I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Харидор ёки буюртмачиларни алдаш



Download 6,47 Mb.
bet186/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

187-модда. Харидор ёки буюртмачиларни алдаш


188-модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача жарима ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги уни содир этиш тадбиркорлик фаолиятининг ноқонуний ёки яширин иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетишидан, демакки, давлат назорати доирасидан чиқиши билан боғлиқ. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланишда субъектлар бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлардан бўйин товлашади, сифатсиз товар реализацияси учун шароит пайдо бўлади.


2. Жиноят объекти - бир маромда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар. Бевосита объект - савдо ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларни рўйхатга олишнинг белгиланган тартиби. Факультатив объектлар солиқ тўлаш, савдо қоидаларига риоя қилиш тартиби, ижтимоий ахлоқ, мамлакат мудофааси, давлат хавфсизлиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
3. Объектив томондан жиноят белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширишда ифодаланади.
4. Савдо фаолияти - нақд пулга, нақд пулсиз товар, иш, хизматларни сотиш билан боғлиқ фаолият.
Фаолият савдо фаолияти сифатида тан олиниши учун қуйидаги белгилар мавжуд бўлиши лозим:
а) субъект сотиладиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлиш лозим;
б) товарни реализация қилиш ҳақ эвазига амалга оширилиши лозим, яъни товарлар, ишлар, хизматлар учун маълум моддий қийматга эга ашё олиниши лозим.
Юқорида қайд этилган белгиларнинг биронтаси бўлмаса, фаолият савдо фаолияти сифатида тан олиниши, масалан, субъект мулк ҳуқуқига эга бўлмаган (масалан, мулк унга ижара битими асосида берилган бўлса) мулкни текинга бериши ёки сотиши мумкин эмас. Савдо фаолияти сифатида товар, иш, хизматни ҳар қандай эвазли тўлов бериш, шу жумладан нафақат пул маблағлари, балки бошқа мулк билан бериш, яъни бартер битими тушунилади. Товарнинг (экспорт ва импорт битимлар асосида) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини босиб ўтиши ҳам фаолиятни савдо сифатида квалификация қилишга таъсир қилмайди.
5. Воситачилик фаолияти муассаса, корхона, ташкилот ва фуқаролар учун товар ёхуд бошқа предметларни сотиб олишга ёки реализация қилишга кўмаклашиш ёки бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олиш ҳамда томонлар ўртасида битимлар тузишда кўмаклашиш ёхуд бошқа воситачилик ҳаракатларидан иборат. Бошқача айтганда, воситачилик фаолияти битим асосида, пул ва натура шаклида ифодаланадиган ҳақ эвазига бошқалар фойдасига воситачилик хизматларини кўрсатиш деб тан олинади. Шарҳланаётган модда маъносида воситачилик фаолиятини ҳақ эвазига амалга ошириш зарурий шарт бўлиши лозим ва пул шаклида ҳам, натура шаклида ҳам ифодаланиши мумкин (масалан, реализация қилинган товар миқдоридан келиб чиқиб муайян фоизларни олиш). Агарда бошқа томон воситачи амалга оширган ҳаракатларни очиқ ёки кўзланган (масалан, воситачи кўрсатган хизматлар натижасини қабул қилиш) шаклда ифодаланган қўллаб-қувватлаш бўлмаса, воситачилик фаолияти ҳам бўлмайди.
6. Мазкур жиноят савдо ёхуд воситачилик фаолиятини амалга оширувчи субъектнинг қонун талаб қилган рўйхатдан ўтишдан бўйин товлашга йўналтирилган фаол ҳаракатларида ифодаланади.
Мазкур модда маъносида бўйин товлаш - бу амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, вакиллик органига фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ёки уни тиклаш ёхуд ўзгартиришни сўраб мурожаат этишга мажбур бўлса-да, лекин қасддан буни бажармайди, ёинки била туриб ўзининг мурожаатини кўриб чиқишни имконсиз қилиб қўяди.
7. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, тадбиркорлик доирасида амалга оширилаётган савдо ёки воситачилик фаолияти мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қонун фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган бир маротабали битимларни тузиш учун тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайди. Меҳнат битимига (контракт) мувофиқ, мажбуриятларни бажариш савдо ёки воситачилик фаолияти ҳисобланмайди. Қонунчилик ёки ҳуқуқий анъаналарга мувофиқ, касбий (хусусий) амалиётнинг баъзи бир турлари махсус рўйхатдан ўтишни талаб қилмайдиган деб тан олинади. Масалан, хусусий амалиётга эга нотариус, адвокат ва ҳоказолардан қўшимча рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Шу билан бирга, баъзи товарлар, ишлар ва хизматларга нисбатан (масалан, таълим бўйича, тиббиёт бўйича хизматлар) амалга ошириладиган савдо ёки воситачилик фаолияти рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўз мазмуни бўйича ғайриқонуний бўлган фаолият, масалан, фоҳишалик, наркотик моддалар савдоси рўйхатга олинмайди ва савдо ёки воситачилик фаолияти ҳисобланмайди. Уларнинг амалга оширилганлиги учун Жиноят кодексида бошқа моддалар бўйича жавобгарлик назарда тутилган.
8. Савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларни қонунчиликка мувофиқ рўйхатга олишга ваколатли орган ҳамда суд рўйхатга олинганликни тўхтатиб қўйиши ёки умуман бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда савдо ёки воситачилик фаолиятини давом эттириш ғайриқонуний савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш деб топилиши лозим. Рўйхатга олинган шахс учун ёхуд савдо ва воситачилик фаолиятларидан бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтиб, савдо ёки бошқа воситачилик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатларини ЖК 188-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
9. Рўйхатдан ўтганликни тиклаш - рўйхатдан ўтиш мақсадларини ўзгартирмасдан рўйхатга олиш ҳужжатини узайтириш ёки алмаштиришга йўналтирилган ҳаракатлар мажмуи, яъни қайта тиклашда шахс ҳозир қайта рўйхатга олинаётган фаолият соҳаси бўйича аввал рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Хусусан, рўйхатдан ўтишни тиклаш чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома муддати тугаганда амалга оширилиши мумкин.
Агар субъект қуйидаги шартларга мос келса, рўйхатдан ўтганликни тиклаш мумкин:
а) у аввал рўйхатдан ўтган бўлиши лозим;
б) аввалги рўйхатдан ўтганлиги ҳақиқий бўлиши керак;
в) субъектнинг янгидан рўйхатдан ўтиши аввалги рўйхатдан ўтиши учун асос бўлган ҳолатларни ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Рўйхатдан ўтишни тиклаш кўрсатилган элементлар бирлигини намоён этади ва улардан бирининг мавжуд эмаслиги уни тан олиш мумкин эмаслигини билдиради.
Рўйхатдан ўтишни ўзгартириш деганда, аввалги рўйхатдан ўтиш асослари (масалан, субъект манзили, фаолияти соҳаси ва ҳоказолар) ўзгариши билан боғлиқ бўлган янги рўйхатдан ўтиш жараёнини тушуниш лозим.
10. Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш - субъектнинг рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқишни имконсиз қилиб қўядиган ҳаракатларни амалга оширишида ифодаланиши мумкин. Бу субъект шундай ҳаракатларни амалга оширадики, натижада мурожаатни кўриб чиқиш мумкин бўлмай қолади.
Мурожаатни кўриб чиқишнинг имконсизлиги деганда, келиб тушган ариза бўйича ваколатли органнинг тегишли қарорни қабул қила олмаганлигига сабаб бўлган объектив мавжуд вазиятни тушуниш лозим. Кўриб чиқишнинг имконсизлиги мурожаатни йўқотиш, унда нотўғри маълумотлар бериш, белгиланган давлат божини тўламаслик, мурожаатни тушуниш қийин бўлган шаклда баён этиш ва ҳоказо ҳаракатлар бўлиши мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, мурожаатни кўриб чиқишнинг имконсизлиги фақат айбдор онгида мавжудлиги билан эмас, балки объектив ҳолатлар билан ҳам тавсифланган бўлиши лозим.
11. Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш айбдор савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширишни бошлаган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
12. Шу билан бирга, қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилса, жиноий жазоланиши тақазо этилади. Бунда шуни қайд этиш лозимки, миқдорни субъект рўйхатдан ўтмасдан савдо ёки воситачилик фаолияти натижасида олган фойданинг ҳақиқий суммасига асосан белгилаш зарур, бироқ бунда унинг мазкур фаолиятни амалга оширишида қилган харажатларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
13. Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасд билан тавсифланади. Айбдор савдо ёки воситачилик фаолияти билан рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, бундай ҳолатда рўйхатдан ўтиш мажбурий эканлигини билгани ҳолда шуғулланаётганлигини билади ва шундай ҳаракат қилишни хоҳлайди.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси жиноятни амалга ошириш мақсади - анча миқдорда назорат қилинмайдиган даромад олиш ҳисобланади. Бунда назорат қилинмайдиган даромад деганда, миқдоридан қатъи назар, ғайриқонуний фаолиятдан олинадиган даромад тушунилади.
Олинган даромад миқдори фақат ЖК 188-моддаси 2 ва 3-қисмларининг квалификация қилиш белгилари сифатида аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш лозимки, айбдор истаган мақсад (маълум миқдорда даромад олиш) унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра амалга ошмаса, бу ЖК 25-моддаси 2-қисм ва 188-модданинг тегишли қисми бўйича жиноят содир этишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши талаб этилади.
14. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс. Мазкур жиноят субъектининг махсус белгиси - у савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширувчи шахслигидир.
15. Тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган шахснинг ҳаракатларини шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш мумкин эмас. Бундай ҳолатда шахс ҳаракатлари тегишли белгилар мавжуд бўлганда бошқа моддалар бўйича квалификация қилиниши шарт.
16. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланишнинг квалификация қилиш белгилари бундай жиноятни:
188-модда 2-қисми билан
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилиши ҳисобланади.
ЖК 188-моддасининг 3-қисми қуйидаги квалификация қилиш белгиларини:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилишини назарда тутади.
ЖК 188 моддасининг 2 ёки 3-қисми бўйича тегишли белгилар мавжуд бўлганда айбдор ҳаракатларини квалификация қилиш учун маъмурий преюдиция талаб қилинмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish