49
ишга солиш керак. Буларнинг ҳаммаси тўғри бажарилса, ҳар қандай одам Сизга керакли
ишни бажаради ва ўзини Сизга керак бўлгандай тутади.
Одамни бошқариш беш босқичда амалга оширилади: шахсни ўрганиш, шахс
томонидан Сизни қандай қабул қилинишингизни аниқлаш, одамни ўзини
тутишини
башорат қилиш ва моделини яратиш, ўзингизни тутишни назорат қилиш моделини
яратиш, бошқариш, яъни ишлаб чиқилган моделни амалда қўллаш. Машҳур ёзувчи лорд
Честерфильд ўғлига шундай насиҳат қилган эди: «Агар қўлингдан келса, бошқалардан
ақллироқ бўл, лекин уларни бунга ишонтиришга уринма»
Бу ҳақда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қуйидаги
фикрларини келтириб ўтсак:
«
Раҳбар одам бошқаларга нисбатан узоқроқни кўриши керак. У нафақат бугунни,
балки, эртанги кунни аниқ тасаввур этиб ишлаши, келажакнинг ташвиши билан яшаши
зарур. Ҳали кўзга ташланмаган муаммоларни сезиши, кўра билиши керак. Раҳбар унга
ишонган одамларни атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, эртага у қандай
оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳ этиб бориши лозим
»
6
.
Бошқарувчилик илмининг классикларидан бири бўлган Мэри Паркер Фоллет
таъкидлашича, бошқарув ишининг маъноси (негизи) - «ишни бошқалар бажаришини
ташкил қилишдан иборат».
Шунинг учун аслини олганда ишларни тақсимлаш билангина киши раҳбарга
айланади.
Демак, жамоани бошқараётган ҳар бир раҳбар ўзида бошқарувга
доир билим ва
тажрибага эга бўлмас экан, у ҳеч қачон ижобий ютуқларни қўлга киритмайди, яъни Гёте
айтганидек: «Биринчи тугмани тўғри қадамаган, бошқаларини ҳам тўғри қадай олмайди».
(1749-1832)
Жамиятнинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий қиёфаси шаклланишига энг
аввало қайси омиллар кўпроқ улушларини қўшди, деган савол олдимизда кўндаланг
бўлган пайтда биринчи навбатда хаёлимизга раҳбар ходим қиёфаси келади. Ана шу қиёфа
орқали жамиятнинг қай даражада адолатли, халқпарвар эканлигини тошу тарозига солиб,
баҳолаш мумкин.
Бинобарин, иқтисодий-ижтимоий, маънавий ҳаётнинг барча қирралари раҳбар шахс,
айниқса, ўрта ва қуйи бўғин раҳбари тимсолида бир-бири билан туташади, жуда кўп
тугунлар шу орқали ечилади. Жамият ҳаётининг барча масалалари у ёки бу раҳбарнинг
бевосита таъсир доирасида бўлади. Биз истаган-истамаган тақдирда ҳам оилада бўладиган
можаролардан тортиб, давлат миқёсидаги масалалар ҳам ана шу аралашув ёки раҳбарнинг
ўз хизмат вазифасини ижро этиши билан ҳал қилинади. Айниқса, бу ҳолат
таълим
тизимида муҳим аҳамият касб этади. Жамоада ўзаро муносабатларнинг самимийлиги ва
умумий манфаатларнинг уйғунлиги асосида умумий мақсадларга эришишга қаратилган
ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш раҳбарларнинг белгиланган
мақсадларга эришишда педагогик
ходимларнинг фаолияти, билим, кўникма ва малакалар
даражасини, қобилиятларини, шахсий хислатларини, шунингдек, таълим жараёнини
ташкил этишнинг мураккаб томонларини фаол ўрганишлари бошқарув жараёни
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: