I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш



Download 6,47 Mb.
bet194/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

196-модда. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш
Ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ер, сув ва атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича муносабатлар экологик қонунчилик, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.


Ушбу жиноят-ҳуқуқий норманинг мақсади ернинг бузилиши, яъни экологик қонунчиликнинг бузилиши натижасида ернинг сифатли ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш йўли билан уни муҳофаза қилиш, сув сифатини сақлашни жиноий-ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш, стационар ва кўчма манбаларнинг атмосферага зарарли моддаларни чиқариб ташлаш нормативига риоя этишини жиноят-ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига, балиқ захирасига, ўрмон ва қишлоқ хўжалигига, инсонлар ҳаёти ёки соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олишдан иборат. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талабларнинг юқорилиги ва уларни жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш инсон ҳаёти ва фаолияти, шу жумладан ҳайвонот дунёси, ўрмон, ер, ер ости учун муҳим шароитларни яратиб бериш, шунингдек, ижтимоий хавфли тажовузнинг оқибатларини тугатиш имконияти йўқлиги ёки мураккаблиги, қайта тикловчи ишларнинг қимматга тушиши билан изоҳланади.
2. Жиноят объекти - ер, сув ва атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий муносабатлар, инсон ҳаёти ва соғлиғидир.
Шарҳланаётган модданинг предмети қуйидагиларни ўзига олади:
* ер - Ўзбекистон Республикасининг ягона ер фондига кирувчи ер участкасининг ҳар қандай тури;
* ер усти (дарё, кўл, сув омборлари) ёки ер ости сувлари, музлик ҳамда ичимлик суви таъминоти манбалари;
* атмосфера, ҳаво, унинг табиий хоссалари.
Ер деганда, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикасининг ягона ер фондига кирувчи қуруқликнинг устки қисми, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди, кенглик, участка ҳамда ер қаъри, тупроқ тушунилади.
Сув объектлари деганда, сақлаш ва сув алоқаси учун фойдаланиладиган ҳамда атроф табиий муҳитнинг ажралмас қисми ҳисобланган табиий ва сунъий объектлар тушунилади.
Атмосфера ҳавоси - атмосферанинг турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноси ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида бўлган, ернинг эволюцияси давомида шаклланган ерга яқин қавати газларининг табиий аралашмаси. Уларнинг ифлосланиши меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик қоидаларини бузиш каби жиноят таркибини келтириб чиқариши мумкин.
3. Жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни ўз ичига олади:
* ер, сув ёки атмосфера ҳавосининг бузилиши, ифлосланиши ва табиий хусусиятларининг бошқача тарзда ўзгаришидан иборат ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
* жиноий оқибат;
* ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.
Ҳаракат ер, сув, атмосфера ҳавосини табиий объектлар ҳолатига салбий таъсир этиши ва уларнинг сифатини ёмонлаштириши мумкин бўлгани учун норматив-ҳуқуқий актлар билан атроф табиий муҳитга киритиш тақиқланган ёки уларни киритишга қатъий чеклашлар ўрнатилган зарарли моддаларни атроф табиий муҳитга ташлаш, оқизиш ёки бошқача тарзда қўшиш йўли билан қасддан бузиш ёхуд ифлослантиришда ифодаланади.
Ҳаракатсизлик эса хўжалик ва бошқа фаолият амалга оширилаётганда, иншоотлар қурилишида тозаловчи ва ўлчовчи мосламаларни ўрнатмаслик, атроф табиий муҳитни сақлаш ёки уни тиклаш бўйича чора-тадбирларни етарли даражада бажармасликда ифодаланади.
4. Ер, сув, атмосферанинг ифлосланиши ва бузилиши деганда, ўзини ўзи тозалашга бўлган табиий қобилиятини пасайтирадиган физик, кимёвий, биологик хусусиятларга таъсир тушунилади.
5. Ернинг бузилиши - унинг унумдор қаватининг бузилишига ва қирилиб кетишига олиб келувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик).
Ифлослантириш - ерга характерли бўлмаган физик, кимёвий, биологик модда, организмларни киритиш.
6. Сув объектларининг ифлосланиши - ер усти ва ости сув сифатини ёмонлаштирадиган ёки сув объектларининг қирғоғи ва таги ҳолатига салбий таъсир этадиган зарарли моддаларни сув объектларига ташлаш ва бошқача тарзда киритиш.
7. Ҳавонинг ифлосланиши - табиий миқдор даражаси ёки сифати нормативидан ошиб кетган концентрациясида зарарли моддаларнинг ҳавода юзага келиши ёки унинг таркибига киритиш.
8. Ифлосланиш даражасини белгилаётганда ер, сув ва атмосфера ҳавосида зарарли моддалар йўл қўйиладиган концентрацияни ўрнатадиган нормативларга амал қилиш керак. Соғлиқни сақлаш қонунчилиги оқава сувларни тозалаш зарарли чиқиндиларни йўқ қилишни таъминламайдиган янги ва реконструкция қилинган корхона, цех ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини қуришни таъқиқлайди.
9. Шарҳланаётган модда доирасида ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш шундан иборатки, ҳаракат атроф муҳитнинг табиий хусусиятлари ўзгаришига олиб келиши керак. Бу ўзгаришлар ўзининг янги хусусиятлари билан, масалан, механик аралашма миқдорининг зарарли моддалар билан кўпайиши ёки табиий объектлардан бирининг физик ҳажми камайиши билан бошқа муҳофаза қилинадиган объектлар ҳолати ўзгаришини (одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар, шунингдек, инсон ўлими ва ҳоказоларни) келтириб чиқаради. Бироқ, агар табиий муҳит ёки унинг объектларидан бири ифлосланиши билан бирга ҳайвон, парранда ёки балиқ захирасининг популяцияси бошқа сабабдан юзага келган эпизоотия натижасида қирилиб кетса, у ҳолда сабабий боғланиш бўлмайди.
10. Жиноят кўрсатилган ҳар қандай оқибат (инсон соғлигига зарар етказиш, шунингдек, инсон ўлими, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар) юзага келган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
11. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади ва шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, уларнинг юз беришига йўл қўяди ва бунга бепарво ҳолатда муносабатда бўлади. Келиб чиққан оқибатларга қараб айбдор шахс ҳаракатларида эҳтиётсизлик бўлиши мумкин.
12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан атроф муҳитга зарарли моддаларни ташлаш ёки стационар ва кўчма манбалар, иншоотлар ва бошқа объектлардан, шу жумладан транспорт воситаларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган шахс ҳисобланади.
13. Корхона, ташкилотларнинг мансабдор шахслари қўл остидаги шахсларга хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққан ҳолда табиий объектларга зарар етишига олиб келадиган буйруқларни берган ҳолларда, бошқа тегишли белгилар мавжуд бўлганда, уларни ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик учун ЖК 206-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш лозим.
14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми инсон ўлими кўрини-шидаги ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини назарда тутади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish