I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Транспорт воситасини олиб қочиш



Download 6,47 Mb.
bet274/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

267-модда. Транспорт воситасини олиб қочиш
Транспорт воситасини олиб қочиш -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Йўл ҳаракати соҳасидаги механик транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлиги, шунингдек, ўзгалар мулки жиноят­нинг объекти ҳисобланади.


2. ЖК 264-моддасида кўзда тутилган транспорт воситалари­дан ташқари, барча транспорт воситалари жиноят предмети ҳи­собланади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг “Асосий тушунча ва атамалар” номли 2-бўлимига мувофиқ, транспорт воситаси деб, одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилмаларга ай­тилади. Қоидаларда транспорт воситаларининг механик, механик бўлмаган турлари ҳамда умумий фойдаланишдаги транспорт во­ситалари фарқланади.
Механик транспорт воситаларига двигатель билан жиҳозлан­ган транспорт воситалари, шу жумладан тракторлар ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар (комбайн, грейдер, бульдозер, вездеход ва ҳоказолар) киради. Механик транспорт воситалари ичида мото­цикл ва мопедлар Қоидаларда алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Мотоцикл ва мотороллерга икки ёки уч ғилдиракли, кажавали ёки кажавасиз механик транспорт воситалари киради.
Мопед - иш ҳажми 50 см3гача бўлган ва двигатель билан ҳа­ракатга келтириладиган, энг юқори тезлиги соатига 50 километ­рдан ошмайдиган икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси.
Механик бўлмаган транспорт воситаларига велосипедлар, от-аравалар, прицеплар, ярим прицеплар киради. Қоидаларга муво­фиқ велосипед - одам кучи билан ҳаракатлантириладиган икки ёки ундан ортиқ ғилдиракли транспорт воситаси (ногиронлар ара­вачасидан ташқари). Прицеп эса механик транспорт воситаси тар­кибида ҳаракатланиш учун мўлжалланган мослама сифатида кўрилади. Ҳудди шундай ярим принциплар ҳам.
3. Жиноятнинг объектив томони транспорт воситаларини олиб қочишдан иборат.
“Олиб қочиш деганда, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воси­тасини ўзлаштириш мақсадисиз уни турган жойидан бошқа жойга олиб қочишни тушуниш керак”.
Олиб қочиш транспорт воситаларини қонунга хилоф ра­вишда, эгаларига билдирмай эгаллаб олиш ва бошқа жойга етка­зишдан иборат бўлади. Олиб қочиш субъект ҳаракатларининг ўзбошимчалиги, қонунга хилофлигини назарда тутади.
Қонунга хилофлик шахснинг транспорт воситасидан фойда­ланиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этишга оид ҳеч қандай ваколати йўқлигидан далолат беради. Олиб қочишга транспорт воситасига қонунга хилоф равишда эга бўлиб олиш хос ҳисобла­ниб, бунда ундан масъул бўлмаган субъектларнинг фойдаланиши имконияти туғилади.
Эгаллаб олиш ҳам яширин, ҳам очиқдан-очиқ бўлиши мум­кин. Жиноятни квалификация қилишда эгаллаб олиш усули аҳа­миятга эга эмас.
Олиб қочиш тушунчаси нафақат транспортни эгаллаб олиш, балки унда, уни жилдириш таърифи ҳамда энергетик манбаидан қатъи назар, уни жойдан жойга кўчиришни ҳам қамраб олади.
4. Транспорт воситаларини олиб қочиш транспорт воситаси­нинг жойи ўзгара бошлаган вақтдан, бундай ўзгартириш усулидан қатъи назар, тугалланган жиноят деб ҳисобланади. Бунда жил­дириш учун сарфланган вақт ҳамда айбдор транспорт воситасини кўчириб улгурган масофа аҳамиятга эга бўлмайди.
5. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан, талон-то­рож қилиш мақсадисиз амалга оширилади.
Транспорт воситаларини олиб қочиш билан боғлиқ қилмиш­ларни тўғри квалификация қилиш учун жиноят мотивлари ва мақ­садларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Судлар ана шундай жиноятларни кўра туриб, ҳар бир алоҳида ҳолда олиб қочиш нима мақсадда амалга оширилганлигини аниқ­лашлари шарт. Агар транспорт воситасини ўғирлаш мақсади бор­лиги исботланса, айбдор шахс ҳаракатлари Жиноят кодексининг ўзгалар мулкини талон-торож қилиш учун жавобгарликни кўзда тутган муайян моддалари бўйича квалификация қилинади. Бунда қилмишга олиб қочиш учун жавобгарликни назарда тутувчи мод­дани ҳам қўшиб квалификация қилиш талаб этилмайди.
Транспорт воситасини олиб қочишда, ундан фойдаланиш им­конияти бўла туриб, транспорт воситасини ташлаб кетиш ҳамда бошқа ҳолатлар уни талон-торож қилиш мақсади бўлмаган­лигидан далолат бериши мумкин.
Транспорт воситасини ўғирлаш мақсади мавжудлигидан қуй­идаги ҳолатлар дарак бериши мумкин: транспорт воситасининг ташқи кўринишини ўзгартириш (устидан бўяш, рақамини ўзгартириш, қайтадан кузов қилдириш ва бошқа ўзгартиришлар), фойдаланишга оид қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш; транспорт во­ситасини сотиб юбориш; баъзи қисмларини сотиш, узоқ вақт фойдаланиш ва ҳоказолар.
6. Ўн тўрт ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс транспорт воситасини олиб қочишнинг субъекти бўлиши мумкин.
Шахс ўзига бириктирилган транспорт воситасига нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ваколатларига эга бўлган ҳолда, ундан ўзбошимчалик билан фойдаланаётган бўлса, у шарҳланаётган қилмишнинг субъекти бўла олмайди.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида транспорт восита­сининг:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб олиб қочиш учун жавобгарлик кўзда тутилган.
8. ЖК 267-моддаси 3-қисмида транспорт воситасининг:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб олиб қочиш учун жавобгарлик кўзда тутилган.
9. Уюшган гуруҳ деганда, транспорт воситаларини олиб қо­чиш ёхуд бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилади.
Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилган-лиги, жиноий мақсадни амалга ошириш учун зарур бўлган воси­таларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чора­ларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилот­чининг кўрсатмаларига бўйсуниш жиноий гуруҳнинг уюшганли­гидан далолат беради.
Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочишда қатнашган шахсларнинг ҳаракатлари, уларнинг ҳар бирининг ро­лидан қатъи назар, иштирокчилик деб топилиши лозим.
Шарҳланаётган модданинг 3-қисми маъносида зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчига ҳар қандай оғирлик даражаси­даги тан жароҳати етказилишини тушуниш лозим.
Жабрланувчига нисбатан зўрлик ишлатилган ҳолларда айбдор шахс ҳаракатлари инсон соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи жиноятлар бўйича қўшимча ква­лификация қилишга муҳтож эмас. Мазкур ҳаракатлар ушбу мод­данинг учинчи қисми билан қамраб олинади.
Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, жабрланувчига ҳар қандай оғирлик даражасидаги тан жароҳати етказиш билан қўрқитиш тушунилади.
Транспорт воситасини олиб қочиш чоғида ўлдириш билан қўрқитиш жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 112-моддаси ҳамда ЖК 267-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish