Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ АСОСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМИ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ АСОСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ОРҚАЛИ УНИНГ 
ИМКОНИЯТЛАРИДАН ЯНАДА КЕНГРОҚ ФОЙДАЛАНИШ 
 
У.А.Қосимов –
Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ кафедра мудири 
 
Аннотация: Мақолада модулли ўқитиш орқали малака ошириш таълимини 
самарадор қилиш унинг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш массалалари 
тавсифланган ва мувофиқ хулосалар қилинган, тавсиялар берилган.


33 
Замонавий таълимни самарадор қилиш, унинг имкониятларидан янада кенгроқ 
фойдаланиш, таълимни амалга оширишга қўйилган ҳозиргизамоннинг асосий 
талабларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Таълим жараёнини қай йўсинда ташкил қилсак, унинг амалга оширилиш 
механизимини ихчам, тушунарли, амалда қўллаш учун қулайлиги, мустақил билим 
оширишнинг восита ва усулларининг энг оптималини танлай олсак ва шу билан бир 
вақтда энг кам вақт сарф қилиб ўзлаштириш суръатини ошириш кабилар илғор 
ўқитувчиларни, методист олимларини бефарқ қолдирган эмас. 
Бу борадаги изланишлар оқибатида янги-янги ғоялар илгари сурилди. Жумладан
таълимни оптималлаштириш, билим кўникма ва малакаларни босқичма-босқич 
ўзлаштириш, тингловчи фаолиятини фаоллаштириб, уни таълим жараёнининг обектига 
айлантириш, дастурлаштирилган таълим кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин. 
XXI асрда илмий-техник тарақиётнинг жадаллашуви ҳаётнинг барча соҳаларини 
тубдан ислоҳ қилишга олиб келганидек таълим жараёнини ҳам янгилаш уни нафақат 
замонавий ахборот технологиялари балки инновацион ғоялар, концепциялар ва 
технологиялар имкониятлари билан боғлаш ва шу иккониятлардан оптимал(оқилона) 
фойдаланиб ўзлаштиришни тезлатиш ва шу билан бир қаторда унинг самарадорлигини 
янада юқорироқ кўтариш учун таълимнинг энг самарали усулларини қўллаш вазифаси кун 
тартибига қўйилмоқда. 
Самарали ўқитишнинг ҳозирги даврида кенг тарқалаётган усулларидан бири 
«ўқитишнинг модулли тизими
» 
ҳисобланади. 
Модул–лотинча «меъёр
» 
маъносини англатади. Маълумки ўзлаштирилаётган 
билимлар маълум бир мантиқан тугалланган, бўлакланмайдиган мувофиқ миқдорлар 
қийматига эга. Масалан: тушунчаларни олайлик, тушунча ҳосил қилинишида вужудга 
келган фикр нутқ орқали сўзлар бирикмасига айлантирилиб ифодаланади. Шундай қилиб 
кўрамизки, тушунча билимларнинг асосий бўлакланмайдиган таркибини ташкил қилади 
ва ана шу бўлаклаш мумкин бўлмаган билимлар меъёри модул ҳисобланади. 
(яъни:маълум бир таърифлар, қоидалар, теоремалар, қонунлар, аксиомалар ва.ҳ.к) 
Профессор Н.Ҳ. Авлиёқулов таъбири билан айтганда: «Модул бу ўқув 
материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўқув фаннинг бир ёки бир неча 
фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилган
»
1
.
Модулли ўқитиш тизими инсон миясининг хусусияти бўлмиш ўзлаштириш тизимига 
асосан вужудга келган. Инсон мияси ахборот бирлигини оқим сифатида яхлит ҳолича 
эмас балки квант (бўлинмас миқдор) кўринишда энг яхши қабул қилади. Шундан келиб 
чиқадиган бўлсак, таълимни яъни ўқитишни инсон бош миясининг ўзлаштириш тизимига 
мослаштириш ғояси асосида ташкил қилиш энг самарали йўл эканлигини эътироф этиш 
мумкин. 
Ҳар бир модулдаги микро модул мутахассислик фанларини шакллантиришда 
маълум мақсад ва вазифани бажаради, унинг мақсадлари давлат таълим стандартларида 
ёки талабларида акс эттирилган бўлади ва мутахассислик фанинини ўзлаштиришнинг бош 
мақсадини ифодалайди. 
Модул мустақил тузилмавий бирлик ҳисобланиб, малака оширишда таълим 
олувчилар бутун курсни ўрганиши шарт бўлмайди, фақат бир қатор модулларни 
ўрганиши мумкин. Бу иқтидорли тингловчиларни индивидуал ва мустақил ишларини 
мақбул режалаштиришга ҳам имкон беради (модулли кредит тизими). 


34 
Модулли ўқитишга ўтишдан мақсад қуйидагилар ҳисобланади: 

ўқишни узлуксизлиги; 

ўқишни индивидуаллаштириш; 

ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун зарур шароитларни яратиш; 

ўқишни жадаллатирилиши; 

фанни самарали ўзлаштиришга эришиш; 

тингловчилар қобилиятини тўлароқ очилишига ва ўқитишнинг юқори 
натижаларига эришиш;

тингловчиларга мутахассислиги бўйича фанлар танлаш имкони берилади

тингловчи малака ошириш дастурини муддатидан илгари якунлаш имконига эга 
бўлади. 
Модулли ўқитиш технологиясида бошланиш - бу ўқув фанининг ўқитиш 
мақсадларини белгилашдир. Унинг давоми бўлиб, мавзулар бўйича ўқув мақсадларини 
белгилашдадир. Назарий ва амалий машғулотлар аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув 
жараёнларидир. Бу жараёнлар аввалдан белгиланган муайян ўрганиш мақсадларига 
эришиш учун олиб борилади. Агар ўқув мақсадлари белгиланмай ўтказилса, у ҳолда 
дарснинг мазмуний ва дидактик тузилиши бузилади. Назарий ва амалий машғулотларни 
шакллантириш учун олдиндан мос келадиган ўқув мақсадларни ишлаб чиқиш муҳим 
аҳамият касб этади.
Ўқув мақсадларининг тоифаларга ва кетма-кетлик даражаларга таснифлаб, ўқув 
фани бўйича мақсадларнинг аниқ тузиш учун педагогик таксономиялардан фойдаланиш 
тавсия этилади. Таксономия (грекча сўзидан олинган ва “taxis”-тартиб билан 
жойлаштириш ва «nomos
»
- қонун маъносини билдиради). Таксономия объектларнинг 
табиий алоқадорлиги асосида тузилган ва объектларни тасвирлаш учун кўп поғонали 
принцип асосида жойлашган категорияни ўз ичига олади. Америкалик педагог олим 
Б.Блумнинг ўқув мақсадлари таксономияси дунёда энг кўп тарқалган таксономиядир. 
Амалиётда ҳар бир назарий ва амалий дарс учун ўрганиш мақсадлари ишлаб чиқилади.
Бу мақсадлар таксономияда қуйидаги ракурсда тоифаланади: 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish