I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet199/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

201-модда. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Хўжалик фаолиятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ушбу нормани ишлаб чиқишда қонун чиқарувчи экологик жиҳатдан хавфли бўлган кимёвий ва биологик воситалар, модда, препаратларни сақлаш, ташиш ва фойдаланиш каби жараёнларда экологик талабларнинг бузилишидан келиб чиқадиган оммавий хавфни инобатга олган.


Кимёвий моддалар, препаратлар, ҳимоя воситалари (агар улар ўта зарарли бўлса) атроф муҳит учун хавфлидир, шунинг учун улардан фойдаланишда уларни сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.
2. Жиноят объекти инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни, фаровон табиий муҳитни таъминлашни ўз ичига олувчи экологик хавфсизлик муҳофазаси манфаатлари ҳисобланади.
3. Кимёвий ва биологик моддалар, минерал ўғитлар ва препаратлар жиноят предмети бўлиши мумкин.
Кимёвий моддаларга (шу жумладан ўсимликларнинг кимёвий ҳимоя воситалар, кимёвий препаратларга) атроф муҳит, инсон ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, инсонларнинг турли фаолият соҳаларида ишлатиладиган ҳамда зарарли ва заҳарли хусусиятларга эга бўлган моддалар киради.
Минерал ўғитлар, ўсимликларнинг ўсиш биостимуляторлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ёки ёрдамчи, ўсимликларни нотижорат мақсадларда етиштиришда қўлланадиган махсус моддалардан ташкил топади. Улар хавфли кимёвий ва биологик моддалар қаторига киради.Ушбу моддада кўрсатиб ўтилмаган ва минерал ўғит, ўсимликларнинг ўсиш биостимуляторлари ҳисобланмайдиган моддалардан фойдаланиш (уларни сақлаш ва ташиш) хўжалик ва бошқа мақсадлардан келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар уларни қўлланишни истисно қилмайди.
4. Объектив томондан жиноят ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни:
* ишлаб чиқариш;
* сақлаш;
* ташиш;
* улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишида ифодаланади.
Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, қонуннинг ҳар бир алоҳида бузилган ҳолларида зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлишнинг қайси қоидаси бузилганлигини аниқлаш зарур бўлади.
5. Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш қоидаларини бузишга оид ҳаракатлар ушбу қоидаларнинг бузилиши, технология жараёни ёки технология жараёнлари мажмуи хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик, ё ишлаб чиқариш тусидаги бошқа ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш қоидаларининг бузилиши технология жараёнининг номақбул тарзда ташкил этилиши, яъни ваколатли шахс(лар) томонидан уни бошлаш, технология танлаш, кимёвий моддалар ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлайдиган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга оид ноқонуний, бевақт ҳамда бошқа ноўрин кўрсатмалар берилиши, шунингдек, бевосита технология амалиётлари тизимини амалга оширишнинг бузилиши ҳамда уни назорат қилиш бажарилмаслигидан иборат бўлиши мумкин.
6. Кимёвий моддалар билан ишлаш (сақлаш, ташиш ва ҳоказо) қоидаларининг бузилишига оид ҳаракатлар уларни белгиланган стандарт ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ талаб даражасида сақлаш, силжитиш ва ташишни таъминлаш талабларига риоя қилмаслик, шунингдек, кимёвий моддаларни бошқа мақсадда ёки уларни қўллаш шартларига риоя қилмаган ҳолда фойдаланиш кабилардан иборат бўлади.
7. Сақлаш деганда, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини, минерал ўғитларни, ўсиш биостимуляторлари ёки бошқа кимёвий дориларни муайян жойда асраш тушунилади.
Кўрсатилган дориларни сақлаш учун мўлжалланмаган жойларда, очиқ жойда, тўкилган ҳолда сақлаш юқорида айтилган қоидаларни бузиш ҳисобланади.
Ташиш деганда, кўрсатилган дориларни ҳар қандай усулда бир жойдан иккинчи жойга олиб юриш назарда тутилади. Ташиш қоидаларини бузиш, масалан, кўрсатилган дориларни махсус мослаштирилмаган транспортда, махсус таралар мавжуд бўлмаган транспортда ташишда ва ҳоказоларда ифодаланади.
8. Фойдаланиш деганда, препаратларнинг мақсадга мувофиқ қўлланилиши тушунилади.
Фойдаланиш қоидаларини бузиш, масалан, дориларни тупроққа солишда одамлар соғлиғи, хавфсизлигини таъминламаслик; ишлов берилаётган ерда одамлар бўлгани ҳолда дориларни сочиш ва ҳоказо ҳаракатларда намоён бўлиши мумкин.
9. Шарҳланаётган модда 1-қисми диспозициясига мувофиқ, экологик нормаларни бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонларнинг оммавий ўлиши, паррандалар ёки балиқларнинг оммавий қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оммавий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган тақдирда, мазкур жиноятнинг таркиби юзага келади.
10. Одамларнинг оммавий касалланиши кўп сонли аҳолида заҳарланиш, сурункали хасталикнинг пайдо бўлиши, танадаги бирор аъзонинг ишдан чиқиши (кўриш қувватининг, ички секреция безлари фаоллигининг пасайиши ва ҳоказолар)да ифодаланади.
11. Чорва, парранда ёки балиқларнинг оммавий қирилиб кетиши (ЖК 200-моддаси шарҳига қаранг).
12. Бошқа оғир оқибатлар деганда, қайд этилган моддаларни атмосферага, сувга, ерга ташлаш, экинзорлар ва ҳосилнинг нобуд бўлиши, узоқ муддат давомида экиладиган майдонлар, ичимлик сувининг зарарланиши ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
13. ЖК 201-моддаси 1-қисмининг диспозициясида санаб ўтилган оқибатлардан лоақал биттаси рўй берган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
14. Зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини бузиш оқибатида ақалли бир одам ҳалок бўлса ҳам, қилмиш ЖК 201-моддасининг 2-қисми билан квалификация қилинади.
15. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг эгри қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида содир этилади. Шахс, зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини бузиб, ижтимоий хавфли қилмиш содир этаётганлигини англайди, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун ёки атроф муҳит учун хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра олади ёхуд уларнинг юзага келишига онгли равишда йўл қўяди ёки уларга бефарқ муносабатда бўлади. Бунда келиб чиққан оқибатларга нисбатан айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли ўзига ўзи ишониш ёки бепарволикда ифодаланади.
16. Жиноят субъекти ҳар қандай ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс, шу жумладан зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш учун масъул мансабдор шахслар (корхона, лаборатория, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича раҳбарлар ва ҳоказолар) бўлиши мумкин.
17. Зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 201-моддаси ва ЖК 207-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
18. ЖК 201-моддасининг 2-қисми одам ўлиши тарзидаги оғир оқибатни назарда тутади, шу сабабли оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Субъектив томондан мазкур жиноят мураккаб айбли жиноятлиги билан тавсифланади - хўжалик фаолиятида ёки бошқа фаолиятда кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳаракатга нисбатан эгри қасддан ва одам ўлиши кўринишидаги келиб чиққан оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish