56
Бу масаланинг ижобий ечими учун малака ошириш таълим муассасаларининг
кафедра профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этиши баробарида шу таълим
муассасаларидаги Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш
бўлимининг мутасаддилари асосий жавобгарликни зиммаларига олган ҳолда халқ таълими
муассасалари раҳбар ва мутахассис кадрлари малакасини оширишнинг намунавий
дастурлари
ҳамда
ўқув-норматив
ҳужжатларини
ишлаб
чиқиш
жараёнини
мувофиқлаштириши лозим.
Малака ошириш таълим муассасаларида бундай бўлимларни ташкил этишдан
мақсад ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг раҳбарлик маҳорати,
таълим ва тарбия беришнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш
натижаларини ҳамда илғор халқаро педагогик тажрибани ўрганиш асосида, замонавий
методикалардан фойдаланган ҳолда раҳбар ва мутахассис кадрлари малакасини
оширишнинг намунавий дастурларини, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларини ишлаб
чиқишдан иборат. Айнан шу бўлимда кафедралар ва тегишли мутахассислар билан
ҳамкорликда малака ошириш тизимининг ўзгарувчан эхтиёжларига асосланган ва
такомиллаштирилган ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг жорий
холати назоратини олиб бориш, ўқув дастурларини яратишнинг инновацион таълим
технологияларига асосланган ва истиқболли шаклларини татбиқ қилиш лозим. Ундан
ташқари ўқув дастурларининг касблар ва лавозимларга бўлган касбий малака талабларига
мувофиқлиги, изчиллиги, дастурларнинг ҳажми ва мазмунини малака оширишнинг
белгиланган турлари, шакллари ва муддатларига мувофиқлиги, таълим ва кадрлар
тайёрлаш сохасидаги давлат сиёсатининг йуналишларини билишга қаратилганлиги, янги
қўшимча касбий малака ва кўникмаларни хосил қилишга, таълим-тарбиянинг самарали
усуллари хамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилиши лозим.
Шу билан бир қаторда амалда мавжуд дастурлар асосидаги ўқув жараёнлари
Мониторинг бўлими томонидан даврий равишда мониторинг қилиниши ва мавжуд
бўшлиқларни босқичма босқич бартараф этиш юзасидан мунтазам таклифлар киритилиши
лозим. Агар ўқув дастури тасдиқланган ҳолда йил давомида ҳотиржамлик билан фақат
жараёнлар ташкил этилиб, йил оҳирида таҳлил ва мониторинг материалларига суянмасдан
фақатгина кафедралар таклифлари асосидаги дастурлар билан ишланса, табиийки, натижа
кутилгандек қайд этилмайди. Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни
ишлаб чиқиш бўлими мунтазам илмий тадқиқот натижаларига эътиборни кучайтирган
ҳолда мунтазам янгиликларни киритиб бориши, Мониторинг бўлими эса ҳар қадамда
мониторинг олиб бориб юқорида айтиб ўтилган бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан
маълумотларни тақдим этиб бориши талаб этилади.
Яна бир алоҳида эътиборга молек таклиф ўқув дастурларининг мавзуларини
сайтларда жойлаштириш, аннотацияларни ва бошқа материалларни мукаммал бериш
орқали тингловчиларга дастурнинг мазмунини масофадан туриб аниқлаш имконини
яратиши мумкин. Ўқув дастурларнинг очиқлиги ва шаффофлиги улардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириши шубҳасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: