I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш



Download 6,47 Mb.
bet204/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган жиноят объекти давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳисобланади.


Давлат ҳокимияти органларининг нормал фаолиятини бузиш орқали айбдор шахс давлат ҳокимиятига тажовуз қилган ҳисобланади.
2. Жиноят объектив томондан қуйидаги уч муқаррар белгидан иборат:
* шахснинг ўз мансаб ваколатидан фойдаланиши кўринишидаги қилмиш;
* фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зарар етказиш шаклидаги жиноий оқибатлар;
* қилмиш ҳамда келиб чиққан жиноий оқибатлар ўртасида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
Мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан фойдаланиши икки шаклда:
* ҳокимият ваколатини;
* мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш шаклларида намоён бўлади.
Ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш деганда, мансабдор шахснинг ўз мансаб мавқеидан фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларига қарши қасддан фойдаланишини тушуниш лозим.
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деганда, мансабдор шахснинг мансаб мавқеидан келиб чиққан ва бу шахс эгаллаган лавозими ваколатига берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш билан боғлиқ, бироқ ўз мазмуни бўйича тегишли органнинг фаолият олиб боришидан кўзланган мақсад ва вазифаларга зид келувчи ҳаракатларини тушуниш лозим.
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш: давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари мавқеига путур етказиш; ўзганинг мулкини талон-торож қилишни яшириш; турли молиявий талон-торожларни амалга ошириш; давлат, жамоат ёки бошқа ўзга мулк ҳисобидан, уни тортиб олмасдан ғаразли фойда олиш; алоҳида фуқароларга тегишли мулк ҳисобига ғайриқонуний бойиш ва бошқалардан иборат.
4. Мансабдор шахс ваколати муайян мансабни ёки вақтинчалик ёхуд махсус ваколат билан ушбу мансаб бўйича вазифани бажарувчи шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинган тегишли қонунлар, низом ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган унинг компетенцияси билан белгиланади.
Мансабдор шахс томонидан ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилишга лавозимни эгаллаб турган вақт давомида ваколатларни суиистеъмол қилиш киритилади. Мансабдор шахс ўзига керакли бўлган қарорга эришиш мақсадида ўз хизмат ваколатларидан эмас, балки хизмат ёки шахсий алоқалари, эгаллаб турган лавозимнинг обрўсидан фойдаланса, жиноят таркиби бўлмайди.
5. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш шакллари (мансабдор шахсларнинг фаолияти соҳаси) турлича бўлиши мумкин. Улар ҳаракат ва ҳаракатсизлик орқали (мансабдор шахснинг хизмат юзасидан мажбуриятларини қасддан бажармаслиги) амалга оширилиши мумкин. Бу бўйсунувчиларнинг меҳнатидан шахсий манфаатлар йўлида ғайриқонуний фойдаланиш (масалан, ишчиларнинг шахсий дала ҳовлилар қурилишида, уйларни таъмир қилишда); қўл остидаги ходимларнинг меҳнатини ўзлаштириб олиш; турар жой тақсимотида суиистеъмол қилиш; корхоналарни хусусийлаштириш жараёнида мансаб мавқеидан фойдаланиб, хусусий мулк сифатида сотиб олиш мақсадида ёки амалдор томонидан акцияларнинг анча қисмини эгаллаб олинишида мансабдор шахс ўзининг, унга яқин кишининг ёки бошқа хусусий шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб мансаб ваколатидан фойдаланиши; умумдавлат эҳтиёжларига мўлжалланган молия ва кредитни ғаразли ёки бошқа паст ниятда тижорат ташкилотларига ғайриқонуний бериб юбориш; бюджет маблағларини беҳуда сарфлаш, шу жумладан бу маблағларнинг тижорат банкларида айлантирилиши; кредит, ссуда, қимматбаҳо қоғозларни, кўчмас ва бошқа мулкни олишда ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилмаган имтиёзлардан фойдаланиш; шахсий ёки гуруҳ мақсадларида хизмат фаолияти учун тақдим этилган хоналар, транспорт ва алоқа, электрон-ҳисоблаш техникаси, пул маблағлари ва бошқа мулкдан фойдаланиш; кўра-била туриб жиноятларга йўл қўйиб бериш ҳамда уларни яшириш ва бошқалар.
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, башарти, шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса (ЖК 38-моддаси), шунингдек, шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса (ЖК 40-моддаси), жиноят деб топилмайди.
6. Шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилишнинг зарурий белгиси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказиш ҳисобланади.
7. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига етказилган зарар миқдорини эътироф этиш тўғрисидаги масала муайян иш ҳолатлари бўйича тергов органлари ва суд томонидан ҳал қилинади.
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказиш моддий зарар тарзида ҳам, бой берилган фойда тарзида ҳам, шунингдек, турли хил манфаатларга бошқача зарар етказишда, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда ва ҳоказода ифодаланиши мумкин”.
Жиддий зиён - баҳоланадиган тушунчадир, шу боис уни расмийлаштирилган миқдорий кўрсаткичларда ифодалаш мушкул ва у фақат моддий зиёндан иборат деб қаралмаслиги лозим. Айни пайтда аксарият ҳолларда мансабни суиистеъмол қилишнинг оқибати мулкий зиён етказиш бўлиб, уни аниқлашда моддий зиённинг ҳажми, моддий объектларнинг қиймати, мулкий фойда олишнинг имкони, шунга ўхшаш бошқа кўпгина омилларни инобатга олиш зарур, чунки уларнинг йиғиндиси фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига етказилган зарарнинг жиддийлигидан гувоҳлик беради. Зарарнинг жиддийлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш ҳамда давлат ҳокимияти тегишли идораларининг нуфузи ва ишончининг пасайиш даражаси билан аниқланиши мумкин. Етказилган зарарнинг жиддийлиги давлат ташкилотлари, муассасалари, корхоналари, жамоат бирлашмалари ва ҳоказолар фаолиятидаги бошбошдоқликда ҳам намоён бўлиши мумкин. Мансабдор шахс томонидан инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишини ҳам жиддий зиён деб ҳисоблаш зарур.
Жисмоний зиён, агар у саломатликка зарар етказишда ифодаланса, шахс ҳуқуқларининг жиддий бузилиши деб топилади.
Якка тадбиркор ёхуд ташкилотнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашув, тадбиркорлик эркинлигининг ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият тури билан шуғулланишнинг чекланиши, агар улар рақобатининг чекланиши, монополистик фаолиятга эрк бериш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қонун билан муҳофаза қилинаётган давлат ва жамоат манфаатларининг бузилиши давлат органлари ишида жиддий хатоликларга, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда намоён бўлиши мумкин.
Етказилган зиён жиддий бўлмаса, мансабдор шахснинг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиисътемол қилганлик учун жиноий жавобгарлиги истисно қилиниб, унга нисбатан интизомий ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ўрнатилган бошқа жавобгарлик белгиланади. Келиб чиққан оқибатнинг жиддий ёки жиддий эмас деб баҳоланиши мансаб жиноятларини (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қарашни) фарқлашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
8. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш - моддий таркибли жиноят бўлганлиги учун, яъни шарҳланаётган моддага кўра мансабдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши зарур бўлганлиги учун улар ўртасидаги сабабий боғланиш муҳим аҳамият касб этади ва объектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва кўп миқдорда зарар ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилиши ўртасидаги сабабий боғланиш аниқлангандан кейингина бу оқибатларни мансабдор шахс зиммасига юклаш мумкин.
9. Жиноят кўп миқдорда зарар ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
10. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг субъектив томони қасддан содир этилиши билан тавсифланади. Айбдор мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилаётганлигини, қилмишининг ижтимоий хавфлилигини ва бунинг натижасида шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини англайди ҳамда уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди.
11. Жиноят мотивлари турлича бўлиши мумкин. Бироқ кўпинча бу ғаразли манфаатдорлик, шуҳратпарастлик, ўч олиш, ҳасад, оилапарварлик ишнинг ҳақиқий ҳолатини бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Ғаразли манфаатдорлик жиноят субъектининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш воситасида қандайдир фойдага эришишга интилишида намоён бўлади.
Бошқа турдаги яна бир шахсий манфаатдорлик мотиви субъектнинг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишида ўз ҳаракатларидан номулкий фойда олишга интилиши бўлиши мумкин: раҳбарга ўзини яхши кўрсатиш, шуҳратпарастлик, ҳасад ва ҳоказолар.
Жиноят мотивлари қилмишнинг ҳуқуқий баҳоланишига ва жиноий жавобгарликка ўз таъсирини кўрсатмайди.
12. ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми бўйича ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти субъекти умумий белгиларга эга бўлган субъектлардан ташқари қатор махсус белгиларга эга махсус субъект (мансабдор шахс)лар бўлиши мумкин.
(Мансабдор шахс тушунчаси Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида берилган).
Қонунга мувофиқ, мансабдор шахс - бу масъул мансабдор шахс белгиларига эга бўлмаган ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик ваколатларига эга шахс.
Қуйидагилар мансабдор шахс деб эътироф этилади:
* давлат ташкилотлари, муассасалари ёки корхоналарида ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турувчи, лекин юридик жиҳатдан аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган шахслар (масалан, бухгалтер, бошқарма ходими);
* мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги корхона, муассаса ёки ташкилотларида - ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарувчи ва қонун билан белгиланган тартибда давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатларига эга бўлмаган тақдирда, юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахслар (масалан, раҳбар, бош бухгалтер).
Давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари деб, давлат вазифаларини амалга ошириш мақсадида амалга ошириладиган ва давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланадиган ваколатларни тушуниш лозим.
13. Ташкилий-фармойишли вазифалар (мажбуриятлар) бошқа кишиларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, одамларни, иш майдонини бошқаришдан иборат.
Уларга қуйидагилар киради: муассасаларнинг ишини умуман ва алоҳида қисмларида ташкил қилиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ишга қабул қилиш ва ишдан озод этиш, ишни ташкил қилиш ва режалаштириш, ижрони назорат қилиш ва текшириш, интизомий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳоказолар. Муассасанинг ўз хизмат бўйсунувида бошқа ходимлар бўлган, уларнинг фаолиятини бошқараётган, ишини йўналтираётган ва уюштираётган ҳар бир ходими ташкилий-фармойишли мажбуриятлари бўлганлиги сабабли мансабдор шахс ҳисобланади. Бундай вазифаларни, хусусан, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, хусусий таълим муассасаларининг мудирлари (ректорлар, проректорлар), тугатиш комиссиялари аъзолари ва ҳоказолар амалга оширадилар.
Мансабдор шахсларнинг маъмурий-хўжалик вазифалари корхона, муассаса ва ташкилотларни, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқаришидан ташкил топади. Санаб ўтилган тузилмаларнинг тасарруфида моддий қийматлар мавжуд, уларни сарф қилишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, юклаб жўнатишни ташкил қилиш, моддий қийматларни олиш ва бериш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда пул маблағларини бериш, бажарилган ишни ҳисобга олиш ва меҳнат учун мукофот белгилаш бўлган барча ходимлар, эгаллаб турган лавозимларидан қатъи назар, ўзларининг маъмурий-хўжалик вазифалари белгиларига кўра, мансабдор шахс ҳисобланадилар. У ёки бу ҳажмдаги ваколатларга режа-хўжалик, таъминот, молиявий бўлимлар ва хизматлар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, моддий қийматлар омборхоналари мудирлари, бухгалтерлар, кассирлар ва давлат органлари ёки муассасаларида бошқа вазифаларни бажарувчилари эга бўлишлари мумкин. Кўпгина мансабдор шахслар бир вақтнинг ўзида ҳам ташкилий-фармойишли, ҳам маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарадилар.
Ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш лаёқатига эга ҳаракатларни юридик аҳамиятли деб эътироф этиш мумкин (масалан, шартнома, тилхат, ишончнома ва ҳоказолар). Ушбу белгига кўра, мансабдор шахсларга корхона, муассаса ёки ташкилот номидан у ёки бу ҳуқуқни берувчи ёки мажбуриятлардан озод этувчи ёхуд муайян ҳуқуқий фактни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар бериши мумкин бўлган шахсларни киритиш мумкин.
Субъектни мазкур модда бўйича жавобгарликка тортишда мансабдор шахс деб топиш учун шахсда кўрсатилган вазифалардан бири бўлишининг ўзи кифоя. Бунда шахс тайинланишига ёки сайловга кўра тегишли ваколатларга эгалиги ёки эга эмаслиги, уларни ҳақ эвазига ёки текинга, доимий равишда, вақтинча ёки махсус ваколатга кўра амалга ошираётгани аҳамият касб этмайди.
Мансаб вазифалари вақтинча бажарилган ҳолларда ёки уларнинг махсус ваколатга кўра бажарилишида шахс кўрсатилган мажбуриятлар ёки ваколатлар унга ўрнатилган тартибда ва фақат юклатилган вақтинча ҳолларда ёки ўзига юклатилган мансаб вазифаларини бажариши муносабати билан шарҳланаётган жиноятнинг субъекти деб эътироф этилади.
Субъектлар томонидан бир марталик топшириқлар (масалан, текширувда иштирок этиш, у ёки бу комиссия ишида иштирок этиш ва ҳоказолар) бажарилиши ҳолатлари ҳам, уларнинг шарҳланаётган жиноят бўйича мансабдор шахс сифатида жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.
14. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишни мансаб вазифасига кўра ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишдан фарқлаш зарур (ЖК 167-моддаси шарҳига қаранг).
Агар мансабдор шахс томонидан йўл қўйилган ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун жавобгарлик махсус жиноят-ҳуқуқий нормада назарда тутилган бўлса, қилмишни мазкур норма билан баҳолаш лозим ва мансабни суиистеъмол қилишнинг умумий таркиби мажмуи бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Қилмишни фақат жиноятларнинг реал жами мавжуд бўлгандагина жиноятлар мажмуи тариқасида мансабни суиистеъмол қилишнинг махсус турларини назарда тутадиган ЖК 205-моддаси бўйича квалификация қилиш мумкин (бу ҳақда батафсилроқ ЖК 33-моддаси шарҳига қаранг).
15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳолатларда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, жиноят таркибини вужудга келтиради.
16. Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш натижасида етказилган жуда кўп миқдордаги зарар деганда, энг кам иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ миқдордаги зарарни тушуниш лозим (ЖК Махсус қисми VIII бўлимига қаранг).
17. Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ЖК 205-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади. Субъектив томоннинг умумий белгиларига кўра мазкур ҳолатда айбнинг қасд шакли интеллектуал элементи мансабдор шахснинг уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жиноятни онгли равишда содир этиши билан тавсифланади.
18. Уюшган гуруҳ - жиноятдаги иштирокчиликнинг энг хавфли шаклларидан биридир. Уюшган гуруҳнинг умумий тушунчаси, жиноят туридан қатъи назар, ЖК 29-моддасида очиб берилган. Бунда қонунда белгиланишича, уюшган гуруҳ томонидан жиноят содир этилиши Жиноят кодексида кўзда тутилган асосларга кўра оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради (ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг).
Уюшган гуруҳларга нисбатан бир неча шахслар бирлашишининг қатъийлиги белгиси конституциявий ва белгиловчи хусусият сифатида кўпроқ гуруҳ жиноий фаолиятининг нисбатан давомийлигида, унинг жиноий ихтисослашувида, шунга ўхшаш гуруҳларнинг фаолият доирасини бўлиб олишда, ҳар бир иштирокчининг роллари ва вазифаларини аниқ тақсимлашда, лидер (ташкилотчи, бошлиқ) мавжуд бўлишида, жиноий фаолиятни муайян муддатга режалаштиришда ифода этилади.
Уюшган гуруҳ манфаатлари - уюшган гуруҳни у ёки бу ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишга ундайдиган ёхуд уларни мувафаққиятли содир этишга шароит яратувчи ҳолатлар. Бундай манфаатларга, чунончи, у ёки бу ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш, уюшган гуруҳни фош қилувчи ахборотни йўқ қилиш, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жиноят содир этиш, хусусан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноий мақсадини амалга оширишда ёрдам бериш ва ҳоказолар киради.
Қилмишни уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахс жиноятни уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этаётганига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
19. ЖКнинг Махсус қисми VIII бўлимида масъул мансабдор шахсларнинг тўрт тоифаси белгиланган:
* ҳокимият вакиллари;
* давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;
* мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари;
* иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар.
20. Ҳокимиятнинг ҳар қандай вакили - мансабдор шахс ҳисобланади, бироқ ҳар қандай мансабдор шахс ҳам ҳокимият вакили бўла олмайди.
Ҳокимият вакиллари таркибига қонун чиқариш, ижро этиш, суд ҳокимиятини амалга оширадиган шахсларни, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда уларга хизмат юзасидан боғлиқ (тобе) бўлмаган шахсларга нисбатан бошқариш ваколатларига эга бўлган ёки фуқаролар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат, назорат ёки кузатув идоралари ходимларини киритиш керак. Ҳокимият вакилининг фаолияти унга хизмат юзасидан боғлиқ (тобе) бўлмаган шахслар билан ўзаро муносабатлар асосига қурилади. Аксарият ҳокимият вакиллари хизмат бўйича умуман қўл остидаги ходимларга эга эмаслар, бироқ фуқароларнинг кенг, ноаниқ доирасига нисбатан ҳокимият ваколатларига эгадир (масалан, терговчи, солиқ нозири, милициянинг оддий ходими ва ҳоказолар).
Барча даражадаги ҳокимият органларининг идоралар, қўмита ва комиссиялар таркибида мунтазам ишлаётган депутатларини ҳам, сессия даврида иштирок этадиганларини ҳам, ҳокимият раҳбарларини; қарор қабул қилиш, кўрсатма бериш ҳамда суд ёки маъмурий таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини (судъялар, прокурорлар ва уларнинг ёрдамчилари, терговчилар, милиция ходимлари, суд ижрочилари ва ҳоказоларни) ҳам ҳокимият вакиллари таркибига киритиш керак.
Давлатнинг турли назорат идоралари ва инспекцияларининг, шу жумладан давлат солиқ хизмати, давлат божхона хизмати, санитария-эпидемиология назорати хизмати, давлат ўрмон муҳофазаси каби хизматларнинг тезкор ходимлари ҳокимият вакилларининг муайян гуруҳини ташкил этади.
У ёки бу ҳокимият идорасида ишлагани ҳолда, ҳокимият ваколатига эга бўлмаган шахслар ҳокимият вакили сифатида эътироф этилмайди. Масалан, канцелярия, хўжалик ва бошқа бўлимлар, бухгалтерия ходимлари, котибалар, референтлар, маслаҳатчилар, жамоатчилик асосидаги ходимлар ва ҳоказолар. Ушбу шахслардан баъзилари ҳокимият вакили сифатида эмас, балки бошқа асосларга кўра масъул мансабдор шахс ҳисобланадилар.
Озодликдан маҳрум этиш ва ҳибсга олиш кўринишидаги жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторларининг назоратчилари ўз хизмат вазифаларини ижро этаётганларида маъмурият вакиллари ҳисобланадилар ва шунинг учун уларни ҳам ҳокимият вакиллари таркибига киритиш керак. Бундан келиб чиқиб, улар томонидан қабул қилинган хизмат тартибига қарши жиноят содир этилишини мансабни суиистеъмол қилиш ёки ҳокимият ваколатлари доирасидан четга чиқиш деб қараш зарур.
21. Шахсни масъул мансабдор шахс деб топиш учун унинг давлат корхонасида, муассасасида ёки ташкилотида ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимга эгалиги ва унинг ҳуқуқий аҳамиятга молик ҳаракатларни содир этишга ваколати муҳимдир. Айни пайтда шахснинг қайд этилган вазифаларни сайланиб ёки тайинланиб, тўловли ёки тўловсиз, доимий ёки вақтинча бажараётганлиги аҳамият касб этмайди.
Шахснинг масъул мавқеи унинг хизмати хусусияти билан белгиланади - у давлат хизматчиси ҳисобланади ва хизмати юзасидан юридик аҳамиятли ҳаракатлар содир этиш ҳуқуқига эга бўлади.
(Ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари, юридик аҳамиятли ҳаракатлар тушунчаси тўғрисида мазкур модданинг 13-банди шарҳига қаранг.)
22. Масъул мавқега эга мансабдор шахсларга давлат тизимига кирмайдиган, лекин белгиланган тартибда давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатларига эга корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг раҳбарлари киради.
(Давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари тушунчаси тўғрисида мазкур модданинг 12-банди шарҳига қаранг.)
23. Масъул мавқега эга мансабдор шахсларнинг ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятлари билан боғлиқ мансабларни эгаллайдиган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколатли мансабдорларни қонун тўртинчи гуруҳ масъул мансабдор шахсларга тегишли деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Фуқаролар йиғини мазкур идоранинг раиси (оқсоқоли)ни сайлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар йиғинлари оралиқ давридаги жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раислари ва йиғиннинг масъул котибидан иборат таркибда фуқаролар йиғинининг кенгаши тузилади. Шундай қилиб, йиғиннинг раиси (оқосоқол)ни ва котибини масъул мансабдор шахс деб топиш мумкин.
24. Шарҳланаётган моддада кўзда тутилган жиноятни квалификация қилишда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айрим мансаб жиноятларига нисбатан умумий норма ҳисобланади, масалан, мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-моддаси); пора олиш (ЖК 210-моддаси). Бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари махсус нормага кўра квалификация қилинади.
“Якка тартибда иш олиб борувчи тадбиркор ёки ташкилотнинг раҳбари томонидан банкка ёки бошқа кредит ташкилотига тадбиркорнинг ёки ташкилотнинг хўжалик аҳволи ёки молиявий ҳолати тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни тақдим қилиш йўли билан кредит ёхуд кредит олиш учун имтиёзларнинг олинишини, кредит маблағларини ўзлаштириш ёки текинга олиш мақсади бўлмаган тақдирда Жиноят кодексининг 205 ёки 170-моддалари билан квалификация қилиш керак.
Мансабдор шахснинг кредитни ўз вақтида қайтаришдан қасддан бош тортишини ҳам, талон-торож килиш аломатлари бўлмаган тақдирда, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб, агар бу хил харакатлар жисмоний шахслар томонидан содир этилса, Жиноят кодексининг 170-моддаси билан квалификация қилиш керак.
Талон-торож қилиш аломатлари бўлмай туриб ноқонуний пул-кредитлар бериш ҳам Жиноят кодексининг 205-моддаси билан квалификация қилиниши зарур.
Агар иш бўйича қимматли қоғозлар чиқариш ва улар билан муомала килишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 205-моддаси диспозициясида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин”1.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish