I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш



Download 6,47 Mb.
bet206/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш
Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят қонунчилигида мансабга совуққонлик билан қараш мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши билан белгиланади.


2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ЖК 205-моддаси объекти билан бир хилдир (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Мансабга совуққонлик билан қарашнинг объектив томонини қуйидаги зарурий белгилар хосил қилади:
* ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишидаги ижтимоий хавфли қилмиш - мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши;
* ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқиши - фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши;
* ижтимоий хавфли қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.
4. Мансабдор шахснинг ўз ваколатларини бажармаслиги тўла ва қисман бўлиши мумкин ҳамда хизмат лавозимидан келиб чиқадиган муайян вазифаларни бажаришга реал имконияти бўлганидаги ҳаракатсизлигида намоён бўлади. Мансабдор шахс айбига ваколати доирасига кирмайдиган ҳаракатларни бажармаганлигини қўшиб бўлмайди.
5. Мансабдор шахснинг ўз ваколатини лозим даражада бажармаслиги унинг қисман, кечиктириб, ноаниқ бажарилишида ифода этилади.
Мансабдор шахснинг мажбуриятлари қонун, қонуности ҳужжатлари (йўриқномалар, низомлар), меҳнат шартномалари (контракт) ёки юқори турувчи орган (бошқарув органлари)нинг буйруқлари билан белгиланади.
Амалиётда жиноий совуққонлик ҳолларидан, хусусан, қуйидагилар кенг тарқалган: мансабдор шахснинг йирик камомадга олиб келувчи моддий бойликларни қабул қилиш ва топширишга нисбатан лоқайдлиги, оқибатда йирик йўқотишларга сабаб бўлган моддий бойликларни сарф қилиш ва сақлашни лозим даражада назорат ва ҳисоб-китоб қилмаслик, натижада моддий қийматларнинг ишдан чиқишига олиб келган уларни сақлаш шартларига риоя қилмаслик, натижасида давлат органлари, муассасалари фаолияти ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни ва ҳисоботни юритишга виждонсизларча муносабатда бўлиш ва ҳоказолар.
6. Мансабга совуққонлик билан қараш учун ЖК 207-моддаси 1-қисмига кўра фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилган ҳоллардагина жиноий жавобгарлик ўрнатилади.
Шарҳланаётган жиноятга нисбатан кўп миқдорда зарар етказилиши деб, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдордаги зарарни эътироф этиш лозим.
(Жиддий зиён тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.)
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш билан мансабдор шахс йўлга қўйган мансабга совуққонлик билан қараш бир-бирига сабабий боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай сабабий боғланишнинг йўқлиги жиноий жавобгарликни истисно қилади.
Шахсни мансабга совуққонлик билан қараганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун қуйидагилар аниқланиши лозим:
* мансабдор шахсга қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар ва қайси норматив ҳужжатлар билан юклангани;
* мазкур мажбуриятларнинг қайси бири бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган;
* мазкур қилмиш натижасида модда диспозициясида белгиланган оқибатлар келиб чиққанми;
* мазкур мансабдор шахс тегишли мансаб ваколатини бажариш учун реал (объектив ва субъектив) имкониятларга эга бўлганми.
Мансабга совуққонлик билан қарашда мансабдор шахснинг айби у хизмат юзасидан бажариши лозим бўлган ишни қилганига ёки буни ўз вақтида, аниқ, сифатли бажармаганига асосланиши даркор. Шу муносабат билан шахсни мансабга совуққонлик билан қарашда айблаш учун тегишли қонунлар, бошқа норматив ҳужжатлар, буйруқлар, мансаб кўрсатмалари асосида мазкур мансабдор шахсга ўрнатилган тартибда қандай мажбуриятлар юклатилганини, айнан қайси мажбуриятни бажариши лозимлигини аниқлаш лозим бўлади. Мансабдор шахсни унинг мансаб ваколати доирасига кирмайдиган вазифаларни бажармаганлик учун айбдор қилишга йўл қўйилмайди.
7. Мансабга совуққонлик билан қарашнинг таркиби тузилишига кўра моддийдир. Жиноят объектив томонининг зарурий белгиси фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш кўринишидаги ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишидир. Жиноят кўрсатилган оқибатлардан бирининг келиб чиқиши натижасида тугалланган ҳисобланади.
8. Субъектив томондан мансабга совуққонлик билан қараш эҳтиётсизлик билан тавсифланади. Мансабга совуққонлик билан қараш - эҳтиётсизликдан содир этиладиган давлат ҳокимиятига қарши ягона жиноятдир.
Қонунда мансабга совуққонлик билан қараш мансаб ваколатларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс)нинг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши эканлиги белгиланганлиги туфайли, ушбу шахсда уларни лозим даражада бажаришга реал имконияти (объектив ва субъектив) бор-йўқлигини аниқлаш тақозо этилади.
Жиноятнинг субъектив томони қонуннинг ўзида очиб берилган ва мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс)нинг мансаб ваколатларини бажаришга лоқайд ва виждонсизларча муносабати билан тавсифланади. Мансабга совуққонлик билан қараш эҳтиётсизликнинг жиноий бепарволик ёки ўзига ўзи ишониш шаклларида намоён бўлиши мумкин.
Шахсга юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажариш ёки бажармасликнинг объектив имконияти, биринчи навбатда, ташқи шароитлар билан боғлиқ, яъни уларни вужудга келтириш мазкур шахсга боғлиқ бўлмайди.
Муайян мансабдор шахс реал имкониятларининг субъектив омилига унинг шахсий хусусиятлари: тажрибаси, малакаси, саломатлиги ва бошқалар киради. Агар мансабдор шахс тажрибасизлиги, малакасининг етишмаслиги каби объектив имкониятлар ёки оқибатлар туфайли ўз мажбуриятларини бажармаса, унда бу ҳолат фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилганда ҳам, мансабга совуққонлик билан қараш деб топилмайди.
9. Мансабга совуққонлик билан қараш субъекти белгиланган тартибда доимий ёки вақтинча юклатилган мансаб ваколатини бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган мансабдор шахслар ва масъул мансабдор шахслар бўлиши мумкин (Субъектлар тўғрисида батафсилроқ ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
Мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс)нинг ўз вазифаларини лозим даражада бажаришига объектив ёхуд субъектив имконият бўлмаса, жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
10. ЖК 207-моддаси - махсус нормалар (масалан, 253-модда “Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш”, 162-модда “Давлат сирларини ошкор қилиш”, 163-модда “Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш”) қаторидаги умумий норма ҳисобланади. Умумий ва махсус нормалар тўқнаш келган ҳолларда махсус норма қўлланилади.
11. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидаги квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлайди: баданга ўртача ёки оғир шикаст етказилиши.
Агар мансабдор шахс ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тўлиқ бажармаса, унга нисбатан лоқайд ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, бу ўрта ёки оғир тан жароҳати етказилишига олиб келса, қилмиш ЖК 207-моддасининг 2-қисми билан квалификация қилинади (Ўрта ёки оғир тан жароҳати тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 104, 105-моддалари шарҳига қаранг).
12. ЖК 207-моддаси 3-қисми квалификация қилиш белгиси сифатида мансабга совуққонлик билан қараш натижасида:
а) одам ўлишига;
б) гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлишини назарда тутади.
13. Мансабга совуққонлик билан қарашдан касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик натижасида шахсга ўртача ёки оғир тан жароҳатлари етказиш ёхуд инсоннинг вафот этиши ҳолатларини фарқлаш лозим (ЖК 116-моддаси). Шу боис шахс мансаб ваколатига тегишли бўлмаган касб юзасидан вазифаларини тўла бажармаса, у ҳолда қилмишни ЖК 116-моддаси бўйича квалификация қилиш керак. Шахснинг касб юзасидан вазифалари мансаб ваколатига тўғри келса, қилмиш шарҳланаётган модданинг тегишли қисмлари бўйича квалификация қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish