Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


Каримов И.А. “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз”.Т. 8. – Т.:  “Ўзбекистон”, 2000. 403-б



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
6
Каримов И.А. “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз”.Т. 8. – Т.: 
“Ўзбекистон”, 2000. 403-б.
 


50 
Ғиёсиддин Жамшид Ал-Кошийнинг айтишига қараганда, Муҳаммад Тарағай 
Улуғбек мадрасаси бош мударрисларини тайин этишда шахсан ўзи уларни қаттиқ талаб 
асосида суҳбатдан ўтказган. У давлат ишлари билан ўта банд бўлишига қарамай, 
мудараррисларнинг дарсларини, уларнинг илмий-амалий изланишларини мунтазам таҳлил 
қилиб, муҳокама этиб борган. 
Бошқача қилиб айтганда, ўз иш услубида бошқарувчиликнинг илмий асосларини 
қўллай оладиган ва шу билан бирга юксак инсоний фазилатларга эга бўлган раҳбаргина 
шу санъат соҳиби бўлиши ва шу орқали ишда юксак натижаларга эришиши, ҳаётда ёрқин 
из, яхши ном қолдириши мумкин
7
. Шу боис машҳур олимлардан Саид Али Ҳамадоний 
айтади: «Халққа маҳбуб ва марғуб бўлишни истасак, одобли бўлайлик, тўғри сўзлайлик, 
тўғри ишлайлик. Мағрур, мутакаббир, ёлғончи бўлмайлик ва шунга ўхшаш ярамас 
иллатлардан холи бўлайлик». 
Ибратомуз ҳикоя 
Жамшид (қадимий Эроннинг афсонавий подшоҳи) тўртта узук ясатиб, унинг ҳар 
бирига биттадан сўз ёздириб қўйган эди. 
Биринчи узукда: 
«
Оҳисталик ва чора
»
деган сўзлар ёзилган бўлиб, бунинг маъноси: 
«
Шошилиш ёмон хислат, барча ишларни шошилмай, чора-тадбирини топиб қилиш 
керак
»
, - демакдир.
Иккинчи узукнинг кўзига: 
«
Одиллик ва иморат
»
сўзлари ёзилган эди. Бунинг мазмуни: 
«
Мамлакатда адолат билангина иттифоқлик ва равнақ иморатини тиклаш мумкин
»

дегани эди.
Учинчи узук кўзида: 
«
Ростлик ва шошилиш
» 
сўзлари ёзилган эди. Бунинг маъноси: 
«
Дўстларга фақат рост сўзлаш керак
»
, дегани эди.
Тўртинчи узук кўзида: 
«
Жазо ва инсоф
»
сўзлари ёзилган бўлиб, бунинг маъноси: 
«
Бировни жазога тортаётган пайтда инсоф юзасидан иш кўриш керак
«
, дегани эди.
Жамшид ҳар бир узукни шу узук кўзидаги сўзлар мазмунига оида ишга қўлга таъқиб 
олар ва унга доимо қараб турар эди
8

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, жамоада ҳар бир раҳбар ходимларга нисбатан 
фақат тандқидий муносабатда ёндашган ҳолда иш кўрса, демак, унда ҳали етарли 
даражада раҳбарлик маҳорати шаклланмаган бўлади. Бу борада Дейл Карнеги шундай 
ёзади: 
«...Линкольннинг энг севимли ибораларидан бири «Бировни қоралаш билан банд 
бўлманг, шунда сизни ҳам ҳеч ким қораламайди», деган гап эди...Ёшлигида анча тўпори 
бўлган Бенжамин Фраклин вақт ўтиб, одамлар билан муомала-муносабатда шунчалик 
моҳир ва ширинсўз кишига айландики, натижада у Американинг Франциядаги элчиси 
лавозимига тайинланди. Франклиннинг муваффақиятга эришиш сири нимада эди?» «Мен 
ҳеч қачон бировни ёмонлаб, хунук гап айтмайман, ҳар бир одам ҳақида унинг яхши 
томонларини гапираман», – деган эди у. 
Ҳар қандай аҳмоқ танқид қилиш, қоралаши ва норозилигини баён этиши мумкин, 
кўпгина нодонлар ана шундай қилишади ҳам. 
Аммо тушуниш, англашни намоён этиш ва марҳаматли, бағрикенг бўлиш учун 
инсондан кучли феъл-атвор ва ирода талаб этилади. 
7
Раззоқов Ш Раҳбарлик санъати.— Т.: “Шарқ”, 1997. 96-б. 
8
Олтин ўгитлар / Ибн Ҳажар Асқалоний. – Т.: “ Sharq”, 2015. 55-56-б. 


51 
«Буюк кишиларнинг буюклиги уларнинг кичик одамларга нисбатан қандай 
муомалада бўлишига қараб аниқланади», – деган эди Карлейль... 
«Менинг энг қимматли хислатим, – деган эди Шваб, – одамларни ташаббускорликка 
чақириш, улардаги яхши қирраларни ривожлантириш, шу асосда қадр-қимматларини 
эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборатдир». 
Бошлиқлар томонидан билдирилган танқид инсон иззат-нафсониятига шунчалик 
қаттиқ тегадики, бундай таъсир кучини инсон бошқа жойдан топа олмайди. Мен ҳеч 
кимни ҳеч қачон танқид қилмайман. Мен одамларни ишда рағбатлантириш қандай таъсир 
кучига эга эканлигига жуда яхши ишонаман. Шу сабабли одамларни мақташни ёқтираман 
ва уларни ҳақорат қилишга тобу тоқатим йўқ. Менга нимадир ёқса, уни самимий 
баҳолашда ҳамда уларни мақташда жуда сахийман» . 
Мана, Шваб шундай иш тутади. Одатда одам ўзини қандай тутади? Бутунлай 
тескари. Унга нимадир ёқмай қолса, чаппа-роста қилиб сўкинади, борди-ю, ёқса ҳеч нима 
демайди. 
Чарл Шваб шундай деган эди: «Мен жуда кўплаб машҳур кишилар билан бўлган 
мулоқатларимда шунга ишонч ҳосил қилдимки, бу одамлар қандай мансаб ёки мартабага 
эга бўлмасинлар, танқид муҳитига нисбатан одамлар билан хушахлоқ муносабатда 
бўлганларида кўп нарсага эришганлар»
9

Хитой донишманди Конфуцийга кўра, ҳамма жиноятлардан энг оғири – 
самимиятсизликдир
10
.
Августин Аврелий (мил. 354- 430) «Ўзгалар сени олқишлаганда, сен ўзингдан 
нафратлан. Сени сен орқали ҳаракат қилмоқчи бўлганлар олқишлайди» деган эди. Шундай 
экан, инсонга хос буюклик, салоҳиятлилик, жиддийлик, босиқлик, мослашувчанлик, 
маданиятлилик, одоблилик, табиийлик, одиллик, оддийлик каби умуминсоний хислатлар; 
одамийлик, қаноатлилик, жонкуярлилик, меҳрибонлилик, олийжаноблик, олий 
химматлилик, байналминаллик, содиқлик, кечиримлилик, андишалилик, шахсий 
манфаатдан ижтимоий манфаатдорликни юқори қўя олишлик каби ахлоқий хислатлар; 
тиришқоқлик, масъулиятлилик, ҳалоллик, чаққонлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик, 
чидамлилик, сабр-тоқатлилик, бардошлилик, тежамкорлик, эхтиёткорлик, сахийлик, 
мардлик, зийраклик, ижодкорлик, танқидийлик, диққатлилик, билимдонлик, савиялилик, 
ҳозиржавоблилик каби раҳбарларга хос касбий аҳамиятга эга бўлган шахсий хислатлар 
таълим муассасалари раҳбарларида шаклланган бўлиши ўзига хос аҳамият касб этади. 
Шу ўринда донишманд Конфуцийнинг қуйидаги сўзлари ҳам айнан раҳбар шахслар 
фаолиятида муҳим аҳамият касб этади: 
« Ўзингизга қаттиқ ва бошқаларга юмшоқ бўлинг. Шунда сиз ўзингизни одамларнинг 
ёмон кўринишларидан асраган бўласиз. 
«
Агар ўзинг тўғри бўлсанг, унда ҳаммасини буйруқсиз ҳам ижро этадилар. Агар 
ўзинг тўғри бўлмасанг, ҳатто агар уларга буйруқ берсалар ҳам қулоқ солмайдилар
»
11
.
Раҳбарнинг иш жараёнида кенгашлар, турли йиғилишлар ўтказишга жуда кўп вақти 
сарфланади. «Кенгашли тўй тарқамас» деган ажойиб маталимиз бор. Бу асрлар қаъридан 
келаётган турли тўпланиш, йиғинларнинг инсонлар ҳаётида тутган ўрни борасида 
9
Карнеги Дейл. “Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида”. – Т.: “Янги аср авлоди”, 
2013.22,27, 34-35-б. 
11
Сержило тафаккур дурдоналаридан...42-44-б. 


52 
билдирилган ва яшаб қолган тушунча. Зеро, ҳеч бир иш маслаҳатсиз битмайди. Кўпчилик 
билан боғлиқ бирор масала маслаҳатини қўя турайлик, агарда бир ўзингиз қилишингиз, 
бажара олишингиз мумкин бўлган иш ёки тадбирни ҳам олдин бошқалар билан 
маслаҳатлашиб амалга оширсангиз унумли, хатосиз бўлишини биламиз.
Маслаҳатлашиш орқали биз ўзимизча ҳақ деб қабул қилган ишимиз йўналиши айрим 
тузатишларга учраши мумкин. Чунки кўпчилик турлича фикрлайди, маслаҳатини айтади 
ва шундай умумлашган ҳолда ягона қарор юзага келади.
Катта-кичик корхона, ташкилот раҳбари, тан олиш керак кенгаш, йиғилишлар, 
мажлисларга бошқа ишларга қараганда ҳам кўпроқ иш вақтини сарфлашга мажбур 
бўлади, ҳатто таомилга кирган ва ҳар иш куни бошламасида бўлиб ўтадиган кичик йиғин 
«беш дақиқалик» кенгаш баъзида иш кўплиги, масала мураккаблиги боис бир неча 
соатларга чўзилиб кетиши мумкин. Гап ҳар қанча яхши, ҳар қанча фойдали бўлса ҳам, 
мажлисда ҳадеб қайтарилаверганидан кейин кишиларнинг жонига тегади. Баъзи 
раҳбарларнинг мажлисларда бир мавзуни такрорлайвериши одамларнинг безиб қолишига 
олиб келади. Бундай ҳолларда мажлис иштирокчилари томонидан «Яна ўша эски гап. Яна 
ўша магнит тасмаси қайта айланди» деган кинояларни эшитиш мумкин. 
Шу сабабдан Ж.Нэру «Бизнинг асосий камчилигимиз шундаки, биз ишдан кўра 
кўпроқ муҳокама қилишга берилиб кетамиз» – деган эди.
Чет эллик тадбиркорлар вақт сарфлашни пул сарфлаш билан тенглаштиришади. 
Машҳур «Форд» автомобиль компаниясининг бошқарувчиси бўлган Ли Якокка бир 
соатдан кўп кенгаш ўтказган завод директорларини ишдан ҳайдар экан
12
. Бу борада 
Гётенинг қуйидаги ҳикматли сўзларига эътибор берайлик: «Ўғрилар орасида энг хавфлиси 
– аҳмоқлар. Улар вақтингни ўғирлагани камидек, кайфиятингни ҳам бузади». 
Таъкидлаш жоизки, раҳбар маънавий етуклигининг ўзигина ишлаб чиқариш ёки 
билим олиш самарадорлигини белгилай олмайди. Бу ишлар раҳбарнинг ўз шахсий 
намунаси, ишлаб чиқаришни талаб даражасида йўлга қўя билиши, ходимлар меҳнатини 
қадрлаши, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириб бориши, бир сўз билан айтганда, 
инсон омилига мутассил равишда эътибор бериши билан мустаҳкамланади. Мазкур 
омиллар нафақат иқтисодий самара беради, балки соф маънавий муҳит ҳам яратади. 
Раҳбарларнинг маънавий маданиятини қуйидаги босқичларга ажратиб қараш мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish