4-мавзу: Одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муомаланинг ижтимоий психологик қонуниятлари. Ижтимоий муносабатлар ва шахслараро муносабатлар
Режа.
1. Муносабат тушунчаси.
2. Ижтимоий рол тушунчаси.
3. Шахслараро муносабатлар.
Инсон ҳар қандай биргаликдаги фаолиятида, ҳатти – ҳаракатида одамлар билан бирга муносабатда бўлади. Муносабатнинг қандай бўлиши, қандай ривожланиши индивиднинг ўзига боғлиқ бўлиб динамик хусусиятга эга, яъни ҳамкорликдаги фаолияти жараёнида контактга киришади, ҳамда уни ўраб турган шароитга мослашади. Ижтимоий психологияда муносабат тушунчаси икки хил маънони англатади.
1.Кенг маънодаги муносабат.
2.Тор маънодаги муносабат.
Муносабат кенг маънода ижтимоий муносабатларни билдиради. Ижтимоий муносабат орқали инсонни социал мухитдаги эҳтиёжлари, мотивлари белгилаб берилади. Муносабат кенг маънода – инсонни ҳар қандай , яъни бевосита ва билвосита жипслиги ва идеал алоқасини атрибутидир
Муносабат тор маънода қуйидагиларни билдиради.
1. Муносабат – бу инсон психикасининг ички ва ташқи алоқасининг мазмунидир.
2. Муносабат – психология фанларининг катигориясидир.
3. Муносабат – инсонинг ҳап қандай алоқада конкрет ҳаракатини англатади.
4. Муносабат – бу инсонларни ташқи олам билан, ўз атирофидаги одамлар билан бўлган муносабатида эмоцияларнинг намоён бўлишидир.
Ўзаро муносабатнинг юзага келиши инсоннинг бажарадиган ролига боғлиқ.
Рол – шахсга нисбатан шундай тушунчаки, унинг конкрет ҳаётий вазиятлардаги хуқуқ ва бурчларидан иборат ҳаракатларни мажмуини билдиради. Ҳар бир инсон социал – демографик ролни бажаради, яъни ота –она, фарзанд, невара ва.х.к. Бажарилаётган ролларнинг кўплари инсонни индивидуал хусусиятларини намоён қилади.
1.Шахслараро рол - шахслараро муносабат жараёнида инсоннинг индивидуал хусусиятларини, эмоционал холатларини намоён этишини билдиради.
2.Актив рол - инсоннинг айни бир вақтда бажарадиган роли Масалан, ўқитувчининг дарс жараёнида бажарадиган роли
3.Латент рол – ҳар бир инсон ҳаётда латент ролни бажаради. Масалан, ўқитувчи макталда ўқитувчи, лекин уйда она ёки ота,дўстлар орасида ўртоқ ёки дугона ролинибажаради.
4.Хаётда ортирилган рол - инсон ёши, жинси, миллатидан қаътий назар ижтимоийлашув жараёнида маълум бир ролни ўзлаштиради.
Муносабат категорияси инсонларнинг биргаликдаги ҳаракатлармда,субъект – субъект муносабатида намоён бўлади. Субъект – субъект муносабати инсонларни эҳтиёжлари, эҳтиёжларни қондиришда объектив холатга тайёрлигини билдиради. Тайёргарлик инсонларни муносабатга киришиш имкониятларини очиб беради. Субъект – субъект муносабати фақатгина инсонни инсон билан муносабатини эмас, балки ўзига бўлган муносабатини ҳам билдиради. Демак психологик муносабатлар субъект – объект , субъект – субъект мносабатларида намоё бўлади. Шахслароар муносабат бу биргаликда фаолиятда бўлган инсонларнинг эмоциялари,ҳиссиётлари асосида юзага келади. Бундай эмоциялар одамларнинг биргаликдаги ҳаракатларида, фаолиятлари давомида бир – бирлари билан бўлган муносабатларида, уларнинг меҳнатга бўлган муносабатида, ўзига нисбатан бўлган муносабатларида ўз аксини топади.
Шахспараро муносабатлар маъносини тушунтиришда асосий параметрлар қуйидагилардан иборат.
1. Партнёрлар ўртасидаги масофа. ( узоқ, яқин масофа. )
2. Муносабатларни баҳолаш.( позитив, негатив,қарама – қарши фикр, бефрқлик.)
3. Партнёрлар позицияси. ( доминантлик, боғлиқлик, тенглик.)
Шахслараро муносабатнинг юзага келиши қуйидагиларда намоён бўлади.
1.Одамлар ўртасидаги алоқа.
2.Инсонларни бир – бирини идрок қилиши ва баҳо бериши.
3.Мулоқат.
4.Одамлар ўртасада муносабатни юзага келиши.
5.Одамларни ҳамкорликдаги фаолияти жараёнида бир – брини тушуниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |