I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


Т Ў Р Т И Н Ч И Б Ў Л И М



Download 6,47 Mb.
bet191/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

Т Ў Р Т И Н Ч И Б Ў Л И М
ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР
XIV боб. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар
193-модда. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш
Саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларни норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган модданинг мақсади саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектлар атроф муҳит ва инсон ҳаётига зарарли бўлиши мумкин бўлганлиги учун уларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ишларининг технологик тартибини жиноят-ҳуқуқий воситалар билан ҳимоя қилишдан иборат. Ушбу модда диспозициясида санаб ўтилган ишлар ҳар доим ўзининг характери бўйича инсон ҳаёти ёки соғлиғи ва атроф муҳитга зарар етказиш хавфи борлиги билан боғлиқ.


Атроф муҳитни ҳимоя қилиш қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ва юридик кучга эга бўлиши керак. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш қоидалари таркиби бўйича хавфсизликнинг умумий ва махсус қоидаларидан фарқ қилади. Бундай жиноятлар учун жавобгарлик Жиноят кодексининг бошқа моддаларида кўрсатилган. Корхона, иншоот ва бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш умумий экологик қоидалари ҳамда ишга тушириш ва бошқа фаолиятни бажаришга бўлган экологик талаблар 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги”ги Қонуни 10-бўлимида ўз ифодасини топган.
2. Шарҳланаётган модданинг объекти табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўли билан хўжалик ва бошқа фаолият соҳасидаги экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Атроф муҳитнинг салбий ўзгариши, экологик хавфсизлик норма ва қоидалари бузилишидан келиб чиққан инсон соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар қўшимча объект бўлиши мумкин.
3. Мазкур жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни ўз ичига олади:
* бино, иншоот, ер ишларини лойиҳалаш, саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларнинг норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилинишидан иборат қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик);
Экологик хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг бузилиши -амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган кўрсатмалардан фарқ қилувчи хатти-ҳаракат вариантини танлаш.
Бузиш тақиқланган технологик жараёнлардан, қоидаларда назарда тутилмаган ҳисоб-китоб методикасидан фойдаланиш, иш бажаришни рад этиш ёки рухсатнома ва лицензия шартларига тўғри келмайдиган фаолият билан шуғулланиш, тозалаш иншоотларига йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламани ошириш, экологик хавфсизлик нормалари ва қоидаларида кўрсатилган вазифаларни бажармаслик (тегишли хўжалик ва бошқа қарорлар қабул қилинаётганда уни ҳисобга олиш керак бўладиган маълумотларни қабул қилмаслик ёки менсимаслик, давлат экологик экспертизаси ўтказилишини рад этиш, тегишли тозалаш иншоотлари қурилишини рад этиш, назорат ўлчовларини бажармаганлик)дан иборат;
* оқибат - инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган атроф муҳитнинг ифлосланиши.
Бошқача оғир оқибатлар деганда, атроф муҳит сифатининг ёки унинг объекти ҳолатининг экоцид, эпидемия таҳдидини юзага келтирадиган даражада ёмонлашуви, яқин вақтда бартараф этиб бўлмайдиган ёки катта моддий харажат билан бартараф этиладиган авариялар; алоҳида объектларнинг нобуд бўлиши; ер деградацияси ва атроф муҳитнинг бошқа салбий ўзгаришлари тушунилади.
Шарҳланаётган жиноят-ҳуқуқий норманинг қўлланилиши тўғрисидаги масалани ечишда жиноятнинг оқибати ва экологик муҳитда ижтимоий қадриятларнинг камайиш даражасини ифодаловчи миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олиниши керак. Шундай оқибатлар бўлган тақдирдагина шахсни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўрилади;
* ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги;
Диспозицияда санаб ўтилган қилмишлар ва келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш экология хавфсизлиги нормалари ва талаблари бузилишида акс этган қилмиш ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги қонуниятли зарурий боғлиқлик мавжудлигини аниқлаш қоидалари бўйича бегиланиши лозим.
Ҳаракат билан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлиши мажбурийдир ва зарарли оқибатлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузишдан келиб чиққанлигини (бошқа ёки қўшимча омиллар орқали келиб чиқмаганлигини) билдиради. Кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан ҳаракат ўртасидаги сабабий боғланиш эксперт ёки табиий фанлар (геология, гидрометереология, атмосфера физикаси ва бошқа) соҳадаги мутахассислар хулосаси бўйича белгиланади.
Экспертлар томонидан фойдаланиладиган нормативлар мавжуд. Масалан, сувнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш унда зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси нормативлари бўйича ўрнатилади. Соғлиқни сақлаш қонунчилиги оқава сувларни самарали тозалаш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилишни таъминламайдиган янги ва реконструкция қилинган корхона, цех ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари қуришни тақиқлайди
4. Лойиҳалаш деганда, ваколатли шахснинг махсус қарорига асосан амалга оширилувчи ва ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарувчи технологик жараёнлар мажмуи тушунилади. Объектларни лойиҳалаш якка (ижодий) таклифни илгари суриш орқали амалга оширилганда, агар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган бўлса ҳам, бу жиноят таркибининг объектив томонини ҳосил қилмайди.
5. Объектларни жойлаштириш - лойиҳаланаётган иншоот, транспорт инфратузилмаси, аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш комплексларининг муайян майдонда жойлашувини белгилаш бўйича фаолият.
6. Қуриш - янги объектларни қуриш, реконструкция қилиш, қайта жиҳозлаш ва бошқача барпо этиш ёки мавжуд объектларни қайта ташкил этиш.
7. Ишга тушириш - қурилган (реконструкция, модернизация қилинган) объектларнинг бажарувчи томонидан қатъий белгиланган юридик шаклда топширилиши ва ваколатли шахслар томондан қабул қилиниши, ҳужжатларни ва объектнинг фактик ҳолатини текшириш жараёни, ҳаракатга келтириш, фойдаланиш, қўллаш.
8. Объектлардан фойдаланиш - объектлардан маҳсулот олиш, аҳолининг яшашини таъминлаш учун бирор муайян мақсадга мувофиқ фойдаланиш.
9. Қурилишида ва реконструкция қилинишида экологик хавфсизлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаган саноат, илм-фан ва бошқа объектларнинг давлат комиссияси аъзолари томонидан фойдаланишга қабул қилиниши, таҳлил этилаётган модда диспозициясида кўрсатилган оғир оқибатлар келиб чиқсагина, жиноий қилмишни ҳосил қилади.
Қабул қилиш қоидалари объектларни қуриш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш билан шуғулланувчи тузилма бошқаруви томонидан белгиланади. Экологик хавфсизлик норма ва талаблари ушбу қоидалар ва идоравий норматив ҳужжатларда ўз аксини топган.
10. Жиноят экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишдан юзага келган оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
11. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Шахс экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузаётганлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига унинг кўзи етади, уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ва келиб чиққан оқибатларга бепарво муносабатда бўлади.
12. Экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишнинг субъекти ўн саккиз ёшга тўлган, ўзининг хизмат ҳолати бўйича атроф табиий муҳит қоидалари ва экологик хавфсизлик нормасига риоя этилишига масъул мансабдор шахслар ҳисобланади. Уларга атроф муҳитга нисбатан фойдаланувчи ёки табиий ресурслардан фойдаланувчи ёхуд табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат қилиш функциясини бажарувчи мансабдор шахслар киради.
Бундан ташқари, объектларни қабул қилиш бўйича давлат комиссияси таркибига кирувчи архитектура-лойиҳа бошқармаси, илм-фан, саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари, коммунал хизмат органлари ва маҳалий ҳокимиятнинг мансабдор шахслари ҳам жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Асосий ўринни давлат, жамоат муассасалари, ташкилотлар ва корхоналар ишчиларининг хизмат ваколатлари кўрсатилган идоравий норматив ҳужжатлар: устав, йўриқнома ва буйруқлар эгаллайди Субъектнинг жавобгарлиги ҳал қилинаётганда бу норматив ҳужжатлардан фойдаланиш керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish