Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2020 йилда


-боб. Олимпиада ғолибларини аниқлаш тартиби



Download 398,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi398,8 Kb.
#50191
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02-01-01-102

 
6-боб. Олимпиада ғолибларини аниқлаш тартиби 
28. Олимпиада ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш: 
биринчи босқичда ОТМ ташкилий қўмитаси қарори натижаларига 
асосан; 
иккинчи босқичда мутасадди ОТМ Ташкилий қўмитаси қарорига кўра 
амалга оширилади. 
Олимпиаданинг I ёки II босқичида талабаларнинг эришган натижалари 
тенг келиб қолса, совриндорни аниқлаш учун уларга қўшимча тест 
топшириқлари берилади ва бу ҳолат ғолиб аниқлангунга қадар давом 
эттирилади. Аниқланган натижа Ҳакамлар ҳайъати томонидан баённома 
тузилиб, ҳар икки талабанинг розилиги асосида расмийлаштирилади. 
29. Олимпиаданинг иккинчи босқичи ғолибларининг сони ҳар бир фан 
бўйича қуйидагича белгиланади: 
биринчи ўрин – бир нафар; 
иккинчи ўрин – бир нафар; 
учинчи ўрин – бир нафар. 
 


7-боб. Олимпиада ғолиблари ва уларнинг илмий раҳбарларини 
рағбатлантириш тартиби 
30. Талабалар фан олимпиадаларида қатнашиб, унинг иккинчи 
босқичида мутахассислик фанларидан биринчи ўринни эгаллаган битирувчи 
курс талабаларига, тегишли мутахассисликлар бўйича магистратурага кириш 
синовларисиз давлат гранти асосида қабул қилиш ҳуқуқини берувчи ва бир 
йил муддат давомида амал қилувчи гувоҳнома (илова) тақдим қилинади 
ҳамда ғолиб талабаларнинг барчасига вазирликнинг 1, 2, 3-даражали 
дипломлари берилади. 
Олимпиада ғолиблари халқаро фан олимпиадаларида иштирок этувчи 
Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатига киритилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, бошқа манфаатдор 
вазирлик ва идоралар билан биргаликда магистратурага қабул қилинган 
олимпиада ғолибларига «Устоз-шогирд» тизими асосида тегишли соҳада 
юқори натижаларга эришган фан докторлари ва малакали мутахассислардан 
иборат илмий раҳбарлар бириктирилади. 
31. Олимпиаданинг иккинчи босқичи ғолиблари, уларнинг илмий 
раҳбарларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларида бир марталик 
пул мукофотлари билан тақдирланади: 
1-ўрин учун – 5 баробар, илмий раҳбарга – 5 баробаргача, 
2-ўрин учун – 3 баробар, илмий раҳбарга – 3 баробаргача, 
3-ўрин учун – 2 баробар, илмий раҳбарга – 2 баробаргача. 
32. Тасарруфида 
ОТМлари бўлган вазирликлар ва идоралар 
ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан олимпиадада 
ғолиб бўлган талабалар, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда олимпиадани 
ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган ходимларни моддий 
рағбатлантиришга ҳақлидир.

Download 398,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish