёргарликни оширишда, тартиб ва интизомни сақлашда тўлиқ фойдаланишини талаб қилади. Жамият учун келиб чиққан хавфли вазиятларда бошлиқнинг жиноий ҳаракатсизлиги ёки амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирларни кўрмаслиги ҳарбий хизматга катта зарар келтириши мумкин.
Агар қисм командири ўзининг қўл остидагилари ҳарбий ўқ-дориларни ташиш пайтида талон-торож қилаётганини ва бошқа шахсларга сотаётганини кўрса ва бунга чора кўрмаса, унда командир жиноий ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Бошлиқ томонидан ўз қўл остидагиларнинг хизмат доирасидан четга чиқишига нисбатан чора кўрмаслиги ҳам ҳокимият ҳаракатсизлиги деб квалификация қилинади.
Ҳокимият ҳаракатсизлиги - қасддан содир этиладиган хатти-ҳаракат бўлиб, у айнан шу билан хизматга совуққонлик билан қарашдан фарқ қилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишдан шуниси билан фарқ қиладики, бу жиноят бошлиқ фақат ҳокимият ваколати доирасида ва фақат хизмат вазифасига кўра қилиши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги шаклида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолда бажарилмай қолган ҳаракатларни содир этиш мазкур мансабдор шахснинг ваколатига кириш-кирмаслиги ва бунинг учун унда етарли имконият бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
7. Қуролли Кучлар манфаатларига зарар етган тақдирда ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ва фуқароларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етганда жиноят тугалланган ҳисобланади. Объектив томоннинг зарурий белгиси келиб чиққан оқибат билан суиистеьмол қилиш, хизмат доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги ўртасидаги сабабий боғланиш ҳисобланади.
Жиддий зарар - мансабдор шахснинг ўз хусусияти ва кўламига кўра кўп миқдордаги жиноий натижасининг тавсифи ҳисобланади. Бу зарар Қуролли Кучларга, алоҳида ҳарбий хизматчиларга ва бошқа шахсларга етказилган моддий ёки номоддий характердаги ҳар хил кўринишдаги зарар бўлиши мумкин. Бунда жиноят тугалланган деб тан олиниши учун зарар амалда етказилган бўлиши керак.
Жиддий зарар сифатида, жумладан, содир этилган жиноят туфайли бўлинмада (қисмда) ҳарбий интизомга путур етиши, жанговар топшириқнинг, ўқув отишмаларининг, ишларнинг барбод бўлиши ҳарбий мулкка зиён етказиш ёки уни йўқ қилиш, жиддий моддий зарар етказиш, ҳарбий хизматчилар ва бошқа шахсларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларининг бузилиши кабилар тан олинади.
Жиддий зарар тушунчаси ўз ичига ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти учун хос бўлган жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ҳам олади. Қасддан одам ўлдириш ёки қасддан баданга оғир шикаст етказиш сифатида етказилган зарар ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти аломатларидан ташқари чиқади ва оғирроқ жиноят сифатида мустақил квалификация қилишни тақозо этади.
8. Субъектив томондан ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ва ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятлари - қасддан содир қилинадиган жиноятлардир. Айбдор мансаб мавқеидан фойдаланиб, содир этаётган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ҳарбий хизмат манфаатларига зид эканлигини англайди ва айнан шуни содир этишни истайди ёки ўзининг бундай ҳаракатларига бефарқ қарайди. Айбдорнинг келиб чиққан оқибатларга - қонунга мувофиқ жиноят таркибининг зарурий белгилари бўлган жиддий зарарга муносабати ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизлик шаклида бўлиши мумкин.
Жиноят содир этиш мотиви ва мақсади квалификация қилишда аҳамиятга эга бўлмайди.
9. Ҳарбий мансабдор шахс ушбу жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг субъекти ҳарбий бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Ички хизмат уставига мувофиқ, бошлиқ хизмат мавқеи (лавозими)га ва ҳарбий унвонига кўра бўлиши мумкин. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг намунавий рўйхатлари Ички хизмат уставида, Интизомий уставда, Гарнизон ва қоровул хизмати уставида ва бошқа норматив ҳужжатларда келтирилади.
Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳам, агар улар бошлиқ бўлмай туриб, муайян ташкилий-фармойиш бериш ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турса, ёки бу вазифаларни қўмондонликнинг махсус фармойиши бўйича бажарса, мансабдор шахс бўлиши мумкин. Ушбу вазифаларни бажариш учун ҳарбий хизматчиларга юридик аҳамиятга ҳаракатлар содир эта олиши билан боғлиқ тегишли ваколатлар берилади. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ижрочилари сифатида фақат бошлиқлар ва мансабдор шахслар, иштирокчилари эса - бошқа шахслар ҳам бўлиши мумкин.
10. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ўзига хослиги шундаки, уни содир этишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатлар, баъзан, айбдор томонидан бевосита эмас, балки хизмат бўйича тобе шахслардан фойдаланиш, уларга ноқонуний буйруқ бериш орқали етказилиши мумкин. Бундай буйруқни қасддан берган мансабдор шахс ноқонуний буйруқни ижро этиш натижасида келиб чиққан оқибатлар учун жавоб беради. Бундай ҳолда унинг хатти-ҳаракати шахсан ўзи содир этгани сингари мансабдорлик жинояти сифатида, агар оқибатларнинг ўзи мустақил жиноятни ташкил этса, жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши лозим.
Мансабдор шахснинг нотўғри ҳаракатлари билан у содир этган жиноят оқибатлари ўртасида сабабий боғланиш аниқланиши керак.
11. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракати ЖК 301-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
12. Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ЖК 301-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
13. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, одамларнинг ҳалок бўлиши, ҳалокат келиб чиқиши ва бошқалар тушунилади.
14. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги жанговар вазиятда содир этилган бўлса, мансабдор шахс ҳисобланувчи ҳарбий бошлиқ шарҳланаётган модданинг 4-қисми бўйича жавобгарликка тортилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish