I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet201/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

203-модда. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш
Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикасида сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шарт-шароитларини мувофиқлаштирадиган расмий ҳужжатларнинг яхлит тизими вужудга келди. Булар: 1993 йил 6 майидаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун; Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб” ҳамда вазифаси сув муносабатларини мувофиқлаштириш, аҳоли эҳтиёжлари учун сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, сувларни ифлосланиш, ахлат тушиши ва қуриб қолишдан асраш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бунинг оқибатларини йўқотиш, сув объектлари ҳолатини яхшилаш, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг сув муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган бошқа меъёрий ҳужжатлардир.


Давлатнинг ягона сув фонди дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари, каналлар ва ҳовуз сувлари, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олади.
Шарҳланаётган модда вазифаси - сув иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш, корхоналар ва фуқароларнинг сув ресурсларидан фойдаланишлари соҳасида ҳуқуқ-тартиботни жиноят-ҳуқуқий воситалар билан мустаҳкамлаш, сув сифатини сақлаб қолиш, ер ости сувлари жойлашган қатламлар майдонини ифлосланиш ҳамда ноқонуний ишлатилишидан жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, шунингдек, оғир оқибатларнинг олдини олишдан иборат.
Сувдан фойдаланиш тартибига бўлган юқори талаблар ва уларни жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш инсон ҳаётий фаолиятида сувнинг умумий ва муҳим аҳамияти билан боғлиқ бўлиб, унинг ёмонлашуви атроф муҳитнинг бошқа томонларига, жумладан, ҳайвонот олами, ўрмонлар, тупроқ қатлами, ер остига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги, шунингдек, хавфли тажовузлар оқибатининг олдини олиш ёки уларни йўқотиш имкони йўқлиги ё мураккаблиги, қайта тиклаш ишлари қийматининг юқорилигидан келиб чиқади.
2. Мазкур жиноят объекти сув объектларини муҳофаза қилишни тегишлича таъминлаш, нормал экологик муҳит, сув ресурслари ва бошқа ичимлик суви манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича нормал фаолиятни таъминлаш, шунингдек, сув ва сув омборларидан атроф табиий муҳитнинг табиий ва ажралмас қисми сифатида самарали ва тартибли фойдаланиш бўйича муносабатлар ҳисобланади.
3. Ер усти ёки ер ости сувлари ва сув ҳавзалари, шунингдек, ичимлик суви манбалари жиноят предмети ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат сув фонди дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари, канал ва ҳовузларнинг сувлари, ер ости суви ва музликларни ўз ичига олади.
4. Ер усти сувларига доимо ёки вақтинча қуруқлик устида унинг рельефи шаклини олиб жойлашган сув сифатида ер усти сув объектларида бўлган, чегара, ҳажм ва сув режими белгиларига эга бўлган сувлар, яъни ер усти сув йўллари, сув омборлари, ер усти ҳавзалари (дарёлар, ирмоқлар, каналлар, кўллар, ботқоқликлар, ҳовузлар), улар қоплаган ва уларга қўшни ерлар (сув объекти туби ва қирғоқлари), музликлар ва қорлар киради.
5. Ер ости сувларига тоғ жинсларида гидравлик боғлиқ равишда жойлашиб, сув режими чегаралари, ҳажми ва белгиларига эга бўлган ер ости сув объектларида жойлашган сувлар, шу жумладан минерал сувлар ҳам, яъни сув жойлашган қатламлар, ер ости сувлари ҳавзалари, ер ости сувлари тўпланган ва улар табиий чиқадиган жойлар киради.
6. Ичимлик сув манбаи - бу белгиланган тозалик талабларига мувофиқ сувга эга бўлган ва ичимлик сув таъминоти тизимида унга турлича ишлов бериш технологияси билан ичимлик сув олиш учун ишлатиладиган ёки ишлатилиши мумкин бўлган сув объекти ё унинг бир қисми.
7. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига қуйидагиларни олади:
* сувлар ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шарт-шароитларини бузадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
* жиноий оқибатлар;
* улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
8. Сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шароитлари “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниб, сув объектларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежаб сарфлаш, сув сифатини тиклаш ва яхшилаш, сув сарфининг белгиланган лимитларига риоя қилиш, таркибида ифлослантирувчи моддалар бўлган оқава сувларнинг сув объектларига ташланишини тўхтатиш чораларини кўриш, сувдан бошқа фойдаланувчиларга берилган ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик, шунингдек, хўжалик ва табиат объектларига (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот олами, фойдали қазилмалар ва ҳоказоларга) зарар етказмасликдан иборат. Сув ресурсларидан фойдаланиш шарт-шароитларига, шу жумладан сувни асрайдиган ва бошқа сув хўжалик иншоотлари ва техник мосламаларни соз ҳолда сақлаш, уларнинг фойдаланиш жиҳатларини яхшилаш, шу билан бирга сув ресурсларидан фойдаланганлик тўловларини ўз вақтида тўлаш ҳам киради.
9. Мазкур жиноят таркиби - моддий таркибли бўлиб, оғир оқибатларнинг келиб чиқишини кўзда тутади.
Экология соҳасидаги оғир оқибатлар тушунчаси кўриб чиқилган аввалги моддалар, ўзаро ўхшашдир.
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан сув объектларига тўкилиши таъқиқланган ё тўкилишига алоҳида чеклашлар (миқдори, сифат таркиби, вақти кабиларга) ўрнатилган ва ер усти ҳамда ер ости сувларининг сифатини бузиб, ёки сув объектларининг туби ва қирғоқлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли моддалар тўкиш ёхуд бошқа усул билан ташлашдан иборат бўлган ҳаракатларга сув объектларини ифлослантириш дейилади.
11. Сувни ифлослантириш деб, сув объектларига уларнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган ва улардан фойдаланишни оғирлаштирадиган буюмлар ёки эримаган моддалар тўкилиши ва ташланиши билан боғлиқ ҳаракатларга айтилади.
12. Сув тугаши деб, сув захираларининг барқарор камайиб бориши ҳамда ер усти ва ер ости сувлари сифатининг саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун сув ишлатиш лимитини ошириш орқали улардан нормал фойдаланишга ҳалал берадиган ёмонлашуви, сув захирасини сақлашга қаратилган гидротехника тадбирларини бажармаслик каби табиий йўл билан тиклаб бўлмайдиган ҳамда улар сифати ёмонлашуви, ўзини ўзи тозалаш имконияти йўқолиб боришидан иборат ҳаракатларга айтилади.
13. Сувлар табиий хоссаларининг ўзгача ўзгариши деб, сувнинг биологик ранг-баранглиги, уларнинг физик хоссалари (шу жумладан электромагнит, шифобахш, радиациявий хусусиятлари)нинг бевосита сув объектларида ёки улар яқинида портлатиш, қуриш ва бошқа ишларни амалга ошириш туфайли салбий ўзгаришидан иборат ҳаракатларга айтилади.
Сув ҳавзасининг ахлатга тўлиб қолиши, сувдан ичиш учун фойдаланиб бўлмай қолиш, аҳолини сув билан таъминлашда узилишлар рўй бериши оғир оқибатлар жумласига киритилади.
14. Жиноят сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари бузилиши натижасида оғир оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
15. Субъектив томондан жиноят айбнинг эгри қасд шаклида намоён бўлганда, шахс сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланишга оид тегишли қодаларни бузаётганлигини англайди, оғир оқибатлар келиб чиқишини олдиндан кўра олади ва уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди, ёхуд эҳтиётсизлик шаклида намоён бўлганда, шахс оғир оқибатларнинг келиб чиқишини олдиндан кўра олади ва онгли равишда эҳтиёт чораларини кўрмасдан, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ҳеч бир асоссиз ишонади, ёки бундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлган ҳолатда, уларни олдиндан кўра олмайди.
16. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Ушбу жиноят учун мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) билан квалификация қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish