Мавзу: Химояланган жойларда сабзавот экинларини етиштириш технологияси.
Ишдан мақсад: Бо пичои, куртак пайванд, қаламча пайванд пичои, тоқ қайчилари, қайроқтошлар, болаш учун синтетик плёнкалар, ёд ва бинт.
Киришга изох: Сабзавот экинларини кўчат услуби билан етиштиришда фойдаланиладиган иншоот майдонини иқтисод қилишга эришилади, чунки кўчат даврида озиқланиш майдони, катта ёшдаги фазаларга қараганда бир неча марта кичик. Бу майдондан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот чиқишини кўпайтиришга, иншоотларни иситиш ва фойдаланишда харажатларни камайтиришга, кеч ишга тушадиган иншоотларда эртароқ маҳсулот олишга имкониятлар яратади. Ҳимояланган ерларда сабзавот экинларини асосий жойига уру билан экиб маҳсулот олиш учун етиштириш катта озиқланиш майдонини эгалламайдиган ўсимликлар учун қўлланилади, уларни етиштиришда кўчат услубини авзаллиги сезилмайди. Бундай ўсимликларга кўкат экинларидан: шовул, петрушка кўкат учун, укроп, редиска, салат, исмалоқ, пекин карами киради. Уларда қўшимча илдиз тизимини ривожланишига талаб йўқ. Ўрта Осиёда бодринг ҳам кузги – қишки айланиш даврида асосий жойга уру билан экиб етиштирилади. Уру билан экиладиган кўкатлар ҳам мустақил экин ҳам зичлаштириб экиладиган экин сифатида етиштирилади. Уру билан асосий жойга экиб етиштиришда ҳимояланган ер майдонларидан яна ҳам унумли фойдаланиш учун уруларни униб чиқишини тезлаштирувчи турли усуллар қўлланилади.
Иш бажариш тартиби: экиладиган материалларни кузда тупроқ билан кўмиб, паст ижобий ҳароратда (3-6°С) ва юқори ҳавонинг нисбий намлигида (85-90%) 50-60 кун давомида маҳсулотни етилтириб олиш учун ўситирилади. Юқори ҳароратда ва ҳавонинг паст нисбий намлигида, озиқ моддаларни маҳсулот берадиган қисмига ўтиши тўхтайди. Бу услуб гул, брюссел карамларини, порей пиёзини, ромен – салатини етиштиришга имконият беради. Ўзбекистонда асосан гулкарам парникларни чуқурида ёки иситилмайдиган иссиқхоналарда етилтириб олинади. етилтириб олиш учун кеч ёзги муддатда экиб етиштирилган ўсишдан орқада қолаётган ва совуқ тушгунгача меъёрдаги катталикда (6-8 см диаметргача) бошчаларни шакллантиришга улгурмаган ўсимликлар олинади. Октябр охири – ноябр бошларида ўсимликлар илдиз ва барглари билан йииштириб олинади. Шундан сўнг уларни олдиндан тозаланган ва бу вақтда бўш ётган парникларга жойлаштирилади. Парникни тубида чуқурлиги 8-10 см ли жўяклар олинади. Уларга ўсимликларни илдиз тизимлари тик холатда бир ром остига 80-90 донагача жойлаштирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |