МАЪРУЗА #1
Мавзу:
Божхона ишида хавф назарияси
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасининг барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун
амалга ошириладиган экспорт-импорт жараёнларини имкони борича
соддалаштириш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, товар-моддий
бойликларнинг чегаралар орқали ноқонуний олиб ўтилиши, контрабанда ва
божхона қоидаларининг бузилишига қарши курашиш, назоратнинг самарали
усулларини қўллаш, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни
яратиш, Умумжаҳон божхона ташкилоти томонидан божхона амалиётида
қўллаш мақсадида таклиф этилган божхона тартиб-тамойиллари,
стандартлари, қоидаларига амал қилган ҳолда, давлатимиз хазинасига
ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ тушумини
таъминлаш асосий вазифаларимиздан биридир.
Бунинг учун республикамиздаги фуқаролар, ТИФ қатнашчилари,
ишбилармон доиралар, божхона брокерлари, корхона ва ташкилот
раҳбарлари- божхона қонун-қоидалари, тўловлари, ҳужжатлари тўғрисидаги
билимларга эга бўлишлари талаб этилади.
Бугунги кунда божхона органлари фаолиятини такомиллаштиришга
юртбошимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, бир қатор ҳуқуқий-меъёрий
ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати
органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ- 5414-
сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати
органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сонли қарори
яққол мисол бўлади ва тизимнинг ривожланишида алоҳида ўрин эгаллайди.
Иқтисодий алоқаларни
янада
мустаҳкамлаш, ташқи
савдони
ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этиш,
ички товар ишлаб чиқарувчилар ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш
ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, давлатимиз экспорт салоҳиятини
ошириш
ҳамда
божхона
қонунчилигини
халқаро
талабларга
мувофиқлаштириш, уни янада соддалаштириш устида кенг қамровли ишлар
давом эттирилмоқда.
Маърузаларда хавф бўйича дастлабки тушунчалар, хавф бошқариш
тизимининг яратилиш мақсади ва вазифалари, бу йўналишда олиб
борилаётган ишлар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари, ДБҚ махсус
хавфни бошқариш ахборот дастури каби асосий мавзулар имкон қадар
ёритилади. Бу йўналиш Биз учун нисбатан янги бўлганлиги сабабли,
маърузаларни ўзлаштиришда рус тилидаги интернет ресурсларидан ҳам
фойдаланишингиз тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |