Лойиҳа
Олий таълим муассасалари талабалари
республика фан олимпиадасини 2020 йилда
онлайн тарзида ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 май куни
Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари
билан бўлиб ўтган учрашуви мажлиси ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор
туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар 21-сонли баёнининг 59-
бандиа ҳамда 2019-йил 3-майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори
малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қ
арорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Олий
таълим муассасаларида мутахассислик ва умумкасбий фанлари бўйича ўз
қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, истеъдодларини рўёбга
чиқаришга кенг имкониятлар яратиш учун олий таълим муассасалари
талабалари республика фан олимпиадасини 2020 йилда ташкил этиш ва ўтказиш
мақсадида
Б У Ю Р А М А Н :
1.
Ўзбекистон
Республикасида
короновирус
инфекциясининг
тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария
эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида барча таълим
муассасалари талабалари учун жорий йилнинг 16-март кунидан бошлаб
муваққат таътил эълон қилинганлигини эътиборга олиб, т
алабалар республика
фан олимпиадасининг биринчи босқичи онлайн кўринишида ҳар бир олий
таълим муассасасида 1-иловада келтирилган фанлардан 25 апрелга қадар
ўтказилсин (ОТМдаги таълим йўналишлари фанлари кесимида).
2. Олимпиаданинг 1-босқичида ўтказилган фанлардан фақат биринчи
ўринларни эгаллаган талабаларга олимпиаданинг 2-босқичида иштирок этиш
ҳуқуқи берилсин.
3. Олимпиаданинг иккинчи босқичини ўтказувчи олий таълим
муассасалари рўйхати ҳамда ўтказиш режаси 1-иловага, ғолибларни аниқлаш,
уларни баҳолашнинг намунавий мезони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Талабалар республика фан олимпиадаси Вазирлик тамонидан 2015 йил
7 апрелдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари
талабалари республика фан олимпиадаси тўғрисидаги низом” (кейинги
ўринларда – Низом) ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (3-илова)
асосида ўтказилсин.
5.
Олий
таълим
муассасалари
талабалари
республика
фан
олимпиадасининг иккинчи босқичини ўтказишга масъул олий таълим
муассасалари ректорларига:
олимпиадани Низом ва унинг иловаси талабларига тўла риоя қилган
ҳолда ташкил қилиш, адолатли ва холис ўтказиш ҳамда олимпиада
жараёнини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг
ёритиб бориш;
олимпиадани ўтказишда назоратни кучайтириш мақсадида видео-кузатув
тизимини йўлга қўйиш;
олимпиаданинг биринчи босқичида биринчи ўринни эгаллаган талабалар
ҳақидаги маълумотлар иккинчи (республика) босқични ўтказувчи тегишли
ОТМларга камида 10 кун олдин етказилсин;
олимпиаданинг биринчи босқичи натижалари бўйича ҳисобот 4-иловага
асосан жорий йилнинг 27 апрелигача, иккинчи босқич натижалари бўйича
ҳисобот 7-иловага асосан 25 май кунига қадар электрон (.pdf ва .doc) шаклда
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимни ривожлантириш марказининг
rm1@edu.uz
электрон почта манзилига юбориш вазифалари юклатилсин.
6. Ишлар бошқармаси (А.Арзиматов)га жорий йилнинг 8 июнига қадар
талабалар республика фан олимпиадаси ғолибларига тақдим этиладиган
вазирликнинг I, II ва III даражали дипломларини тайёрлаш вазифаси
топширилсин.
7. Янги дастурлар ва ўқув адабиётларнинг жорий этилишини назорат
қилиш Бош бошқармаси (С.Ниязбеков), Илмий тадқиқот фаолиятини
мувофиклаштириш бошқармаси (Б.Исмаилов)ларга 2020 йилда талабалар
республика фан олимпиадасининг ўтказиш жараёнларини мувофиқлаштириб
бориш;
Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни
татбиқ этиш маркази (З.Хакимов)га:
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг муҳим тарбиявий аҳамиятини
эътиборга олиб, ғолиб талабалар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликнинг
“Та’lim, fan va innovatsiya” маънавий-маърифий, илмий-услубий журналида,
республика ва олий таълим муассасалари тасарруфидаги оммавий ахборот
воситалари ҳамда веб сайтларида ёритиб боришни йўлга қўйиш;
олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари бўйича олий
таълим муассасаларидан ҳисоботларни қабул қилиш;
олимпиада натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш ҳамда жорий
йилнинг 21 июнига қадар вазирликка киритиш вазифалари юклатилсин.
8. Талабалар республика фан олимпиадасини ўтказиш учун жалб этилган
масъул Ишчи гуруҳ аъзоларига хизмат сафари ҳаражатлари уларнинг асосий иш
жойлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
9. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари У.Бегимқулов
зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |