I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet276/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

269-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш
Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қои­даларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада тегишли рухсатсиз ер ос­ти ва ер усти коммуникациялари ўтказиш, уларни таъмирлаш, бу ишларни ба­жаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қил­маслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотлар ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарса­ларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қа­моқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам улишига сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти - жамоат хавфсизлиги, инсонлар ҳаёти, соғлиғи.


2. Жиноят предмети автомобиль йўллари, ер ости ва ер усти коммуникациялари ҳисобланади.
3. Жиноят объектив томондан автомобиль йўлларидан фойда­ланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузишда ифодаланади, яъни ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келган авто­мобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада ер ости ва ер усти коммуникацияларни тегишли рухсатсиз таъмирлаш, бу ишларни бажаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қилмаслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотларни ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарса­ларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш билан тавсифланади.
4. Мазкур жиноят моддий таркибли жиноят бўлганлиги учун баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
5. Жиноятнинг зарурий белгиси шарҳланаётган модда диспо­зициясида келтирилган муайян қилмишнинг содир этилиши ва оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланиш ҳисобланади.
6. Жиноят субъектив томондан қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади.
7. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс ҳи­собланади.
8. ЖК 269-моддаси 2-қисмида одам ўлишига сабаб бўлган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоида­ларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
9. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида шу қилмиш одамлар ўлими ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлганлиги учун жавобгар­ликни белгилайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish