4-мавзу: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ Режа: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси Ташкилотлардаги ўзгартиришларни бошқариш



Download 150,17 Kb.
bet1/5
Sana23.06.2022
Hajmi150,17 Kb.
#696856
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5251412845886707592

4-мавзу: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ Режа: 1.Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси 2.Ташкилотлардаги ўзгартиришларни бошқариш масалалари 3.Ўзгартиришларга ташкилий ва якка қаршиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари кўриб чиқилади.


4.1. Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси
Замонавий ташкилотлар ўз фаолиятини доимий ўзгартиришлар шароитида амалга оширишлари лозим. Бунда ташкилотларни узлуксиз ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар очиб берадиган техникавий, иқтисодий, сиёсий, демографик ва ижтимоий соҳалардаги ўзгартиришлар тушунилади.
Ушбу ўзгартиришлар ғоят муҳим ташкилий тадбирлардан иборат бўлиб, улар ташкилий ўзгартиришлар деб аталади.
Ташкилий ўзгартиришлар менежерлар ва бошқа ходимларнинг ташкилотни ёки унинг бўлинмаларини ўзлари учун муҳим йўналишлар бўйича ташкилий жиҳатдан ўзгартириш соҳасидаги аниқ мақсадни кўзловчи фаолияти демакдир.
Бу ўзгартиришлар ташкилотнинг ташқи муҳитга мослашиш қобилиятини яхшилашни ва ходимларнинг феъл-атворини ўзгартиришни ҳам ўз ичига олади.
Мазкур ўзгартиришлардан кузатилган асосий мақсадлар қўйидагича:
- ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
- ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш;
- янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
- компаниянинг бозордаги улушини кўпайтириш ва шу кабилар.
Ташкилотнинг мослашув қобилиятини яхшилаш учун кўпинча янги технологияларни ва иш усулларини ишлаб чиқадилар, ташкилий тузилмани қайта қурадилар. Бунинг учун аксарият ҳолларда ишга солинаётган вақтинчалик ёки эгилувчан тузилмалар ташкилотга янгиликни тезда ўзлаштириш имконини беради, янги усулларга ўтишни тезлаштиради, қарорлар қабул қилишда ходимларнинг бемалол қатнашувига кўмаклашади, янги етакчиларнинг юзага чиқиши учун шароит яратади.
Ана шуларнинг ҳаммаси ходимларнинг шахсий феъл-атворини ўзгартиришни, яъни уни янги шароитга монанд ҳолга келтиришни талаб қилади. Шунга мувофиқ ходимларнинг мавқеини, уларнинг масъулиятини ўзгартириш чоралари кўрилиши лозим бўлади.
Ташкилотларда амалга оширилаётган инновацион ўзгартиришларнинг баъзи бир ўзига хос хусусиятлари бор, улар ҳақиқий инновация фаолиятининг хусусиятлари туфайли пайдо бўлган ташкилий ўзгартиришларни ўз ичига олади.
Шу муносабат билан инновациянинг ўзи нималигини тушуниб олмоқ керак. Биринчиси – инновацияни айни янгилик деб ҳисоблайдилар. Иккинчиси – инновация дегани янги маҳсулот, технологияни яратиш жараёни деб ўйлайдилар. Учинчиси – инновация сифат жиҳатидан аввалгиларидан фарқ қилувчи янги маҳсулотлар, ёндашувларни ишлаб чиқаришга жорий этишдир. Бизнингча, инновацияларни ҳар томонлама мукаммал идрок этиш узвий жараён бўлиб, у дастлабки ғояни, инвестицияларни, ИТТКИ(илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмалари)ни, маҳсулотнинг тажриба намунаси яратилишини ва кўплаб ишлаб чиқарилишини ўз ичига оладиган босқичлардан иборат изчил жараёндир. Шу сабабли инновация таърифига ташкилотларнинг инновацион фаолияти мақсадини ҳам, уни амалга ошириш жараёнини ҳам, шунингдек, олинадиган натижани ҳам киритишни таклиф қиламиз. Бундан ташқари, жорий этилаётган янгилик саноатда қўллаш учун қулай бўлиши, кўп марталаб фойдаланишга яроқли бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Ана шуларни эътиборга олиб, ташкилотлардаги инновацияларни муайян иқтисодий, техникавий, ижтимоий, экологик, бозорбоплик ва ўзга самараларни олиш мақсадида техник-технологик, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган янгиликларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, амалда қўллаш ва оммалаштиришдан иборат мукаммал жараён, деб таърифлашни таклиф этамиз.
Кейинги йилларда инновация фаолияти турли саноат тармоқлари ва айрим корхоналар ривожланиши ва рақобатбардошлигининг энг муҳим зарурати ва ҳатто шартига айланаётганлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Ташкилотларда инновацияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш ишларида инновация фаолияти деган янги атама вужудга келди. Уни инновацияларни яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни оммалаштириш борасида табиий-иқлим ва бошқа шароитларга чидамли бўлган ягона технология жараёнига бирлашувчи аниқ мақсадни кўзлайдиган, кўп соҳали таваккалчилик фаолияти деб атаса бўлади.
Инновация фаолиятини амалга оширувчи кишилар алоҳида хислатлар соҳиби бўлишлари, чунончи:
- ишга ижодий ёндашадиган;
- мақсад йўлида фидокор, дадил ва қатъиятли;
- ўз тармоғи, ташкилоти хусусиятларининг яхши билимдони бўлишлари шарт.
Бундан ташқари, ишнинг буйруқбозлик шакли инновацияларни жорий этишга мос келади.
Инновация тарафдорлари бу жараённи ижобий ва ҳатто манфаатли иш деб биладилар. Биринчидан, инсоннинг ижодкорликка интилиш хусусиятини эсламоқ керак. Одатда ходим ижодий жараёнда бўлишни ёқтиради. Айни инновация даврида, айниқса корхона раҳбарияти барча поғоналарда ва ташкилотнинг барча бўлинмаларида турли тажрибалар ўтказилишини қўллаб-қувватлаб, унга кўмак берадиган ва новаторлик ғояларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган шароитда ҳар бир киши ўзининг янги ғояларини руёбга чиқаришга интилади. Ўз касби ва лавозимини кўтариш имконияти пайдо бўлганида ходимлар инновацияларни айниқса маъқул кўрадилар, чунки шунда ходимнинг ўз ижодий, ташкилотчилик ва бошқа қобилиятларини намоён этиш имконияти вужудга келади. Ёндош касбларни эгаллаш, турли тўсиқларни енгиб ўтиш, ҳар хил иш турлари ўртасидаги “чегаларни йўқотиш”, янги тажрибаларни ўрганиш, ўзининг билим савиясини ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш кабилар туфайли касб-кор соҳасида ўсишга эришиш мумкин бўлади. Ниҳоят, инновациялар натижасида ҳам моддий, ҳам маънавий мукофотларга эга бўлиш мумкин.

Download 150,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish