4
Кириш сўзи
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
тизими бугунги кунда таълим муассасалари раҳбарлари ва
педагогларига янги
маълумотларни олиш, янги билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш учун бош
манба ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, айнан мазкур тизим,
маълум маънода, таълим
тизими ходимларининг соҳада амалга оширилаётган модернизация жараёнларига
тайёрлиги учун масъул ва шу боис унга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар давом этмоқда. Жумладан,
қабул қилиниши кўзда тутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг
лойиҳасида халқ таълими муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини оширишга асосланган узлуксиз касбий ривожлантириш
тизимини тубдан
такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишлар белгиланмоқда:
халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг эҳтиёжларга
асосланган самарали тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш;
халқ таълими ходимларида илғор педагогика ва инновацион технологияларни эгаллаш
ҳамда уларни мактаблардаги ўқув жараёнига самарали татбиқ этиш кўникмаларини
ривожлантириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига чет эллик
мутахассисларни жалб қилиш, халқ таълими ходимларининг ривожланган мамлакатлар таълим
ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши, докторантура ва стажировка ўташларини
ташкил этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини
ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, уларга иқтидорли ёш педагогларни жалб қилиш
ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг
турли
инновацион, амалий ва фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари танловларида
қатнашишларини йўлга қўйиш;
соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш ва шартнома асосида хизматлар кўрсатиш
кўламини кенгайтириш.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими фаолиятини
такомиллаштириш ва ислоҳ қилишга доир қўйилаётган вазифалар тизим олдида турган
муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва уларнинг илмий асосланган ечимларини ишлаб
чиқишни тақозо қилади.
Мазкур тўплам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7
февралдаги Ф-56-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «2020
йилда республика
миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси»га мувофиқ
А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида «Халқ таълими ходимлари малакасини
ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида 2020 йилнинг 29 май
куни ўтказилган республика илмий-амалий онлайн конференцияси материаллари асосида
шакллантирилган.
Илмий-амалий конференциянинг асосий мақсади – халқ таълими ходимларини қайта
тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг долзарб масалаларини, халқ таълими
тизимидаги,
шунингдек, соҳа ходимларининг малакаси ошириш тизимидаги ислоҳотлар
5
ва уларнинг натижаларини соҳа раҳбарлари, мутахассислари, олимлари ва
профессор-
ўқитувчилари томонидан таҳлил қилиш, илғор тажрибаларни умумлаштириш ва мавжуд
муаммоларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш
асосида навбатдаги
вазифаларни белгилаб олишдир.
Илмий-амалий конференциянинг иши қуйидаги 6 та шўъба йўналиши бўйича
ташкил қилинди:
1-шўъба – Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини ислоҳ қилиш: муаммо ва ечимлар.
2-шўъба – Халқ таълими раҳбар ва мутахассис ходимлари малакасини оширишнинг
долзарб масалалари.
3-шўъба – Халқ таълими муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишда сифат ва самарадорликни таъминлаш масалалари.
4-шўъба – Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишда
хориж тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари.
5-шўъба – Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда
масофавий таълим ва рақамли технологиялардан фойдаланиш.
6-шўъба – Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимида илмий-тадқиқот ишлари: муаммо ва ечимлар.
Конференцияда тингланган маърузалар ва уларнинг муҳокамаси натижасида халқ
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида амалга
оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар қабул
қилинди.
Ушбу конференция иштирокчилари бўлмиш халқ таълими ходимларини қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасаларининг раҳбар ва профессор-
ўқитувчилари, халқ таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали раҳбар ва
педагоглар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар
томонидан тайёрланган ва ушбу тўпламга киритилган материаллар, уларда кўтарилган
масала ва муаммолар, баён этилган илғор тажриба ва ютуқлар, муаммоларга нисбатан
ўзига хос ёндашувлар конференциядан кўзда тутилган мақсадга тўлиқ
эришиш
имкониятини беради.
Ялпи мажлис ва шўъбалар мажлисларида тингланган маърузалар ва муҳокамалар
асосида қабул қилинган таклифлар ва тавсиялар халқ таълими ходимлари малакасини
ошириш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мувафаққияти ва
самарадорлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деб умид билдирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: