I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш



Download 6,47 Mb.
bet188/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш
Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 41-моддаси 4-қисмига мувофиқ, юридик шахс қонунда рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги жисмоний шахслардан ҳам фаолиятнинг баъзи турларини амалга оширишда лицензия олишни талаб қилади. Амалга оширилиши махсус рухсатнома (лицензия) талаб қиладиган фаолиятлар тури рўйхатини ва лицензиялаш тартибини белгиловчи асосий меъёрий ҳужжат - “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳисобланади. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш зарурати ва тартиби қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари билан ҳам белгиланиши мумкин (масалан, наркотик моддалар айланиши, транспорт соҳасидаги фаолият ва ҳоказоларга тегишли).


2. Лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Шуни назарда тутиш лозимки, лицензия фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир турига олиниши лозим. Бунда фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширишга рухсат битта ёхуд бир нечта ҳужжатда ифодаланганлиги муҳим эмас. Фаолият хусусиятларига қараб уни амалга оширишнинг турли шартлари белгиланиши мумкин.
3. Жиноят объекти иқтисодиётнинг нормал ривожланишини таъминловчи хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг ўрнатилган тартиби ва хусусий тадбиркорлик ҳамда юридик шахслардан олинадиган солиқлар, шунингдек, лицензияни кўриб чиқиш ва бериш учун тўловни, рўйхат божини олмаётган давлатнинг молиявий манфаатлари ҳисобланади. Бундан ташқари, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш уни тегишли назорат остидан чиқаради ва фуқаро ҳамда ташкилотларга зиён, фуқаролар соғлиғига, ижтимоий ахлоқ манфаатларига зарар, мамлакат мудофаси ва давлат хавфсизлигига путур етказиши мумкин.
4. Объектив томондан жиноят лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишда ифодаланади. Бунда мазкур рухсатнома (лицензия) ҳақиқий бўлиши, яъни амал қилиш муддати ўтмаган, тегишли шахсга берилган ва ҳоказолар бўлиши лозим. Қонунга мувофиқ, қандайдир асосларга кўра тўхтатилган, бекор қилинган ёки вақтинча тўхтатиб қўйилган лицензия ҳақиқий ҳисобланмайди. Бундай ҳолатларда фаолиятни амалга оширишни давом эттириш махсус рухсатномасиз фаолият билан шуғулланиш деб топилади. Бошқа шахсларга берилган лицензия билан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш ёки фаолиятнинг бир турига берилган лицензия бўйича бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш ҳам жиноят ҳисобланади.
5. Тузилиши бўйича жиноят формал таркибли ҳисобланади. Жиноят давлат органлари рухсатномасисиз (лицензиясиз) иқтисодий фаолият бошланган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
6. ЖК 190-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил мобайнида содир этилган бўлса, вужудга келади, яъни айбдорни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий белгиси - маъмурий преюдициянинг мавжудлиги ҳисобланади.
7. Субъектив томондан жиноят айбнинг ҳам тўғри, ҳам эгри қасд шаклида ифодаланиши мумкин. Шахс фаолият билан ғайриқонуний шуғулланаётганлигини ҳамда у билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома олиниши талаб қилинишини билади ва буни хоҳлайди. Шахс бундай ҳаракат тақиқланганлигини билиши тўғрисида унинг аввал бундай ҳаракати учун маъмурий жавобгарликка тортилгани далолат беради.
8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
9. Жиноятнинг квалификация қилинган тури ЖК 190-моддаси 2-қисмида назарда тутилган:
а) хавфли рецидивист томонидан содир этилиши;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши.
10. Савдо ёки воситачилик фаолиятининг айрим турлари ҳам лицензияланиши лозим бўлганлиги туфайли, ЖК 188 ва 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни фарқлаш зарурати юзага келади. Хусусан, амалдаги қонунларга мувофиқ савдо фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги, айбдор муқаддам шундай ҳаракатлар учун бир йил мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича жавобгарликни юзага келтиради. Агар бунда айбдорнинг савдо фаолиятини фақат рухсатнома (лицензия)сиз амалга оширибгина қолмай, балки рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товлаганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 188 ва 190-моддалари мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим.
11. Агар фаолият билан лицензиясиз шуғуллуниш натижасида айбдор камида бюджетга анча миқдорда солиқ тўлаш ёки бошқа тўловлардан бўйин товласа, содир этилган қилмишларни ЖК 190-моддасидаги лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш ва ЖК 184-моддасидаги солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш жиноятларининг мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish